Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Download 5,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/148
Sana23.02.2022
Hajmi5,78 Mb.
#173930
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   148
Bog'liq
Menejment (G .Qosimov)(1)

15-чизма. Иш тавсиф ини бойитиш андозаси
107
www.ziyouz.com kutubxonasi


15-чизмада кўрсатилган ишнинг андозаси 5 та асо­
сий тавсифига эътиборни қаратишга йўналтиради. 
Андозага мувофиқ, бу тавсифлар ходимнинг руҳий 
ҳолати таъсири остида ўзгариши ва яхшиланиши мум­
кин. Ўз навбатида ходимнинг ҳолати индивид учун 
қам ва иш учун ҳам маълум ижобий натижаларга олиб 
келиши мумкин.
Индивиднинг учта руҳий ҳолати ишда ўзини ўзи 
мукофотлашга асос бўлади. Ана шунда мойиллик 
(қизиқиш) салоҳияти юқори даражага кўтарилиши 
мумкин.
Иш тавсифини бойитиш андозаси ишнинг бешта 
асосий тавсифини ҳисобга олган. Булар: ҳар хил ма- 
ҳорат ва билармонлик-ижрочидан чуқур билимга эга- 
лик ва қобилият даражасини ифодалайди; ишнинг 
пировард натижаси билан тенглиги бутун бир ишни 
чиқишини (ўз қисмида) ифодалайди; ишнинг аҳами- 
яти ходим томонидан қай даражада ўзига олишини 
(қабул қилишини) ифодалайди, у эса ташкилот ичи­
даги ва ташқарисидаги одамлар қаётига жиддий таъ­
сир қилади; мустақиллик (мухторият) бу ишни ре- 
жалаштиришда, уни бажариш бўйича воситаларни 
танлашда эркинлик ва мустақиллик беради; тескари 
алоқа ишнинг натижаси бўйича шахснинг ишни қанча 
бажарганлиги ҳақида маълумот беради.
7.3.5. Ижтимоий-техник тизимнинг андозаси
Ижтимоий-техник тизимнинг андозаси ишни лойи- 
ҳалаш ва қайта лойиҳалашдаги технологиянинг му- 
ҳим аҳамиятини ҳисобга олади. Иш тавсифининг бойи­
тиш андозасидан фарқи шундаки, бунда ишлар гу- 
руҳига диққатни тўплайди (шу боис унинг қўшимчаси
— «ижтимоий» ёки «социо»), Бу ерда ўзаро боғлиқ- 
лик гурух.пар даражасига тааллуқли, гурухдар ичида­
ги ишларнинг кўриниши (тури)га тааллуқли эмас, иш 
тавсифини бойитишнинг андозаси учун бундай \ол 
тааллуқли эди. Кўрилаётган (қаралаётган) андозанинг 
қурилиши ишчи гуруҳига бутун бир яхлит қилиб унинг 
вакилига ваколат берилишига асосланган, бунда ҳар 
бир индивид алоҳида қаралмайди.
108
www.ziyouz.com kutubxonasi


И ж тимоий-техник андоза ишни лойиҳалаш ни 
шундай йўналтирадики, бунда техник ва ижтимоий 
тизимлар орасидаги муносабатлар оптималлаштирил- 
син (энг мақсадга мувофиқ бўлсин).
16-чизмада ижтимоий-техник андоза келтирилган, 
унда учта унсур алоҳида ажратилган: ижтимоий ти­
зим, технологик тизим ва модераторлар.
16-чизма. И ш ни лойиҳалаш даги ижтимоий техник ти зи м и н и н г
андозаси
109
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ижтимоий тизим андозанинг бир қисми бўлиб, 
ташкилотдаги индивидга ва гуруҳга, ишдаги ва таш­
килотдаги уларнинг муносабатига таъсир этадиган 
«инсон омили»га оид унсурларни ўз ичига олади.
Технологик тизим андозанинг қисми сифатида 
ишни қачон ва қаерда бажарилишини, иш қандай 
бажарилиши лозим, ишни бажарилишидаги ўзаро 
боғлиқликлар ишнинг технологиясида ўзгарувчан 
бўлганлиги учун уларни тах^ил қилиш билан чегара- 
ланади. Чунки бу учта технологик ўзгарувчанлик иш­
лаб чиқариш жараёнининг тоифасига боғлиқ, шу боис 
ишни лойиҳалашдаги ёндошиш (йўл)лари ҳар хил 
бўлиши керак.
Иш нинг ф изик шароити (ёритилиш , ҳарорат, 
шовқин, ифлосланганлик, тозалик, узоқлашганлик) 
ишнинг бажарилиш қийинчилигини белгилайди. 
Ишлаб чиқариш жараёнининг мураккаблиги ишнинг 
тугатилишини чегаралайди. Ишлаб чиқариш жараё­
нининг мураккаблаштирилиши ишни қачон ва қаер- 
да бажарилиши кераклиги ҳақида ноаниқликни ку- 
чайишига олиб келади, шу билан бирга ишда кетма- 
кет ўзаро боғлиқликнинг кенгайишига таъсир этади. 
Бошқа технологик тавсифлар \ам сезиларли таъсир 
кўрсатади.
Модераторлар (шошилмай, оҳиста ижро этилиш) 
тизимнинг ижтимоий ва технологик қисмини тенг- 
лаштиради (бараварлаштиради). Ишни бажариш бўйи- 
ча аҳамияти (роли) ҳар бир ходим учун кутиладиган 
хулқнинг намунасини ўрнатади, ишни бажарувчи 
одамлар ва унда фойдаланиладиган воситалар ораси­
даги муносабатларни яхшилашга ёрдам беради. Мақ- 
садлар эса, одамларнинг хоҳиши билан техник им- 
кониятларни мослаштиришга ёрдам беради.
Билармонлик ва қобилият ўзаро ўта боғлиқ бўлиб, 
мамлакатдаги тараққиёт билан алоқадор. Агар ходим- 
лардан талаб қилинадиган сифатлар бўлмаса, у ҳолда 
ишнинг технологик жараёнига ўзгариш киритиш ва 
соддалаштириш муқаррар (албатта, юз беради) бўлиб 
қолади.
110
www.ziyouz.com kutubxonasi


7.3.6. Ишни лойиҳалаш андозасини танлаш
Юқорида таъкидланганлар ишни лойиҳалаш ан­
дозасини танлаш етарлича мураккаб иш эканлигини 
кўрсатади. Меҳнат сифатини, ва ташкилий самара- 
дорликни яхшилашга интилган раҳбарлар ишни бойи­
тиш ва ижтимоий-техника андозасини ҳамда таш ки­
лий жиҳатдан тараққий этишни афзал биладилар. 
Ишлаб чиқариш ва унинг самарадорлиги учун кўпроқ 
безовталанадиган раҳбарлар, ишни қуриш андозала- 
рида, иш кўламининг кенгайиши ва иш ротацияси 
андозаларида тўпланишларни афзал кўрадилар (17- 
чизма).
Ишда ва унинг пара- 
мстрларида ўзгаришлар
Ушбу ўзгаришларга хизмат қила- 
диган лойиҳалаш андозаси
Иш
микдорида
Иш
кўламида
Ишни қуриш
Иш кўламини кенгайтириш
Иш ротацияси
Иш нинг
мураккаблиги
Иш ни бойитиш
Иш
сифатида
Ижтимоий-техник тизим
Иш бўйича 
муносабатларда
Ташкилий жиҳатдан тараққий этиш
17-чизма. Ишда ўзгариш лар тавсифи ва ишни лойиҳалаш андо- 
залари орасидаги муносабатлар
Ишни лойиҳалашда технология муҳим ўзгарувчи- 
дир. Баъзи бир ишларнинг барча операцияларини қай- 
та қурмасдан бойитиш мумкин эмас. Қачонки ишни 
ўзгартириш мумкин бўлмаса, у ҳолда бошқа йўллар- 
дан (мисол учун, эгилувчан иш графиги) фойдала- 
нилади, бу эса «бойитиш мумкин бўлмаган» ишни 
юмшатиши мумкин. Шу қатори ушбу мақсадда янги 
маълумотли технологиялар қўлланилиши мумкин. 
Раҳбарлар шуни тушунишга ҳаракат қилсалар яхши 
бўладики, юқорида келтирилган ишни лойиҳалаш 
андозалари ва уларни ёки уларнинг комбинацияла- 
рини ишлатиш улар раҳбарлик қилаётган ташкилот-
www.ziyouz.com kutubxonasi


га, бўлинмаларига ёки қисмига юқори даража (поғо- 
на)да мос келсин.
7.3.7. Меҳнатни меъёрлаш
Ишни лойиҳалаш нинг муҳим йўналишларидан 
бири лойиҳага тафсилотли рўйхатни илова қилиш 
(спецификациялаш), у эса ходимларни машиналар, 
ишлаб чиқариш муҳитининг истеъмолчилари ёки 
бошқа унсурлари билан ўзаро таъсирини аниқлайди- 
ган тартибни белгилайди.
Ишни лойиҳалаш ташкилотдаги ҳар бир ишнинг 
мазмунини аниқ белгилашни ўз ичига олади ва бил- 
восита — бунда ишни тақсимлаш тартибини ҳам. Ишни 
лоййҳалашда иқтисодий самарадорлик тамойиллари 
ва инсон ҳулқининг тамойиллари ҳисобга олиниши 
лозим. Ишнинг ҳажми ва мазмуни ходим қобилиятига 
ва ускуналар имкониятига мос келиши, ишланманинг 
баҳоси ўта юқори бўлмаслиги лозим. Ишнинг мазму­
ни ходимларнинг руҳий кутганлари билан мос кели­
ши, иқтисодий самарадорлик йўналишлари хулқий 
йўналишларга қарама-қарши бўлмаслиги керак.
Ишлаб чиқариш жараёнининг операцияларини ва 
меҳнатни ташкил қилиш усулларини ишлаб чиқиш- 
да ишлаб чиқариш топширикутарини бажариш учун 
энг тежамли (оптимал) усулда аниқланади. Меҳнат- 
ни меъёрлаш у ёки бу ишни бажариш учун lajiaG қили- 
надиган вақт аниқлаш демакдир. Ишни кутилган вақг- 
да бажарилиши вақт меъёри ёки вақтнинг ўзи деб 
аталади.
Меҳнатни меъёрлашдаги вазифа муайян сифатли 
меҳнат ўлчови бўлиб хизмат қиладиган меҳнат меъ- 
ёрларини белгилаб қўйишдан иборат. Ҳар қандай меҳ- 
нат турининг табиий ва умумий ўлчови бўлиб иш 
вақти хизмат қилади. Меҳнат меъёрига асосан меҳ- 
натни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳисоблаб 
чиқилади ва унинг оқилона шакллари танланади
янги техник, технологик жараёнлар ва инновация- 
лар режалаштирилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун ёки иш 
бирлигини бажариш учун белгиланган иш вақти вақт 
меъёри деб аталади.
Иш вақти бирлиги (соат) мобайнида ишлаб чиқа- 
риш учун белгиланган маҳсулот ёки иш миқдори м а\- 
сулот ишлаб чиқариш меъёри деб аталади.
Битта машина ёки автомобиль учун белгиланган 
маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқариш меъёри машина 
ёки автомобиль унумдорлиги дейилади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш меъёри вақт меъёрига 
тескари муносабатдадир

Download 5,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish