Факультети “бюджет ҳисоби” кафедраси



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/30
Sana22.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#98657
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
byudzhet tashkilotlarida moliyavij aktivlar hisobini tashkil etish va moliyalashtirish

3.1.1-жадвал 
Молиявий активлар ҳисобини тўғри ташкил қилинишини текшириш юзасидан
маълумот* 
минг сўмда 
счёт
№ 
Шахсий 
ҳисобварақалардаги 
қолдиқ, кассир 
ҳисоботи (440-шакл 
ёки КО-4 шакл 
дафтари) бўйича 
қолдиқ ва бошқалар 
“Бош-журнал” 
китобининг 
кўрсаткичлар
и (308-шакл) 
Харажатлар 
сметаси 
ижросининг 
балансининг 
кўрсаткичлари
(1-шакл) 
Изоҳ 





11
12 
13 
14 
*Муаллиф томонидан тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб тузилган 


57 
Жадвал маълумотлари ёрдамида молиявий активлар ҳисобини акс 
эттирувчи счетлар (тегишли субсчётлари) бўйича қолдиқларни бухгалтерия 
йиғма хужжатлари, ҳисоб регистрлари маълумотлари билан мослиги 
назорат қилиб борилади. Натижада шакллантирилаётган бухгалтерия 
ахборотларини ишончлилиги таъминланади. 
Хулоса қилиб айтганда молиявий активлар назорати услубиётини 
шакллантириш ва амалга ошириш бюджет ташкилотларида молиявий 
актьивлар ҳисобини юритишни такомиллаштириш имконини беради.
 


58 
3.2. Молиявий активлар ҳисобини такомиллаштириш истиқболлари. 
Мамлакатимиз молия тизимида амалга оширилаётган ислохатлар бюджет 
ташкилоти сифатида фаолият юритаётган муассасалар хисоб тизими 
услубий жихатларини такомиллаштиришни талаб этмоқда. Ўзбекистон 
Республикаси “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги қонунга 
асосан Давлат бюджети маблағларини мақсадли сарфланиши тизими йўлга 
қўйилди. Бунда ғазначилик ва унинг худудий бўлимлари орқали бюджет 
маблағлари бўйича белгиланган тартибда касса харажатлари амалага 
оширилмоқда ва бюджет маблағлари бўйича амалга ошириладиган бюджет 
ташкилотларини мол етказиб берувчилари билан хўжалик шартномалари 
рўйхатдан ўтказилмоқда. Давлат бюджети ижроси тизимида амалга 
оширилаётган ислохатлар бюджет ташкилотлари даромадлар ва харажатлар 
сметалари ижроси хисобини юритишни барча меърий хуқуқий асослари 
мустахкамланмоқда. Бу борада бюджет ташкилотлари молиявий активлари 
ҳисобини ҳам алоҳида қайд этиш лозим. Чунки Давлат бюджети ғазна 
ижросига ўтиши жараёнида Республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон 
Республикаси ва махалий бюджет тизимидаги бюджет ташкилотлари 
бюджет ҳамда бюджетдан ташқари пул маблағлари ҳисоби бўйича меъёрий 
хуқуқий асос яратилди. Бу жараёнда молиявий активлар ҳисобини амалдаги 
қонуний хужжатларга мос холда юритилишида ҳар бир бюджет 
ташкилотини ҳисоб сиёсатини ташкил этилишига асосан боғлиқ бўлади. 
Ҳисоб сиёсатини юритиш натижасида амалий холатлар услубиётни 
қайсидир жихатларини такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқаради.
Бюджет ташкилотларида молиявий ативларни ҳисобини юритишда 
қуйидаги муаммолар амалиётда кузатилаётганлигини кўриш мумкин: 
1. Молиявий активларни юритиш жараёнида бухгалтерия ходимлари 
томонидан бир бирлари қиладиган ишларини ўзаро назорати талаб 
даражасида йўлга қўйилмаганлиги; 


59 
2. Кассадаги пул маблағларини ойида камида бир маротаба 
инвентаризация қилиниши қонунчиликда назарда тутилгани холда 
амал қилинмаслиги; 
3. Бухгалтерия бўлимида ишловчи ходимларни қўнимсизлиги яни 
тез-тез армашиб туриши натижасида тажрибали бухгалтерларни 
камайиб кетиши ва бошқалар
Молиявий активлар ҳисоби бўйича тадқиқотларимиз натижаларидан 
келиб чиқиб улар ҳисобини такомиллаштиришда қуйидагиларга эътибор 
қаратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: 
1. 
Молиявий 
активлар 
ҳисобини 
ташкилий 
жихатларини 
такомиллаштириш, бунда бухгалтерия бўлимида касса ҳизматини ташкил 
этиш жараёнини доимий назорат қилиб борилиши, молиявий активлар 
ҳисобини юритишга маъсул ходимларни ўзаро бир бирлари бажарган 
ишларини назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш; 
2. 
Молиявий 
активлар 
ҳисобини 
техник 
жихатларини 
такомиллаштириш, бунда бюджет ташкилоти томонидан ишчи счётлар 
режаси тузишда пул маблағлар ҳисобини маблағлар манбаалари бўйича акс 
эттирилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бунда кассадаги пул 
маблағлари бўйича 120/1 “Кассадаги бюджет пул маблағлари”, 120/2 
“Кассадаги ривожлантириш жамғармаси пул маблағлари” счётлар очилиши 
мақсадга мувофиқ бўлади. Худди шундай 13, 14 счётларга хам очилиши 
мумкин; 
3. 
Молиявий 
активлар 
ҳисобини 
услубий 
жиҳатларини 
такомиллаштиришда асосий эътибор молиявий активлар ҳисобини юритиш 
бўйича ҳисоб сиёсатини шакллантириб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Бунда амалдаги қонуний хужжатларда келтирилган асосий эътибор 
қилиниши лозим бўлган холатлар алоҳида услубий кўрсатма шаклида 
тузилади;
4. Бухгалтерия бўлими ходимларини қонунчиликда бўлаётган 


60 
ўзгаришларни ўз вақтида хабардор бўлиб туришларини таъминлаш 
шунингдек улар малакасини йилига камида бир маротаба ошириш ва 
бошқалар. 
5. 
Бюджет ташкилотларида бюджет ва бюджетдан ташқари 
манбаалардан тушган пул маблағлар ҳисобини тўла автоматлаштирилган 
шаклда юритиш; 
6. Ишчи счётлар режасида бюджет ва бюджетдан ташқари 
манбаалардан тушган пул маблағлар ҳисобини алохида шакллантириш ва 
бошқалар. 
Юқорида билдирилган тавсияларни инобатга олиниши бюджет 
ташкилотларида 
молиявий 
активлар 
ҳисобини 
юритишни 
янада 
такомиллаштириш имконини беради.
8. 

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish