Факультети “микроиқтисодиёт” фанидан


Курс ишининг предмети, мақсади ва вазифалари



Download 55,04 Kb.
bet2/8
Sana24.02.2022
Hajmi55,04 Kb.
#196141
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курс иши. Инвестиция фаолиятида таваккалчиликни ўрни.

Курс ишининг предмети, мақсади ва вазифалари.
2011 йилда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурини ҳаётга тадбиқ этиш – муҳим устувор йўналишлар, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллабқувватлашда инвестицияларнинг ўрни мухимдир. Бу самарали қарор қабул қилиш учун молиявий тизим фаолияти тамойилларини яхширок –чукуррок тушунишни зарур қилиб қўяди.
Инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти:
инвестицияларни молиялаштириш манбалари, инвестицияларни жалб этиш, давлат инвестиция дастурини шакллантириш, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш бўйича йўналишга мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдан иборат.
Инвестицияларнинг иқтисодий вазифаси:
Ишбилармонлик фаолиятининг асоси бўлмиш, товар ва хизматлар бозорида максимал фойда олишга йўналтирилган инвестицияларни ташкил этиш бўйича мавжуд тизим ҳақида билимга эга бўлишни, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда оқилона мутаносибликни танлаш ва инвестицион 26 қарорларни тайерлашга зарур бўлган маълумотларни тайёрлаш ва тақдим қилишни ўргатишдан иборат.

__________________________________________________________


3 И.А.Каримов. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади: 2010 йилда мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърўзаси. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – 48 б.


Асосий қисм.
2.1.Иқтисодиётни либерализациялаштириш ва модернизациялаш шароитида инвестицион рискларни бахолаш.
Иқтисодий категория сифатида риск - бу бўлиши мумкин бўлган ёки аввалдан айтиб бўлмайдиган ҳодиса. Агар бу ижобий ҳодиса бўлса (фойда, даромад ёки бошқа тушум) ва салбий (ҳаражатлар, зарар, йўқотиш) натижа бўлиши ёки ҳеч қандай натижа бўлмаслиги мумкин.
Молиявий операциялар риск даражасини баҳолашни, унинг миқдорини аниқлашни ва уни камайтириш чора-тадбирларини қўллашни талаб қилади.
Мамлакат иқтисодиётига ўз сармоясини киритаётган инвестор нуқтаи-назарида, шу мамлакатдаги ҳолат, вазият инвестицион муҳит деб аталади. Инвестицион муҳит бир қатор риск омилларини ўз ичига олади. Бу омиллар ривожланиш истиқболлари, ички ва ташқи шарт-шароитлар ва вазият таъсири остида вужудга келади. Кўп ҳолларда мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳолат ва унинг ривожланиш истиқболларига қараб ижтимоий-сиёсий, ички ва ташқи рисклар тахмин қилинади.
Инвестиция лойиҳасини рискларини таснифини турли тизимлари мавжуд.
Биринчидан, лойиҳа фаолиятининг босқичлари ва фазалари бўйича таснифлаш: инвестициялаш олди фазасидаги, инвестициялаш фазасидаги, ишлаб чиқариш фазасидаги рисклар.
Иккинчидан, лойиҳа фаолияти иштирокчилари учун риск таҳдидларига таъсир этишнинг имкониятларини мезонлари бўйича таснифлаш. Шу нуқтаи-назар бўйича рискни: ички ва ташқи рискларга ажратиш мумкин. Ташқи рискларга сиёсий рисклар ва форс-мажор рисклари киради. Форс-мажор рискига табиий офатлар: ёнғин, сув тошқини, қурғоқчилик кабилар киради. Ташқи рисклар лойиҳа фаолиятининг барча фаза ва босқичларида мавжуд.
Учинчидан, рискдан ҳимоялаш имкониятлари нуқтаиназаридан таснифлаш:
1. Суғўрталанадиган рисклар;
2. Суғўрталанмайдиган рисклар. Суғўрталанадиган рисклар ўз навбатида:
a) кафолат;
b) суғўрта;
c) заҳира фонди ҳисобига қопланадиган рискларга бўлинади.
Бундан ташқари, лойиҳа фаолиятининг ҳақиқий амалиётига асосланган, энг кўп учрайдиган рисклар ҳам бўлиб, уларга лойиҳа иштирокчилари эътибор берсалар ҳам, ҳеч бир гуруҳлаш мезони доирасига кирмайдиган рисклар ҳам мавжуд. Улар:

  • Иқтисодий қонунларнинг ва иқтисодий ҳолатнинг ўзгариб туриши, инвестициялаш ва фойдадан фойдаланиш шартлари биланбоғлиқ рисклар;

  • ташқи иқтисодий рисклар-савдо ва маҳсулот етказиб беришга чеклашлар киритиш, чегараларнинг берқилиши ва шу каби эҳтимолликлар риски;

  • сиёсий ҳолатнинг ноаниқлиги, ҳудуддаги ёки мамлакатдаги номаъқул ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар риски;

  • техник-иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, янги техникатехнология параметрлари, маҳсулот сифати ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ёки ноаниқлиги;

  • бозор конъюнктурасининг, яъни аниқ даврдаги иқтисодиётнинг жорий ҳолатини ҳарактерловчи белгилар, масалан, баҳо, валюта кўрслари, ялпи ички маҳсулот ва бошқаларнинг ўзгариб туриши;

  • табиий иқлим шароитларининг, табиий офатлар эҳтимолининг ўзгариб туриши;

  • ишлаб чиқариш техник рисклари-асбоб-ускуналарнинг бўзилиши ва тўхтаб қолиши, ишлаб чиқаришдаги брак ва бошқалар;

  • лойиҳа иштирокчиларининг ўзларини тутишлари, қизиқишлари, мақсадларининг ноаниқлиги, уларнинг молиявий ҳолати ва ишдаги обрўси ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги, ноаниқлиги.

Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва лойиҳанинг айрим турлари бўйича рисклар бўлиши мумкин. Масалан, кончилик ва нефть-газ қазиб чиқариш саноатида геологик рискка, яъни заҳираларни тўғри баҳолаш рискига алоҳида эътибор берилади. Кимё саноати, кон қазиб олиш, қора ва рангли металлургия лойиҳаларида экологик рискка катта эътибор берилади.
Юқорида келтирилган таснифлашларга асосланган ҳолда, лойиҳа фаолиятидаги рискларни қуйидаги гуруҳини келтириш мумкин:
1. Лойиҳа иштирокчилари риски;
2. Лойиҳа смета қийматининг ошиш риски;
3. Қурилишни ўз вақтида тугамаслик риски;
4. Иш ва объект сифатининг пастлиги риски;
5. Конструкцион ва техник рисклар;
6. Ишлаб чиқариш риски;
7. Бошқарув риски;
8. Сотиш риски;
9. Молиявий риск;
10. Мамлакат риски;
11. Маъмурий риск;
12. Ҳуқуқий риск;
13. Форс-мажор риски.
Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни муваффақиятли жалб этиш маълум даражада уч гуруҳ омилларга боғлиқ бўлади.
Биринчидан, инвестиция қувватининг мавжудлигига. Уни табиий, меҳнат заҳиралари, шунингдек, ишлаб чиқариш, истеъмол, молиявий, инновация, институционал ва инфратўзилмавий қувватлар ташкил қилади.
Иккинчидан, мамлакатдаги мавжуд инвестиция шароитлари муҳим аҳамиятга эгадир. Буларга: умумиқтисодий, бозор, меъёрий-ҳуқуқий, ахборот билан таъминланиш, экологик, ижтимоий, маданий ва ижтимоий-маданий шароитлар киради.
Учинчидан, инвестиция таваккалчилиги омилларидир. Улар хорижий инвесторларнинг инвестиция қуввати ва инвестиция шароитларининг қулай афзалликларидан фойдаланиш бўйича вазифаларига қарама-қарши туради.
Барча гуруҳлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Мисол учун, етарли даражада жалб қилувчи бўлмаган инвестиция шароитлари, ҳатто, юқори қувватли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ҳам пасайтириб юборади.
Ўтиш иқтисодида бўлган, ички ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш бўйича шароитларни шакллантираётган давлатлар учун инвестиция риски рискнинг муҳим турларидан биридир. Шунинг учун ҳам рискни, унинг манбаларини ва унинг олдини олиш усулларини аниқлаш ривожланаётган мамлакатлар учун ҳаётий вазифа бўлиб ҳисобланади.
Инвестицион лойиҳалар келажакка тегишли бўлганлиги сабабли, уларни амалга ошириш натижаларини аниқ тахмин қилиш муаммодир. Бундай лойиҳалар кутилиши мумкин бўлган рисклар ва ноаниқликларни ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак. Инвестицион қарор бир қатор кутилиши мумкин бўлган оқибатларга эга бўлган ҳолларда, қарор рискли ёки ноаниқликларга эга деб аталади.
Рискни маълум бир қарорни қабул қилиш натижасида заҳираларни йўқотиш имконияти, даромадларни ололмаслик ёки қўшимча ҳаражатлар зарурати сифатида белгилаш мумкин.
Риск - бу башорат қилинаётган лойиҳани амалга оширишда ҳақиқий шароитлардан озгина чекинилганда даромадларни ололмаслик ёки зарарларнинг пайдо бўлиб қолиш эҳтимолидир.
Лойиҳа риски - бу инвестицион лойиҳани амалга оширишга ҳалақит берадиган ёки лойиҳа самарадорлигини пасайтирадиган рискларнинг йиғиндисидир.
Риск, бошқача қилиб айтганда, кутилиши мумкин бўлган хатар - бу инвестициядан мўлжалланган фойдани олиш жараёнига хос бўлган ноумидсизликдир. Шу билан бирга потенциал инвестор томонидан қўйилган пул маблағларини йўқотиш мумкинлиги ҳамдир.
Риск тушунчасига жуда ҳам яқин бўлган ноаниқлик тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, у рискнинг аниқ турларини таснифлаш учун "риск" атамасининг синоними сифатида қўлланилади. Ноаниқлик деганда, инвестицион лойиҳани амалга ошириш шарт-шароитлари ҳақидаги маълумотларни тўла ёки аниқ эмаслиги тушунилади. Масалан, инфляция ҳақидаги, техника ва технологиялардаги ўзгаришлар ҳақидаги, лойиҳа қувватининг, объектнинг қурилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари, ҳаражат ва натижаларнинг нотўғри ҳисоб-китоби каби маълумотларнинг тўла ёки аниқ эмаслиги натижасида ноаниқлик келиб чиқади. Бундан ташқари ноаниқлик деганда, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳолатга етарлича баҳо бермаслик ва бошқа шу кабилар тушунилади. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида юзага келиш имконияти билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар ва оқибатлар ноаниқлиги риск тушунчаси билан изоҳланади.
Риск билан ноаниқликнинг фарқи шундаки, натижалар эҳтимоллиги жорий давр маълумотлари асосида баҳоланаётган вақтда риск эътиборга олинади. Ноаниқлик эса бундай эҳтимоллик ўтган ва келаси давр маълумотлари етишмаслиги ёки тўла эмаслиги сабабли субъектив аниқланган вақтда эътиборга олинади. Ҳар қандай ҳолда ҳам келгуси иқтисодий ҳолатлар истиқболини белгилаш (инфляция, фоиз ставкаси, талаб ва таклиф, ишлаб чиқариш ва сотиш ва бошқалар) келажакнинг маълум эмаслиги сабабли фақат тахминий ва ноаниқ натижалар бўлиши мумкин. Чунки ўтган давр маълумотлари асосида фақат номаълум келажакда юз бериши мумкин бўлган ўтган ривожланиш тенденциясини аниқлаш мумкин.
Инвестицион ривожланишга қуйидагилар таъсир кўрсатади: сиёсий, ижтимоий, савдо ва ишга алоқадор муҳитдаги кўпгина ўзгаришлар; техника-технологиядаги, меҳнат унумдорлиги ва баҳолардаги ўзгаришлар; атроф-муҳит ҳолати; амалдаги солиққа тортиш, ҳуқуқ бўйича ва бошқалар бўйича муаммолар таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси лойиҳаларда аниқ рискнинг мавжудлигини - лойиҳани муваффақиятсизликка учраш хатарини ёки фойдани ўрнига зарар олиши мумкинлигини олдиндан аниқлаб беради.
Иқтисодий категория сифатидаги риск агар бу ижобий ҳодиса бўлса (фойда, даромад ёки бошқа тушум) ва салбий (ҳаражатлар, зарар, йўқотиш) натижа бўлиши ёки ҳеч қандай натижа бўлмаслиги мумкин.
Молиявий операциялар риск даражасини баҳолашни, унинг миқдорини аниқлашни ва уни камайтириш чора-тадбирларини қўллашни талаб қилади.
Мамлакат иқтисодиётига ўз сармоясини киритаётган инвестор нуқтаи-назарида, шу мамлакатдаги ҳолат, вазият инвестицион муҳит деб аталади. Инвестицион муҳит бир қатор риск омилларини ўз ичига олади. Бу омиллар ривожланиш истиқболлари, ички ва ташқи шарт-шароитлар ва вазият таъсири остида вужудга келади. Кўп ҳолларда мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳолат ва унинг ривожланиш истиқболларига қараб ижтимоий-сиёсий, ички ва ташқи рисклар тахмин қилинади.
Ноаниклик- келгусидаги холатлар хақида гапиришни имкони бўлмаган холатларга айтилади. Риск-оддий ноаниклик эмас балки у ёки бу харакат қилаётганда этиборга олиш керак бўлган холат бўлиб, кишиларни моддий яшашига таъсир этади. Хар бир рискли холатлар ноаниклик бўлиб, ноаниклик ва риск мавжуд.
Бу мухокамадан келиб чиқиб,кредит беришни режалаштираётганда сиз учун хамма холатлар бир хилдек бўлиб кўринади, кредит қайтадими ёки йукми .Бу холда риск бўлмай, ноаниклик юзага чиқади. В этом случае есть неопределенность, но нет риска1 .
Куп холларда риск билан боғлик холатнинг эхтимоллиги оддий бўлиши мумкин, бу тўғридан тўғри даромадли ёки зарарли бўлишини аниклайди. Мисол учун сиз пулингизни қимматли қоғоз сотиб олиш учун қўймокдасиз. Агар сизни қимматли қоғозли портфелингиз қиймати камаяётган бўлса, -бунда зарарли холат, агар ортса у холда даромадли хисобланади. Оддий қилиб, риск - келаётган зарарнинг даражаси бўлиб, бу кўзланган даромадни олиш имконияти бўлмайди.

Download 55,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish