Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


 Тарбия жараёнининг умумий қонуниятлари ва тамойиллари



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

11.4. Тарбия жараёнининг умумий қонуниятлари ва тамойиллари 
 
Тарбия қонуниятлари – шахс камолотида самарали натижага эришиш 
имконини берадиган барқарор, такрорланувчан ва муҳим тарбиявий муноса-
батлар. Бошқача айтганда, тарбия жараёни қонуниятлари – тарбия объект-
лари, тарбиявий ҳодисалар ва жараёнлар ўртасидаги, уларнинг ҳолати ва ри-
вожланишини белгилайдиган объектив, асосий, муҳим ва барқарор алоқалар 
ва муносабатлардир. 
Ўқув-тарбия ишлари ва шахсий фазилатларни шакллантириш тарбия 
жараёни қонуниятлари асосида амалга оширилади.
Тарбия тамойиллари – тарбиявий жараённинг мазмуни, методлари ва 
ташкилий шаклларига қўйилган асосий талабларни ифодаловчи умумий қои-
далар. Бошқача айтганда, тарбия тамойиллари – тарбиявий иш тажрибаси-
дан келиб чиқадиган, тарбия жараёни қонуниятларини акс эттирувчи ва тар-
биячи ва тарбияланувчилар фаолиятига қўйиладиган талаблар ролини бажа-
рувчи дастлабки қоидалар (талаблар). 
Тарбиянинг қуйидаги асосий тамойиллари фарқланади: 
1) тарбиянинг аниқ бир мақсадга қаратилганлиги тамойили – педа-
гогда энг юқори умуминсоний қадриятларга эга бўлган идеал шахс модели ҳа-
қида тасаввур мавжудлигини назарда тутади; 
2) тарбиянинг ижтимоий жараёнлар билан боғлиқлиги тамойили 
ўқувчиларни ижтимоий муносабатлар тизимига киритишни таъминлайди; 
3) тарбиянинг яхлитлиги тамойили – шахснинг ҳар томонлама ри-
вожланиши учун тарбия жараёнининг барча имкониятларидан фойдаланишни 
назарда тутади; 
4) тарбиянинг узлуксизлиги тамойили – тарбиячи ва тарбияланувчи-
ларнинг доимий ҳамкорлигини, тарбия жараёнининг мунтазамлиги ва изчил- 


257 
лигини назарда тутади; 
5) тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг ҳамкорлиги тамойили – педа-
гогик жараённи тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг биргаликдаги ижоди си-
фатида мўлжаллайди; 
6) шахсни жамоада тарбиялаш тамойили – жамоа шахсни шакллан-
тиришнинг энг муҳим воситаларидан бири эканлигини англатади; 
7) шахсиятнинг ижобийлигига таяниш тамойили – шахс камолоти-
даги ижобий майлликни (интилишни) қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни 
англатади; 
8) ҳурматлаш ва талабчанликнинг ўзаро боғлиқлиги тамойили – 
ўқувчи шахсининг ижобий баҳоланишини унинг камолотига ғамхўрлик билан 
уйғунлаштиришни назарда тутади; 
9) тарбияга табақалашган ва индивидуал ёндашиш тамойили – тар-
бияланувчиларнинг шахсий хусусиятларига мўлжал олишни талаб қилади. 
Тарбия тамойиллари тарбиячига қўйилган мақсадга эришиш учун зарур 
бўлган материаллар мазмунини, тарбия методлари ва шаклларини тўғри тан-
лашга имкон беради. Улар педагогларга болалар билан самарали, инсоний му-
носабатлар ўрнатишга имкон беради. 
Тамойиллар якка-якка ҳолда эмас, балки тизимда, вазифалар ва муайян 
шароитларга қараб амалга оширилади. Фақат тамойиллар мавжудлиги ҳақида 
эмас, балки улардаги талабларни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида 
билиш жуда муҳимдир.
Бу масалага “тарбия қоидалари” тушунчаси жавоб беради. Тарбия қои-
далари юқорида таъкидланган ҳар бир тарбия тамойилининг амалга ошиши, 
бажарилишини таъминлайдиган амалий ҳатти-ҳаракатлар тартибидир. Шу 
нуқтаи назардан ҳар бир тамойил бажарилишининг ўзига хос методик қоида-

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish