Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётн


'А л д а б жоним олмоқчндай



Download 2,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana26.02.2022
Hajmi2,43 Mb.
#468153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Usmon Qo\'chqor. Og\'ir karvon (1991)

'А л д а б жоним олмоқчндай,
! Бу риёга қандоқ чидай,
Учлар қўшнлур ўчимга.
Дунё тараҳҳум қилмади,
Дўст ким, душман ким — билмади. 
Кўзларимга ёш келмади,
Кўз ёшим оқди ичимга...
, II
Дунё яйраб кулган маҳал, 
Қуёши тик келган маҳал, 
Гуллари очилган маҳал 
Гулим сўлиб кетар бўлдим.
Гоҳ сўл, гоҳ ўнгли дунённнг, 
Бу қадим мунгли дунёнинг, 
Тўлмади кўнгли дунёнинг, 
Кўнглим тўлиб кетар бўлдим.
Бу дунсшшг қўли қонднр, 
Уни ювмак жуда оғир.
Бу қонни ювгали ёмғнр, 
Қорга дўниб кетар бўлдим.
Ошкор сўлиб қетмайин деб, 
Абгор бўлиб кетмайин деб, 
Бекор ўлиб кетмайин деб, 
Бекор ўлиб кетар бўлдим.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ҳам Кеча, ҳам Куидуз бўлиб, 
Совуқ олган илдиз бўлиб,
Энг охирги юлдуз бўлиб — 
Чўлпон бўлиб кетар бўлдим.
ХАҚ ИУЛИ ЕКИ КОМИЛ И Н СО Н
Азалдзн хоҳ буюк, хоҳи майдадир — 
Ҳар бир файласуфни ўйлатар ҳамон: 
Ҳаҳҳа етмоҳликнинг йўли қайдадир, 
Қандоҳ одам ўзи мукаммал инсон? 
Тотувлик бўлмагай дунё бир тилга 
Ва танҳо бир динга ўтмагунча то —
Шу маслак қўл келди минг бир қотилга, 
Минг бир мустабидга бўлди зўр фатво. 
Еғий ким бўлмасин — форсийми, араб,
Е орий, ё юнон, ёки мўғулдир,
Юрди гоҳ мағриб, гоҳ машриққа қараб, 
Адолат қон қусди, имон бўғилди.
Бошқа файласуфга ёқмай бу фатво, 
Бошин чангаллади, тортди чуқур уф. 
Дунёга ҳокнмлик энг мудҳиш хато,
Узга бир маслакка келди файласуф. 
Азал яратганга мутедир одам,
Бу дунё ўткинчи, ёлғон ва беҳуд.
Қисмат шуни раво кўрмишдир, зотан, 
Ул юзингга урса, бул юзингни тут.
У юзга, бу юзга кетдилар муштлаб, 
Елкага, бошга ҳам чиқдилар ҳатто. 
Файласуф қолди-ку тағин тил тишлаб: 
Хатодир, мутелик — энг мудҳиш хато1 
Тағин фалакларга тикканча кўзин, 
Кўринмас қудратга ёлворди одам: 
Тангрим, ҳақ йўлини кўрсатгин ўзинг, 
Комил бўлмоқликнинг сирин айт, эгам! 
Комил бўлмоқликнинг сирин айт, эгам!
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тавалло қиларди одамзот, магар, 
Билмасди, ҳаттоки худоларнинг ҳам 
Кўзи кўр, тили лол, қулоқлари кар. 
«Беайб парвардигор» деган гап хато, 
Билмасдн, тиларкан гарчи иноят,
Худолар ҳам худо бўлгунича то 
Қилиб келганинн қанча жиноят. 
Билмасди, азалдан қаттол бу очун,
Ҳар бир эзгуликда ёвузлик пинҳон. 
Пайғамбар набийлик даъвоси учун 
Аён-ку туккани дарё-дарё қон.
Адолат бўлмаса агар устувср,
То инсон руҳига берилмаса эрк, 
Мукаммал инсондан гап очмоқ бекор, 
Қолиб кетаверар ҳақнинг йўли берк. 
Минг битта маслакни топдинг сен, инсон, 
Менинг ҳам ўз дардим, ўзга розим бор. 
Сен улуғ донишманд, қилмасман гумон, 
Аммо сенга жиндай эътирозим бор. 
Бегона юртларда шоҳ бўлгунча то — 
Узингнинг юртингда, дейсан, гадо бўл. 
Иўқ, ўз юртингда ҳам бўлгин подшо, 
Узингнинг юртингда ўзинг худо бўл.
На мустабид бўлгин ва на муте бўл, 
Тинглагин, одамзот, менда гумон йўқ, 
Ахир бундан ўзга йўқдир ҳаққа йўл, 
Ахир бундан ўзга комил инсон йўқ.
Д У Н ЁН И АН ГЛ АШ
Фаҳмлай бошлайсан дунёни секнн, 
Оҳиста улғайиб бораркан ёшинг. 
Даставвал бош тортиб кўрасан, лекин 
Тегирмон тошига кўникар бошинг.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Жирканиб кетасан ўзингдан ўзинг, 
Отмоқчи бўласан ўзингни жарга. 
Бироқ аста-секин кўникар кўзинг 
Кўз кўрмаган кўргуликларга.
Оғзинг кўникади бўм-бўш қошиққа, 
Жонн йўқ жисмга кўникар кўлканг. 
Қулоғинг кўникар ёлғон-яшиққа,
Тоғ каби юкларга кўникар елканг.
Бу умр йўлининг баланд-пастида 
Ҳадеб келавермас гарчи омадинг, 
Кўникиш деган бу залвор остида 
Эгилиб боради гарчи қоматииг.
Қалбингда бир буғдой донидай исён,. 
Бир буғдой донидай қолса эътироз, 
Сен мағлуб эмассан, умид қил, ишон, 
Сенн алдамайдн шу бир эҳтирос.
Бошингдан айлансин, майли тегирмон, 
Умринг бошдан-охир маломат бўлсин. 
Фақат юрагингда шу дона омон, 
Мағзи тўқ шу буғдой саломат бўлсин.
УТМ И Ш ИДАН А Ж РА ГА Н ОДАМ
Хаттот мозий қолдирган хатга 
Сиёҳ каби сачраган одам —
Дуч келдим мен сендай бадбахтга, 
Утмишидан ажраган одам.
Уз йўлингдан сенинг кўнглинг тўқ, 
Лекин қилаверма ўжарлик.
Юрай десанг, олдинда йўл йўқ, 
Қайтай десанг, ортингда жарлик.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ҳар ким иқбол зирваларига 
Чиққай тарихига юкиниб.
Сен-чи, издиҳомдан нарида 
Тиланчидай қолдинг ўкиниб.
Ҳамма нарса чиққан ёдингдан, 
Унутгансан барини ошкор, 
Утаверар сенинг олдингдан 
Қилич сермаб, от солнб лашкар.
Бу — қиёмат замони, зцмдан 
Кўкка ўрлар беадад фарёд. 
Отнинг тақасидай заминдан 
Бош кўтарар етмиш минг аждод.
Бош кўтарар жаннатдан тониб, 
Ҳур-ғилмонни суймаган руҳлар. 
Бош кўтарар милён йил ёниб, 
Дўзахларда куймаган руҳлар.
Сенга бирин рафтори яқин,
Бирин юзи иссиқ кўринар. 
Индамасдан бу буюк оқим 
Олдга, фақат олдга суринар.
Утрук қувонч, риёга беткай 
Яшаяпсан, валекин ҳали 
Кўҳна тарих ёқангдан тутгай, 
Келгай Буюк Сарҳисоб гали.
Бу йўлга, айт, кимлар бошлаган, 
Ортн — жарлик, олди — омонат. 
Истиқболни тошлаб ташлаган — 
Сен ёдингга қилган ҳиёнат.
Хаттот мозий қолдирган хатга 
Сиёҳ кабн сачраган одам —
www.ziyouz.com kutubxonasi


Дуч келдим мея сендай бадбахтта, 
Утмишидан ажрагац одам.
ҲАЕТГА М УҲАББАТ
Кўзларидан иурларн сўинб, 
Юрагнда ўт тинган бемор,
Мени тоққа олиб чнқинг, деб 
Дўстларидан ўтинган бемор! 
Водийларга ютоқиб термул, 
Қуёшга боқ — қамашмас кўзинг. 
Балки сўнгги фаслинг эрур бул, 
Балки сенпнг бу сўнгги кузинг. 
Сунбуланннг сувлари тннган, 
Сочларингни тортар ел — дайди. 
Дунё йиглаб чопмас ортингдан, 
Уни ташлаб кетгинг келмайди. 
Тўзиб дунё тўзонлзрига, 
Қанотларин йиғмаган одам. 
Термулиб куз хазонларига 
Ҳўнгнр-ҳўнгнр йиғлаган одам. 
Дунё-ку сен тургунча турар, - 
,
Сен турмассан тургунча дунё. 
Билмам, кўкми ссни чақирар, 
Оғушига ер чорларми ё...
Ер тўйганмас одамдан сира,
Ер муроди бўлганмас ҳосил. 
Оёғингни қаттиқроқ тира, 
Шамолларга, осмонга осил. 
Осилавер зулматга, нурга,
Еллар айтган баётга осил. 
Осилавер аччиқ умрга,
Изтиробли ҳаётга осил.
Оснл...
Кузги қуёш тиғида 
Қанотларин йигмаган одам.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Еру осмон оралиғида 
Ҳўнгир-ҳўнғир йиғлаган одам...
Д А Р А Х Т
Мен улкан дарахтман, тиғлаб бошимни 
Тун-кун ўсавердим, фалакка етдим,
Узим ҳам билмайман лекин ёшимни,
Ҳар сафар Ҳисобдан адашиб кетдим.
Булоқлар қуриди, дарё қуриди,
Не қилсин манглайин шўр босган тупроқ, 
Замин соқов эдн, осмон кўр эди,
Менинг илдизларим кетди чуқурроқ.
Бўр қатлам, шўр қатлам тўса олмади 
Қаърга кетаётган илдизларимни.
Бошимни чақмоқлар кеса олмади,
Кўзлаб ўсавердим юлдузларимни.
Гоҳо абри найсон, гоҳ фасли хазон 
Бошимда айланди — айланди бошим. 
Фақат битта йўл бор — фалакка томон, 
Бормисан, жамолинг кўрсат, қуёшим?!
Гоҳо куз, гоҳ баҳор деган ғоялар 
Қелиб менда сурди давру давронин.
Утиб кетаверди менда соялаб 
Салтанат карвони, замон карвони.
Булутлардан ошдим, энди ғубор йўқ, 
Энди чақмоқлар йўқ, йўқ йиғи-сиғи. 
Юлдузлар суйи бор, ёмғир йўқ, қор йўқ, 
Кўксимда қуёшнинг муборак тиғи.
Ассалом, осмоним, бу — менинг ўзим, 
Замин иқлимлари тубанда қолди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Оҳ, энди сўрама, менинг илдизим 
Қаро ерда қолди, туманда қолди.
Осмоним, сенда ҳам йўқ экан сурур, 
Қуёшим, мен нечун ҳамон карахтман. 
Пойимда булутлар уюр ва уюр, 
Илдизлари музлаб ётган дарахтман.
Нечун новдаларим титрайди дир-дир, 
Нечун кўтаролмай қолдим бошимни? 
Жисмимда оғриқлар, тубанда кимдир 
Арралаб билмоқчи менинг ёшимни.
Имон бер уларга, бағри кенг фалак, 
Инсоф бер уларга, оламнинг Тожи. 
Қуласам, бундан зўр мотам йўқ бўлак, 
Қуласам, йўқ бундан каттароқ фоже.
Бу қандай қисматдир, бу қандай насиб, 
Қуласам, қуёшни кесиб тушамап.
Бир улкан дуиёни зиёдан тўсиб,
Бир улкан маъвони босиб тушаман.
Мен улкан дарахтман, тиғлаб бошимни 
Тун-кун ўсавердим, фалакка етдим. 
Узим ҳам бнлмайман лекин ёшимни, 
Ҳар сафар ҳисобдан адашнб кетднм.
АН ГЛ А Ш
Момо Ҳаво бўлганида ҳам, 
Бўлса ҳамки гар Одам Ато — 
Адашади бир куни одам,
Бир кун қилар албатта хато,
Дўппи бошга тор келса агар, 
Устун келса азоб-уқубат,
www.ziyouz.com kutubxonasi


Елғон гапиради пайғамбар, 
Умматини алдар оқибат.
Исён цилса қаландар ногоҳ, 
Ииртса кулоҳ, жандаларини — 
Воқиф бўлса бу ишдан оллоҳ, 
Алдай бошлар бандаларини.
Уз қавмингга бир умр магар 
Сен-ку ёлғон сўйлаб толмассан. 
Худомисан ёки пайғамбар — 
Фақат менн алдай олмассан.
БИР Х О И Н Н И Н Г АЙ ТГА Н Л А РИ
Гоҳ рост айтдим, гоҳ ёлғон айтдим, 
Еш ҳўшилиб борди ёшимга.
Иигит бўлиб улғайган пайтим 
Давлат қуши қўнди бошимга.
Қўй бўрисиз бўлмайди, зотан,
Эл бўлмагай ўғрисиз, ёвсиз.
Қўйнн қирдим бўрилар билан,
Уз алнмни қирдим аёвсиз.
Гуррос-гуррос келдн фуқаро, 
Тушунмадим, ўйга толдим мен. 
Тополмадим ҳеч ўзга чора, 
Тилларини кесиб олдим мен.
Келажакмас, ўтмншга боққан 
Бул авомдан роса инжидим. 
Ҳам.масининг кўзии ўйдим мен, 
Кўзнн ўйиб, сўнгра тинчидим.
Қайга чўзсам етади қўлим,
Шундоқ улуғ, серсавлатман мен.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ҳатто мендан қўрқади ўлим,
Мен боқийман, бадавлатман мен...
П А Л А Н ГД А Р А
Юз етмиш тешик бор;
Юз етмиш тешик 
Жигарида Палаигдаранинг1„

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish