Эвтаназиянинг салбий жиҳатлари:
Тасаввур қилайлик, эртага эвтаназияни тан олишни рухсат этувчи қонун
чиқди. Шу заҳоти қатор муаммолар пайдо бўла бошлайди. Яъни:
1.Эвтаназияни ким ўтказади?
2.Бу иш уни амалга оширишни истамайдиган шифокор зиммасига
юклатилсачи?
3.Касалликнинг эрта босқичларида, уни даволаш учун кураш ва беморнинг
ҳаётини сақлаб қолувчи фаол изланишлар сусайиб кетиш ҳолатлари
кўрина бошлайди. Шу билан бирга, қариндошларнинг бефарқлиги,
беморга уй шароитида қарай олмасликлари сабабли ёки ҳар қандай
тўловга рози бўлувчи. унинг ўлимидан манфаат топувчилар учун йўл
очилади. Тиббиёт ходимларининг эвтаназиядан ўз манфаатлари учун
фойдаланиш ҳолатлари пайдо бўла бошлайди. Эвтаназия ёрдамида баъзи
жиноятчи гуруҳлар ўзларига халақит бераётган одамдан қутулиш
имкониятини қўлга киритадилар. Шунингдек, трансплантация мақсадида
(органлар керак бўлиб қолганда) эвтаназия ёрдамида одамдан
қутулишнинг қўшимча имкониятлари пайдо бўлади.
4.Қизиқ, ҳозирги шароитда эвтаназия муаммосини қандай ечиш мумкин?
Қачонки, беморлар дори воситалари ва даволаш асбоблари йўқлиги
натижасида ўлиб кетаётган бўлса. Афтидан шу сабаб бўйича ҳам
эвтаназияни тез-тез қўллашга имконият яратилганга ўхшайди. Натижада
қуйидаги икки савол пайдо бўлади:
Лекин бунга шифокорлар-ҳамширалар маънавий жиҳатдан ҳақлими?
Бунгунги кунда эвтаназияни амалий тиббиётга киритиш лозимми?
Бу саволларга жавоб бермоқ учун бошқа мамлакатларнинг тажрибаларини
ўрганиш, тиб анъаналарини кўзда тутиш, тиб биоэтикаси масаласини,
деонтология, юридик ҳуқуқлар, психология ва ниҳоят, беморлар, уларнинг
қариндошлари ва жамоат фикрларини билиш, уларни изчил ўрганиш
зарур. Шулардан кейингина эҳтиёткорлик, синчковлик билан эвтаназия
муаммосини баҳолаш мумкин. Лекин нима бўлганда ҳам шифокор
қасамига содиқ қолиши ва беморнинг ҳаётини сақлашга, унинг аҳволини
енгиллаштиришга ҳаракат қилиши керак.
Беморнинг ҳаётдан онгли равишда кўз юмиши ҳеч қачон раҳм-шафқат
юзасидан қилинган иш деб баҳоланмайди. 1950 йилда АҚШда:
«Беморнинг хоҳиши ва қариндошлари рухсатига кўра оғриқсиз воситалар
билан ўлимни тезлатиш керакми?» - деган саволга 36%, 1973 йилда эса
50% ижобий жавоб олинган. Бугун Голландия дунё бўйича «эвтаназия
муолажасини» қонунлаштирган биринчи мамлакат ҳисобланади.
Маълумотларга қараганда, ҳар йили 4 мингга яқин бемор эвтаназияни
танлар экан.
Фойдаланилган манба:
www.hozir.org
Do'stlaringiz bilan baham: |