Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги ўсимликлар дунёси бўйича мoниторинг ўтказиш



Download 0,7 Mb.
bet10/31
Sana08.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#757640
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
2 5260726997864156047

11. Эрман-Artemisian absinchium. Бу тур қоқидошлар оиласига мансуб, кўп йиллик ўт ўсимлик. Унинг бўйи 60-100 см гача бўлади. Илдизи юғон, ўқ илдиз кучли ривожланган ва тупроқни остки қатлами тамон кириб боради. Биринчи йили илдиз бўйин қисмида қўшимча куртак остки ҳосил бўлади ва ундан иккинчи йили навдалар ҳосил бўлади ва ундан гуллар, кейин гуллардан мевалар ҳосил бўлади. Пояси ва барги кулранг-кумуш рангсимон. Поя ва барглари ипаксимон туклар билан қопланган. Пояси қавирғалик, унинг юқори қисмида шох-шаббалар ҳосил бўлади. Поя остки барглари узун бандли, пастсимон қирқилган, поясининг ўртасидаги барглар қисқа бандли, икки уч марта, пастсимон кирқилган, юқори қисмидаги барглари уч марта қирқилган ёки яхлит бўлади. Гуллари майда, саватча шаклда тўпгул ҳосил қилади. Хар бир саватчада 80 тагача гуллар жойлашган. Гуллари коса барг сиз, найсимон. Меваси қўнғур уруғи майда 1 мм катталикда. Гуллаш июнь-августда, мева етилиши август сентябрда кузатилади. У намли жойларда кенг тарқалган. Ҳамма жойларда учрайди, айниқса сув бўйларида кўплаб ўсади ва тасмасимон ландшафт ҳосил қилади.
Ўсимлик баргида 0,12 дан 2 % гача эфир мойлари бўлади перипоратдан иштаха очувчи ва хазимни яхшиловчи дори сифатида фойдаланилади. Ўсимликдан настойка тайёрлаш учун 10 (2 ош қошиқ) ўтни майдалаб, унга 200 мл (бир стакан) қайноқ сув қуйиб оғзи қопқоқ билан беркитилади ва қайнатилади 15 минут давомида сўнг 45 минут совутилади. Настайка тайёрлаш.
Умуман эрменни ер устки қисмида ошловчи моддалар турли кислоталар ва тузлар кўп бўлади. У энг яхши ширабахш ўсимликлардан бири ҳисобланади. Умуман бу экосистемага мансуб ландшафт ҳосил қилган турларини салбий томонга ўзгариш кузатилмаган. Уларни ижобий тамонга ўзгартириш ва келгуси авлодга етказиш замон талабидир. Бунинг учун ландшафт ҳосил қилувчи ва камёб турларни мунтазам муҳофаза қилиш ва кўпайтириш лозим деб биламиз.
I. Псaмофитлар-қум ўсимликлари экосистемаси.
Ўрта Осиёда, шу жумладан Фарғона водийсида бошқа тип ўсимликларига нисбатан қум ўсимликларини ўрганишга алоҳида эътибор берилган, чунки қумлар ўсимликларга бой бўлган, қумликлар эса катта-катта майдонларни ишғол қилган. Фарғона водийсида улар эгаллаган майдон 120 минг гектар атрофида бўлган. Шунингдек қум ўсимликлари чорва молларини боқиладиган асосий манба бўлган, аҳоли учун эса ўти-ёқилғи сифатида муҳим аҳамият касб этган.
Қумли чўлларни илмий асосда ўрганиш ҳам эрта бошланган. Жумладан Ўрта Осиёда 1865 йили И.Г.Боршов тамонидан орол денгизи атрофидаги қум ўсимликлари ўрганилган бўлса В.А Наливкин тамонидан Фарғона водийси қум ўсимликлари ўрганилган. Бу соҳада кейинчалик СС. Неуструев (1914-1915) 1915 йили Ф.Н. Готшоклар тамонидан қатор илмий изланишлар олиб борилган. Бу соҳада илмий изланишларни изчиллик билан олиб борган олимлар қаторига Мушквц, Оробов (1928), Е.П.Коровин (1946-1961), Арифхонова (1967), У.П. Пратов (1970) ва бошқаларни киритиш мумкин.
Умуман қумлар фойдали элементлардан калий, фосфорга бой бўлган. Қумтепаликлар ва улар оралиқларидан жойлашагн майдонлар ўзига хос экологик мухит шароитга эга бўлиши билан тўқай, шўрҳа ер ва гипсли ерлардан фарқланади. Ёзда бу қумликларда харорат 60-70 с га қадар кўтарилади. Шунинг учун ҳам бундай шароитда ҳамма ўсимликлар ҳам меёрида ўсиб ривожлана олмайди. Бу қумликлардан тарқалган 151 тур орасида ҳамма хилдаги ҳаёт шакллари мавжуд. Улар эрта баҳордан то кеч кузга қадар алмашиниб, алмашинилмай ҳар бири ўзига хос кўринишларни-қулфани ҳосил қилади. Эрта баҳорда дастлабки яшил қиёфани эфемер ва эфемероидлар ҳосил қилса, май ойининг бошларидан иссиқ кунлар бошланади ва аста-секин бу гурух ўсимликларда ўсиш ва ривожланиш жараёни тугаллана бошлайди, натижада улар қуриб самон кўринишини ҳосил қилади. Уларни ўрнини кўп йиллик ўсимликлар (ўт, бута, дарахт) эгаллайди.
Қумлар учун хос бўлган қандим, черкез, саксовул, селин, астрагул, оқ жангал, қўян суяк, янтоқ, туятобон, юлғин каби ўсимликлар ўсиб яшил кўриниши ҳосил қилади. Булар орасида қайси бир тур кўпроқ ўсса уша ўсимликлар тури ландшафтни (эдификатор, қиёфа) белгилайди. Булардан ташқари қумларда қандим, буюргун, шувоқ ва бошқа ўсимликларни илдизларида текинхўрлик билан яшаётган цистанхе (чўл гули) турлари ҳам ўзига хис қиёфа ҳосил қилади. Улар бўйи 20-30-100 см гача бўлади. Уларни тепаси юғон, қўнғир рангли бўлиб, танаси тўлиқ гул билан қопланади.
Май ойида ривожланиш ҳам тўхтайди, уруғлари етилиб, тарқала бошлайди. Ёдгорлик ҳудудининг асосий қисми қумтепаликлар ва улар орасидаги майдонларга тўғри келади. Қумликларда 115 та тур ўсимлик ўсаётгани ва улар орасида ҳамма хилдаги ҳаёт шаклига эга бўлган ўсимликлар борлиги маниторинг асосида аниқланган. Шунингдек маниторинг асосида ўсимликлар қумликларнинг жанубий ғарбий ён бағирликларида қалинроқ бўлиб ўсаётганлиги ҳам маълум бўлди. Бунинг асосий сабаби бу ёнбағирликлар куз ва баҳорда йўналишини ўзгартириб турадиган шамолларнинг кучли таъсиридан холилигидир.
Улар эрта баҳордан то кеч кузга қадар алмашиниб-алмашинилиб хар бири ўзига хос қиёфани ҳосил қилади. Дастлаб эфемер ва эфемероидлар май ойида эса улар ўсишини кўп йиллик ўсимликлар – қандим, черкез, саксовул, қуён суяк, оқжанггар, сиялин, астрагал, туя тобон, юлғун, янтоқ, шувоқ каби ўсимликлар яшил қиёфа ҳосил қилади ва бу қиёфа кеч кузга қадар сақланади.
Қуйида қум ўсимликлари орасида кенг тарқалган ландшафт ҳосил қилувчи ва камёб ўсимликлар ҳақида маълумотлар беришга харакат қиламиз.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish