Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Педагогик кенгаш фаолияти



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet285/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Педагогик кенгаш фаолияти
 
16.13-расм. Педагогик кенгаш фаолиятининг асосий қирралари


355 
5) ўқув йили якунида ўқувчиларни кейинги синфга кўчириш ёки синф-
да қолдириш масаласини кўриб чиқиш; 
6) педагог ходимларнинг охирги уч йилдаги иш натижаларини таҳлил 
қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар 
бериш, педагог ходимлар ва услубий бирлашма раҳбарларига методик иш-
ларни самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифаларни белгилаб бериш; 
7) педагог ходимнинг инновацион фаолиятини ташкил қилиш, улар-
нинг ижодий изланишлари учун семинарлар, тренинг машғулотлари, педаго-
гик технологиялар бўйича тақдимотлар ҳамда очиқ дарслар ташкил этиш; 
8) умумтаълим муассасаси педагог ходимларининг малака оширишла-
рини ташкил этиш; 
9) педагог ходимларнинг малака ошириш курсидан кейинги фаолиятла-
рини таҳлил қилиш, уларнинг малака ошириш курси давомида олган билимла-
ри асосида ўқув семинарлар ташкил этиш, уларнинг иш режаси асосида ижо-
дий ҳисоботларини эшитиш; 
10) фанлар бўйича синфдан ташқари (факультатив, тўгарак) ишларни 
мувофиқлаштириш; 
11) фан олимпиадалари ва танловларнинг мактаб босқичларини ўтка-
зиш ҳамда уларнинг самарали ташкил этилишини назорат қилиш; 
12) педагогик жамоанинг таълим-тарбия жараёнини ривожлантиришга 
ва амалиётда қўллашга йўналтирилган тажриба-синов, илмий-тадқиқот, инно-
вацион, ижодий фаолиятига оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни 
рағбатлантириш чораларини кўриш; 
13) педагогик ходимларни илмий, методик, дидактик материаллар, ўқув 
дастурлари билан таъминлаш; 
14) илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялар асосида 
дарс ўтишнинг янги методларини синовдан ўтказиш; 
15) таълим соҳасида тажриба алмашиш мақсадида бошқа таълим муас-
сасалари билан ҳамкорлик қилиш; 
16) услубий бирлашмалар ҳисоботини эшитиш, муҳокама қилиш ва улар 
фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш; 
17) таълим мазмунини ривожлантиришга оид масалаларни ҳал қилиш, 
инновацион дастурлар тузиш, диагностик таҳлил ўтказиш, янги педагогик тех-
нологияларни ишлаб чиқиш учун вақтинчалик ижодий гуруҳлар фаолиятини 
ташкил этиш; 
18) педагог ходимлар томонидан ишлаб чиқилган ўқув-методик қўл-
ланмалар ва дидактик материалларни муҳокамадан ўтказиш. 
Методик кенгаш таркиби умумтаълим муассасаси директорининг буй-
руғи билан шакллантирилади. Методик кенгаш аъзолигига умумтаълим муас-


356 
сасаси директорининг ўринбосарлари, услубий бирлашмалар раҳбарлари, 
олий, биринчи ва иккинчи тоифали ўқитувчилар киритилади. Методик кенгаш 
умумтаълим муассасаси педагог ходимлари сони ва ўқувчилар контингенти-
дан келиб чиқиб, 5 - 15 кишидан иборат таркибда шакллантирилади. 
Методик кенгаш раиси умумтаълим муассасаси директорининг ўқув иш-
лари бўйича ўринбосари ҳисобланади. Методик кенгаш котиби ўқитувчилар 
орасидан тайинланади. 
Методик кенгашнинг фаолияти умумтаълим муассасаси директори то-
монидан назорат қилинади. 
Методик кенгаш фаолияти йиллик иш режа асосида ташкил этилади. Иш 
режа методик кенгаш йиғилишида кўриб чиқилади ва умумтаълим муасса-
саси педагогик кенгашининг қарорига асосан умумтаълим муассасаси дирек-
тори томонидан тасдиқланади. 
Методик кенгаш йиғилиши ҳар чоракда камида икки марта ўтказилади. 
Методик кенгаш баённомаси кенгаш котиби томонидан юритилади. Баённома 
методик кенгаш раиси, кенгаш аъзолари ва котиби томонидан имзоланади. 
Баённомаларнинг рақами, санаси ва йиғилишда кўрилган масалалар тўғ-
рисидаги маълумотлар методик кенгаш баённомаларини қайд этиш дафтарига 
ёзиб борилади. Баённомаларни қайд этиш дафтари рақамланади, ип ўтказиб 
тикилади ҳамда умумтаълим муассасаси директори томонидан имзоланиб 
муҳрланади. 
Методик кенгашда ўқув, маънавий-маърифий, хўжалик ва бошқа йўна-
лишларга оид масалалар муҳокама қилинган тақдирда, мазкур йўналиш учун 
масъул бўлган шахс муҳокама жараёнига жалб этилади. 
Методик кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
1) умумтаълим муассасасининг ўқув жараёнини такомиллаштиришда 
иштирок этиш; 
2) педагог ходимларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ва 
амалиётга жорий этишга оид масалаларни кўриб чиқиш; 
3) ўқув йили якунида ўқувчиларни кейинги синфга кўчириш ёки синфда 
қолдириш масалалари бўйича мактаб педагогика кенгашига тавсиялар бериш; 
4) умумтаълим муассасаси раҳбариятига ўқув, маънавий-маърифий, ил-
мий-методик ва тажриба-синов ишларида фаол иштирок этган педагог ходим-
ларни моддий рағбатлантириш тўғрисида таклиф киритиш; 
5) педагог ходимнинг малака тоифасини ошириш бўйича таклиф бе-
риш; 
6) педагог ходимларга малака ошириш шакллари бўйича тавсиялар бе-
риш; 


357 
7) фан олимпиадалари, танловлар ва турли мусобақаларда қатнашиш 
учун ўқитувчилар ва ўқувчилар номзодини тавсия этиш; 
8) умумтаълим муассасаси фаолиятига оид ижтимоий сўровнома ўтка-
зиш, унинг натижаларидан келиб чиқиб ўқув жараёнини такомиллаштириш 
бўйича чоралар кўриш. 
Методик кенгаш қуйидагиларга мажбур
1) ҳар чоракда фаолияти юзасидан умумтаълим муассасаси педагогик 
кенгашига ҳисобот топшириш; 
2) таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш 
ва педагогик кенгашга тақдим этиш; 
3) ўқув режасини ишлашда иштирок этиш; 
4) янги ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича 
педагогик изланишлар олиб бориш; 
5) иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида режа асосида ишлашни ташкил 
этиш; 
6) педагог ходимларга умумий ўрта таълимга оид норматив-ҳуқуқий ва 
методик ҳужжатлар юзасидан тушунтириш ва кўрсатмалар бериш. 
Методик кенгашда унинг фаолиятига оид қуйидаги ҳужжатлар бўли-
ши лозим: 
1) умумтаълим муассасаси директорининг методик кенгаш тўғрисидаги 
низом ва унинг таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи; 
2) методик кенгашнинг тасдиқланган иш режаси; 
3) умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва уларнинг методик 
ишлари ҳақида маълумотлар йиғмажилди; 
4) педагог ходимлар томонидан ташкил этиладиган очиқ дарс машғу-
лотлари ва тарбиявий соатлар жадваллари; 
5) фан олимпиадалари, танловлар ва мусобақаларни ўтказиш режа-жад-
вали; 
6) услубий бирлашмаларнинг ҳисоботлари; 
7) йиғилиш баённомалари; 
8) методик кенгашда муҳокама қилинган масалалар юзасидан таҳлилий 
материаллар. 
Методик кенгаш ҳужжатларининг сақланишига методик кенгаш раиси 
ва котиби жавобгар ҳисобланади. Методик кенгаш ҳужжатлари кенгашда уч 
йил мобайнида сақланади ҳамда тегишли архивга топширилади. 
IV. Кузатув кенгаши - таркибига мактаб фаолиятига жиддий ҳисса қўша 
оладиган энг фаол ота-оналар, битирувчилар, ҳомийлар ва бошқа шахслар ки-
ритиладиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган кенгашдир. 
Кузатув кен-


358 
гашларини ташкил этиш давлат мактаблари учун – мажбурий, нодавлат мак-
таблари учун тавсиявий хусусиятга эга.
Кузатув кенгаши ота-оналар умумий йиғилиши томонидан 7 кишидан 
кам бўлмаган таркибда 3 йил муддатга сайланади. Бунда кенгаш таркибига 
ота-оналар орасидан камида 2 нафар, битирувчилар орасидан 2 нафар ва нафа-
қадаги педагоглар орасидан 1 нафар ва ҳомийлар орасидан 2 нафар аъзо кири-
ши керак. Кенгаш аъзолари тенг ҳуқуқли - 1 овозга эга бўлиб, ошкора очиқ 
овоз берадилар. Мактаб директори ва унинг ўринбосарлари, мазкур мансабдор 
шахсларнинг яқин қариндошларини кузатув кенгашига сайлаш таъқиқланади. 
Кузатив к
енгашининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: 
1) халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 
тавсия этилган номзодлардан таълим муассасаси раҳбарини сайлаш, шунинг-
дек, белгиланган тартибда уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида 
таклифлар киритиш; 
2) таълим муассасасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини 
белгилаш; 
3) таълим муассасаси раҳбарининг муассаса фаолиятини такомиллашти-
риш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджет-
дан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрилган 
чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини вақти-вақти билан тинглаш; 
4) таълим муассасаси раҳбарининг тақдимномаси бўйича йиллик молия-
вий режаларни, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва 
муассаса мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумла-
дан аукциондаги бошланғич нархни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; 
5) ўқувчилар учун яратилган шароитлар устидан тизимли равишда мо-
ниторинг ўрнатиш; 
6) ўқувчилар ва улар ота-оналарининг мурожаатларини кўриб чиқиш, 
таълим муассасасининг педагог ва раҳбар ходимлари фаолияти тўғрисида иж-
тимоий сўровларни ўтказиш; 
7) таълим муассасасининг фаолиятини ташкил этишга тааллуқли бошқа 
масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш. 
Умумтаълим муассасасида қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқувчилар-
нинг жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи-
нинг умумий ўрта таълим мактабидаги бошланғич ташкилоти таълим муас-
сасаси миқёсида ўқувчилар ва ёш ўқитувчиларни ўз атрофида бирлаштиради-
ган, ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун муносиб шарт-шароит яратиб бе-
рилишига кўмаклашадиган, уларнинг манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя 
қиладиган энг қуйи тузилма ҳисобланади. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish