16.4. Менежментнинг вазифалари
М енежментнинг мазмуни жараён кўриниш ида
унинг вазифасини белгилайди. Менежментнинг ва
зифаси деганда бошқариш бўйича маълум масала-
ларни ечишга йўналтирилган ишлар кўринишлари-
нинг йиғиндиси тушунилади. Менежментнинг вази
ф а си
а в в а л о
б о ш қ а р и л а д и г а н
о б ъ е к т н и н г
хусусиятларига боғлиқ. Ишлаб чиқариш тузилмасига
мос равишда қуйидаги вазифаларга ажратилади:
— тармоқ иқтисодиётининг тузилмасига;
— унинг ҳудудий тузилмасига;
— ишлаб чиқаришнинг алоҳида унсурларига.
Тармок иқтисодиётининг тузилмаси менежмент-
да аввало моддий ишлаб чиқариш соҳасини ва н о
моддий ишлаб чиқариш соҳасини бошқариш билан
боғлиқ Биринчи соҳа таркибида моддий неъматлар
ишлаб чиқариш ва моддий ишлаб чиқариш хизмати
соҳаси, номоддий ишлаб чиқариш хизмати соҳаси-
ни бошқариш вазифаси ажратилади. Ишлаб чиқа-
224
www.ziyouz.com kutubxonasi
риш соҳасини бошқаришга саноатни ва унинг тар-
м о қ л а р и н и , қур и л и ш н и , қ и ш л о қ хўж али ги н и ,
транспорт ва алоқани бошқариш вазифаси, номод
дий ишлаб чиқариш соҳасини бошқаришга эса —
транспорт ва алоқа, аҳолига хизмат кўрсатишнинг
бошқа турлари, ижтимоий соҳа, савдо, молия, мод
дий-техник таъминот, фан, маданият, таълим ва ш.к.
ларни бошқариш вазифаси киради.
Менежментнинг вазифаларини бошқарув орган-
лари ва ижрочилар, бошқариш аппаратининг вази
фаси белгилайди. Бошқариш органининг вазифалари
асосий ва аниқтурларга бўлинади. Асосий вазифалар
\ар қандай ташкилот ва фирмада мавжуд бўлиб, ҳар
бир бошқариш поғонасига тааллуқлидир. Улар қуйи-
дагилар: маркетинг, бизнес-режа, ташкил этиш, соз-
лаш, рағбатлантириш, назорат ва ҳисобга олиш,
мойиллик, режалаштириш.
Аниқ ёки ўзига хос бошқариш вазифаси бошқа-
риш меҳнатини тақсимлаш натижасидир ва муайян
(аниқ) мазмунга эга. Ташкилот даражасида қаралса,
бу вазифалар қуйидаги аниқ асосий ишлаб чиқариш-
ни; ёрдамчи ишлаб чиқаришни; мақсулот сифатини;
меҳнатни ва иш ҳақини; ходимларни, таъминотни,
молияни ва қарзни, жамоанинг ижтимоий тараққиё-
тини; маркетингни бошқариш вазифаси бўлиши мум
кин.
Ҳар бир аниқ бошқариш вазифаси мазмуни бўйи-
ча мажмуадир ва таркибига умумий бошқариш вази
фаси киради. Мисол учун, ишлаб чиқаришни илмий-
техник тайёрлашни бошқариш бизнес-режа, ташкил
этиш, созлаш, рағбатлантириш , назорат кабилар
билан боғлиқ. Барча вазифалар бир-бирлари билан
боғлиқцир.
Бошқариш вазифасининг зарур бўлган таркиби ва
мазмунига холисона эътибор берилмаса, бошқарув
таъсирининг заифлашувига олиб келади. Бошқариш
самараси ва унинг барча вазифалари ижрочилик тар-
тиби, фаоллик ва тадбиркорликлар, кишиларнинг
1 5 -7 7
225
www.ziyouz.com kutubxonasi
янгиликка интилиш туйғуси ва ташкилотчилик қоби-
лиятлари билан ўта боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |