457
а) “Қадимги шарқ цивилизацияси“да - ...
б) «Антик давр цивилизацияси»да - ...
в) Шарқ Уйғониш даврида - ....
г) Европа ва Осиёдаги Уйғониш даврида - ....
д) илм, фан-техника ва технология тараққиёти даврида - ....
2-топшириқ. Халқ педагогикасидаги тарбия методларини ўрганиш.
Қуйида келтирилган методлар билан танишинг ва уларни моҳия-
тига кўра 1-жадвалнинг тегишли устунларига жойлаштиринг.
1) машқ методи;
2) ҳикоя методи;
3) насиҳат методи;
4) ўгит методи;
5) маслаҳат методи;
6)
койиш методи;
7) уялтириш методи;
8)
одатлантириш методи;
9) узр сўраш методи;
10) тилак-истак билдириш методи;
11) дуо қилиш методи;
1-жадвал
Халқ педагогикасидаги тарбия методлари:
№
Ўгит-насиҳат
методлари:
Ибрат-намуна
методлари:
Рағбатлантириш
методлари:
1
n
3-топшириқ. Муқобилини танлаш бўйича тест топшириғи.
Қуйида келтирилган тест топшириғи билан танишинг ва рақамларга мос
ҳарфларни танланг:
Исмоил ал- Бухорий А) Суннан
1.
Язид ибн Можжа Б) Аж-жами ал-кабир
2.
Абу Довуд Сулаймон С) Суннан
3.
Исо ат-Термизий Д) Ас-cаҳиҳ
458
4.
Муслим ан-Нишопурий Е) Суннан
5.
Аҳмад ан-Насоий Г) Ас-саҳиҳ
Рақамлар:
1
2
3
4
5
6
Ҳарфлар:
4-топшириқ. Кичик гуруҳларда “Авесто”даги таълимий-ахлоқий
масалаларни таҳлил этиш ва ўрганиш.
Кичик гуруҳларнинг матн устида ишлаши қуйидагича ташкил этилди:
1. Ўқувчилар тўртта гуруҳга бўлинади ва улар кичик гуруҳларда
ишлаш қоидалари билан таништиради:
Кичик гуруҳларда ишлаш қоидалари:
1) шеригингизни диққат билан тингланг;
2) гуруҳ ишларида ўзаро фаол иштирок этинг, берилган топшириқларга
масъулият билан ёндашинг;
3) агар ёрдам керак бўлса, албатта мурожаат қилинг;
4) агар сиздан ёрдам сўрашса, албатта ёрдам беринг;
5) гуруҳлар фаолияти натижаларини баҳолашда ҳамма иштирок этиши
шарт.
2. “Авесто”дан таълимий-ахлоқий мазмундаги материаллар танлаб
олинади ва тўрт қисмга бўлинади:
I қисм.
... Меҳнат қилмайдиган одам! Сен ҳақиқатан ҳам тиланчилар қаторида,
ёт эшикларга таъзим қилиб, абадулfбад бош эгиб туражаксан! Ҳақиқатан ҳам,
сенинг ёнингдан турли зироатларни олиб ўтадилар, бу ноз-неъматларнинг
барчаси меҳнат қилаётган, тўқ ва фаровон яшаётган хонадонга насиб қилади.
Абадулfбад шундай бўлажак!
Дон эккан киши, тақводорлик уруғини экади, у Маздага ихлосмандлик
эътиқодини олға суради, у имонни озиқлантириб туради....
Буғдой ўстирила бошланса, девларни қора
тер босади, совурилган
буғдой тайёр бўлса, девлар заифлашиб қолади, ун тайёр бўлгач эса, девлар
нола-фиғон чекишади... Девларни мағлуб этиш учун хонадонда ҳамиша унли
овқат бўлиши лозим – бу овқатни егандан сўнг улар жуда қизишиб кетади ва
қоча бошлайди.
459
II қисм.
Ўт-ўланлар ҳамда мевали дарахтлар экилган, сувлар ҳамиша равон бўл-
ган замин энг яхши ердир. Қаровсиз қолган ер эса, гўё турмуш қўрмаган
қиздай...
Инсон бутун умри давомида сув, тупроқ, олов, умуман, дунёдаги жами-
ки яхши нарсаларни пок ва бус-бутун асрашга бурчлидир. Ер, сув, ҳаво, олов-
ни асраш қоидаларини бузган киши 400 қамчи уриш жазосига маҳкумдир.
Ҳар бир инсон ўзи ўсиб улғайган заминни энг яхши ва гўзал мамлакат
деб тушунмоғи керак.
III қисм.
Тарбия ҳаётнинг энг муҳим тиргаги (таянчи) бўлиб ҳисобланиши лозим.
Ҳар бир ёшни шундай тарбиялаш зарурки, у аввало яхши ўқишни ва сўнгра
эса ёзишни ўрганиш билан юксак поғонага кўтарилсин.
Болалар ёшлик пайтиданоқ дарахт кўчати ўтказиш, уй-рўзғор қуролла-
рини ясаш, ерга ишлов бериш ва чорва билан шуғулланишга ўргатилиши
шарт.
Яхшилик ва эзгулик яратиш учун киши меҳнат қилиши, ўз қўллари би-
лан ноз-неъматлар яратиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: