Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётн



Download 2,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana26.02.2022
Hajmi2,43 Mb.
#468153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Usmon Qo\'chqor. Og\'ir karvon (1991)

Қаҳҳор сабоғи
Ижодкор деган хос мартаба йўқдир, 
Ижод — қора меҳнат, аёвснз меҳнат, 
Истеъдод ижодни тутгувчн ўқдир, 
Тағин сув-ҳаводек зарур ҳақиқат. 
Ижодда «лаббай», «хўп бўлади» эмас, 
Тортишув, баҳс бўлмоғи лозим. 
Ижодкор елпаррак эмас ахир, бас, 
Аввало шахс бўлмоғи лозим.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Елкангни қисганча тепага эмас,
Виждон кўзи билан сен пастга қара. 
Тогнннг-ку қорлари бўлмагай абас, 
Дарада сув борми, не ҳолда дара? 
Парварнш ҳақида бнр оғиз гапим: 
Истпқболни ўйлаб, ўйлаб иқболни, 
Парварпш — бўронда чўнг чинор каби 
Асраб қола билмоҳ ҳар бир ннҳолни. 
Сенга кўп умидли кўзлар тикилган, 
Тарбиячи эрсанг, ҳалол, оҳил бўл.' 
«Манозн зумраша...» дея дуч келган 
Ҳар бптта ҳулоҳҳа чўзаверма ҳўл. 
Кўнглингни тутмагин ёзганингдан тўқ, 
Адолат дастп бўл, ҳақнинг қўли бўл. 
Ишрат, фароғатлар қули эмас, йўқ, 
Меҳнаткаш шу халҳннпг кўзн, тили бўл. 
Узингни аяма, токи имкон бор — 
Муттаснл ўзннг-ла қилавергин жанг. 
Шунда ёзганингга қўнган ҳар ғубор 
Учар енгилгпиа пуфлаб ташласанг...
Охирги сабоқ
Менн кутиб турар мустақил ҳаст,
Менга шафқат қилмас шафқатсиз дайр. 
Хайр, Қашқадарё, хайр, Қўнғирот, 
Тайёралар, хайр, қаторлар, хайр. 
Лабларимни тишлаб, ночор, бнлдирмай- 
Ичимга ютганча кўз ёшларимни, 
Ташлаб кетаётган курсдошларимдай, 
Ташлаб кетмоқдаман курсдошларимни. 
Номаълум келажак жилмайиб зимдан, 
Энди ҳолинг қалай, дея тикилди.
Бугун ажраляпман мен дўстларимдан, 
Бугун фурсат менга хиёнат қилдн.
Беш йнл адабиёт нималигини
www.ziyouz.com kutubxonasi


Устозлар уқтирди, зўр сабоқ олдим. 
Англадим коинот нималигини,
Лекин ҳаёт нима?
Англамай ҳолдим.
Беш йилни жамласам меи ушбу кунда,~ 
Умримнинг суронли долғаларида —
Тўрт йилим ўтибди дорилфунунда.
Бир йилим — Мнрзачўл далаларида. 
Эндигипа англаб етяпман мен 
Дунёнинг ҳамон нотугаллигини.
Лекин айтолмасдан кетяпман мен 
Сенинг кўзларингнинг гўзаллигини. 
Меҳнаткаш ўлкамнинг ёмғир, ҳорида 
Беминнат, хокисор ҳаддингни севдим. 
Кеч кузнинг намрёза пахтазорида 
Эгатга эгилган қаддингни севдим. 
Севдим, кўзларингда ҳадимий баёт 
Севгидек тан олмас зўрлик, қулликни. 
Дўстлар тимсолида қутланман, ҳаёт, 
Сенга қадам қўйган мустақнлликни.
Илтижо
Бу шаҳарча — мисли дарё, 
Оҳиб ётар муттасил.
Бу — қиз дунё, йигит дунё, 
Сўлиш билмас тўрт фасл. 
Бир ҳавас, бир армон билан 
Соҳилда лол турибман. 
Саркаш ғулу, туғён билан 
Ҳолу беҳол турибман. 
Хотиротим — олис қўшиқ, 
Етгил менинг оҳимга — 
Олиб кетгил мени қўшиб 
Мангу уйғоқ оқимга...
www.ziyouz.com kutubxonasi


ОЛМ А
Катта боғ ичида 
Бир дарахт учида — 
ё л ғ и з
олма — охирги мева.
Гўё кенг ҳовлининг гариб кунжида 
Беминнат,
омонат қолган бир бева. 
Тошлар отилади.
Тошлар бераҳм,
Олма бўшлнҳларга бекор бош урар-. 
Отилган тош — ваҳм,
Қайтган тош — ваҳм,
Олма япроқларга юзин яширар. 
Хўрликми,
Зўрликми —
истайди жуда 
Билмоқни — бир номард
тош тега қолмай —
Катта боғ ичида,
Дарахт учида
Елғнз ҳолган охирги олма.
И ЛОҲИЙ САБО Қ
Еттинчи фалакдан иноят бўлди,
Заминга йўллади фаришталарни: 
«Мозийни туш кўрган бапдани ўлдир,
Уз мозий боғланган бор ришталарни».
Фарншталар секин заминга ҳўнди, 
Боқсалар, заминда минг-минглаб ришта.. 
Бир фаришта дарҳол қиличга дўнди, 
Қайчига айланди битта фарншта.
Улар бир-бирига бермас эди гал,
Ҳар икки фаришта бир ҳолга ҳайрон:
www.ziyouz.com kutubxonasi


Нега ришталарни кесгани маҳал 
Тизиллаб оқади рншталардаи қон?
Фалакдан янградн янги бир фатво: 
«Энди пешонадан артингнз терни. 
Беҳуда қон тўкиб юргунча сиз то, 
Илоҳийгзабонга чевиринг ернн!»
Нпма қилсин энди фаришта шўрлик, 
Илоҳнй забондан сабоқ бошлади.
Бу сабоқ зўр эди, ҳар битта ерлик 
Узи ўз риштасин кесиб ташлади.
Д А Ҳ Р И Е Н А
Меърож деганлари шу бўлса агар, 
Шу бўлса фалакнинг еттинчи арши, 
Бирубор, сен мени ҳисобдан чиқар, 
Мен бундайин меърожга қаршн.
Фатволарни олнб фалакдан, 
Қиларкансан умматни зойил, 
Эланманман мен бу элакда,
Мен қаршиман сенга, Азройил.
Таваллони, рукуъни сунган,
Малул қолган еру кўк аро, 
Қибласини унутиб қўйган —
Мен қаршиман сснга, фуқаро.
Майли, мени қилинг еазойн,
Мен «Аналҳақ» даъвосин дейман. 
Мен — бир Машраб каби савдойи, 
Мен Насимий каби даҳрийман.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Эрк — дунсда энг муқаддас дин,
Ҳурлнк — дунёдаги олий мазҳабдир. 
Қолгаи барча динлар шунчаки таскин, 
Қолган барча дннлар шунчаки гапдир.
Ким агар ҳур бўлса, тавофга лойик,, 
Эркинн англаган киши худодир.
Мутелик руҳннгни озод қилмас, йўҳ, 
Ҳурлик бунга ҳодир, эрк бунга қодир.
Милён йнл хилқатдан худо ахтариб, 
Худосип топмаган халойиқ жимдир... 
Қалбида иштибоҳ, бошин кўтариб 
Ким боҳса фалакка — менинг ҳавмимдир.
Эркингни кўлннгдан олмоҳ учун, бас, 
Ҳалшша қнличлар ҳиндан чиҳқандир... 
Кимки ҳур эмас — ул таҳводор эмас,
Ким эркнн йўҳотса — диндан чиҳҳандир.
I
ОДАМ АТО
Бир олмами ё буғдой сабаб, 
ё к и
сабаб ўзга бир хато, 
Ширу.шарбат жаннатни ташлаб, 
Нечун чиқдикг, ҳой Одам Ато?
Қайга қочма, шулдир қисматинг, 
Шайтон миниб турар елкангда.
Шох битмишдир кўлкангга сенинг, 
Дум битмишдир сенинг кўлкангга.
Ер заҳмати, Ер машаққати 
Текканида бир кун жонингга,
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қайлардадир қолмай тоқати,
Момо Ҳаво қайтар ёнингга.
Пешонадан артасан терни,
Яшай дейсан сен тўкис бўлиб. 
Ағдарасан туну кун ерни,
Эру хотин қўш ҳўкиз бўлиб.
ч
Жаннат қилай дейсан заминни, 
Бахт топайин дейсан ўлкангдан... 
Шох билан дум тинч қўймас сени, 
Шайтон тушмас сенинг елкангдан...

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish