Этика фанининг асосий категориялари, ахлоқий тамойиллар, меъёрлар. Дунё халқларинингахлоқий менталитети. Режа



Download 94,3 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi94,3 Kb.
#29983
  1   2   3   4
Bog'liq
Etika kategoriyalari, axloqiy tamoyillar, me -конвертирован


Этика фанининг асосий категориялари,
ахлоқий тамойиллар, меъёрлар. Дунё халқларинингахлоқий
менталитети.
Режа:
  • Этика фанининг асосий категориялари.
  • Ахлоқий тамойиллар, меъёрлар.
  • Дунё халқларининг ахлоқий менталитети.

Ахлоқнинг меъёрий тушунчалари ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, улар қуйидагича: биринчидан, ахлоқнинг тушунчалари ўз мазмуни жиҳатидан объективдир. Уларда кишиларнинг, баҳо берувчи субъектнинг онги ва иродасидан қатъий назар мавжуд бўлган ҳатти-ҳаракатлари, қилмишлари спестифик тарзда ўз аксини топади; иккинчидан, ахлоқ категориялари руёбга чиқиш шаклига кўра субъективдир. Чунки улар субъектнинг яхшилик билан ёмонлик, худбинлик билан олийжаноблик орасидан мустақил танлаш имкониятига эга бўлган ички эътиқод сифатида намоён бўлади; учинчидан, ахлоқ категорияларининг кўпчилиги қутбий, қарама-қарши характерга эга, чунончи, яхшилик ва ёмонлик, адолат ва адолатсизлик, бахт ва бахтсизлик ва ҳ.к.лар.
Ахлоқшуносликнинг асосий тушунчалари:
  • ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК

  • ахлоқийлик билан ахлоксизликнинг фарқи ва қарама- қаршилигини яхлит бир шаклда ифода этади.
  • АДОЛАТ

  • адолат бу тенгликнинг ҳаққоний ва тақдирлашнинг зарурий ўлчовидир «адолат – қонунга мувофиқ хулқдир».
  • БУРЧ

  • шаxснинг жамиятга ёки кишига бўлган аxлоқий муносабатини ифодалайди. Бурч ҳисси туфайли ножўя ҳаракатлар қилишдан тийилади.
  • ВИЖДОН

  • Кўзга кўринмас лекин улкан ва мутлақ айбсиз аxлоқий ҳодисадир. Виждон азоби қалбдаги одамийликка эътиқоднинг талаби
    Яхшилик ва ёмонлик ахлоқий онгнинг бирмунча умумий тушунчаларига мансуб бўлиб, ахлоқийлик билан ахлоқсизликнинг фарқи ва қарама- қаршилигини яхлит бир шаклда ифода этади. Кишилар бу категориялар ҳодисаларни баҳолайдилар. Инсон ҳатти-ҳаракати, ахлоқий сифати, кишиларнинг, гуруҳларнинг алоқа ва ўзаро муносабат шакллари жамиятнинг умумий аҳволи баҳоланаётганлигига қараб бу категориялар янада конкретроқ тушунчалар, тамойил, маъёр, ахлоқий сифат шаклига киради. Яхшилик ва

ёмонлик ўзаро муносабатли, айни пайтда қутбий ва бир-бирини инкор этувчи категориялардир.
Яхшилик категорияси ахлоқий идеалга мос келадиган нарсалар ҳақидаги
тасаввурлар мажмуидир.Ёмонлик кишиларнинг идеалига, улар эъзозлайдиган
нарсаларга зид келадиган, бахтга эришишга, одамлар
орасидаги муносабатларни қарор топишига, инсонийликнинг ўсишига тўсқинлик
қиладиган ҳамма нарса ҳақидаги тасаввурлар йиғиндисидир. Яхшилик ва ёмонлик категориялари ўзгарувчан релятив ва ҳаракатчандир.
Ахлоқшуносликнинг яна бир қамровли мезоний тушунчаси адолатдир.
Адолат бу тенгликнинг ҳаққоний ва тақдирлашнинг зарурий ўлчовидир. Суқрот таъбири билан айтганда «адолат – қонунга мувофиқ хулқдир». Адолат муайян ахлоқий системада қабул қилинган, кишиларнинг ахлоқий бурч ва мажбуриятлари тушунчасига мос келадиган ҳатти-ҳаракатлардир. Унинг эзгулик ва ёвузлик ҳамда яхшилик ва ёмонликдан асосий фарқи шундаки, адолатнинг ўзи бирор бир қадриятни англамайди, лекин қадриятлар орасидаги нисбатни белгилайди, уларни баҳолаш мақомига эга. Шу боис унда жамиятни тартибга солувчилик хусусияти бор, унда ҳам ахлоқий, ҳам ҳуқуқий талаблар мужассамлашган. Уни маълум маънода миқдор ўлчови ҳам дейиш мумкин: у талаб билан тақдирлашни ўлчаб турадиган тарозидир. Адолат бор жойда ижтимоий жабрга, бебошликка йўл йўқ.
Адолатнинг мезонийлик хусусияти, айниқса, ҳуқуқда дарҳол кўзга ташланади. Лекин адолатни фақат ҳуқуқий тушунча сифатида талқин қилиш тўғри эмас. У нафақат фуқаролар орасидаги муносабатларни, балки давлат билан халқ, жамият билан шахс ўртасидаги алоқалар мезонни ҳам ўз ичига олади. Халқ орасида мингйиллармобайнида одилподшо идеалинингяшабкелганибежиз эмас.
Ахлоқшуносликнинг ниҳоятда таъсир доираси кенг тушунчаларидан бири виждондир. Виждон тушунчасини биринчи бўлиб Стоиклар мактаби вакиллари киритганлар. Уларнинг фикрича, виждон инсоннинг ўз хулқини муайян ахлоқ нормалари нуқтаи назаридан туриб ахлоқий баҳолаши ва назорат қилиши, ўз ҳатти-ҳаракатларини ва бу ҳатти-ҳаракатларга боғлиқ бўлган ҳис-туйғуларни, кечинмаларни ўзида таҳлил қилишидир. Виждон лозимий нарса олдидаги масъулият ҳиссидир. Виждон – Зигмунд Фрейд таъбири билан айтганда, аъло мен, мен устидан назорат ўрнатиб, уни бошқариб турувчи иккинчи юқори даражадаги мен. Агар уят ҳисси инсоннинг ташқи, жамиятга боғлиқлигидан келиб чиқса, виждон унинг ички, ўз-ўзига боғлиқлигини намоён этади. Бу ички боғлиқлик ташқи боғлиқликка нисбатан теран ва доимийдир: уят маълум бир вақт ичида одамнинг ўз ножўя ҳаракати туфайли юзага келган ўнғайсизлиги бўлса, виждон азоби, бу оддий ўнғайсизлик эмас, балки қалбдаги, одамдаги одамийликка эътиқоднинг талаби. У қондирилмас экан, ҳеч қачон азоб тўхтамайди.
Виждон ҳам бошқа баъзи ахлоқшунослик мезоний тушунчалари каби
баҳолаш хусусиятига эга. Лекин бу баҳолаш ҳеч қачон объектга қаратилмайди, у субъектнинг ҳатти-ҳаракатларини баҳолайди, яъни унда
субъект ўзи учун ички объект вазифасини ўтайди. Виждон кўзга кўринмас, лекин улкан ва мутлақ айбсиз ахлоқий ҳодисадир.
Яна бир муҳим мезоний тушунча – бурч. Бу тушунчани ахлоқ илмига
Демокрит киритган бўлиб, унингча бурч инсон ҳаракатининг ички мотивидир. эътиқод билан қилинган ҳатти-ҳаракат ахлоқийдир. Киши ўзини қўрқиш туфайли эмас, балки бурч ҳисси туфайли ножўя ҳаракатлар қилишдан тийиши керак.
Бурч шахснинг жамиятга ёки кишига нисбатан бўлган ахлоқий муносабатларини ифодалайди. Бу объектив мавжуд жамият талабларини бажаришнинг ички маънавий зарурати, ижтимоий бахт-саодат эхтиёжлари тақозо қиладиган муайян хулқ-одоб заруратидир.
Бурч, моҳиятан, жамият, давлат ва шахсларга нисбатан муайян индивиддаги муносабат, улар олдидаги мажбурият. У виждон, эътиқод масъулият каби тушунчалар билан мустаҳкам боғлиқ. Ҳаётда инсоннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати замирида бурч тушунчаси – бурчга садоқат ёки хиёнат ётади. Бурчнинг инсонлик бурчи, мусулмонлик бурчи, насронийлик бурчи, фарзандлик бурчи сингари кенг қамровли, барча даврлар учун умумий бўлган тушунчалари ҳам, журналистлик бурчи, доирасидаги тушунчалари ҳам мавжуд. Бурч тушунчасининг ўзига хос жиҳатлардан яна бири – унинг вақт ва жамиятда муайянлашиш хусусияти. Бурч шахснинг кўпгина майл- истакларига қарши боради: уни ҳузур- ҳаловатдан, турмуш лаззатларидан маҳрум этади.
Мезоний тушунчалардан яна бири - ор-номус ва қадр-қимматдир. Ор-
номус ва қадр-қиммат энг юқори инсоний фазилатлардир. Уларсиз ҳаёт маъносини йўқотади, деб ҳисоблайдилар. «ўз-ўзини ўлдириш ор-номус ва қадр-қимматсиз яшашдан кўра афзалрокдир». «Инсон туғилса ёки ўлса, ўз пулларидан, уйидан маҳрум бўлса, бу аянчли эмас, чунки буларнинг ҳаммаси инсонга хос эмасдир.
Агар инсон ўзининг ҳақикий мулкини, ўз инсоний қадр-қимматини
йўқотса, ана бу ачинарли ва аянчлидир». Ор-номус категорияси инсоннинг жамиятдаги ўз қимматини англашини ҳамда бу қимматнинг жамият томонидан тан олинишини ифодалайди. қадр-қиммат инсоннинг ўз-ўзига муносабатини ва унга жамият томонидан бўладиган муносабатни очиб берадики, уларда ахлоқий баҳо ва инсоннинг ўз-ўзига баҳо бериш ифодаланади.
Ор-номус тушунчаси бир томондан, бурч билан боғлиқ бўлса, иккинчи жиҳатдан қадр-қиммат тушунчасига алоқадордир. Зеро, ор-номус моҳиятан шахснинг ўз қадр-қимматини англаб етиши, шу қадр-қимматнинг жамият томонидан тан олиниши ёки олинмаслиги муносабати билан белгиланади. Гоҳо уни ор тушунчаси билан чеклаштириш ҳоллари ҳам учраб туради. Лекин аслида, номусга нисбатан ор анча тор қамровдаги, нисбатан залварсиз тушунча. Ориятли одам деганда, ўз сўзининг устидан чиқадиган, садақа тарзида қилинадиган мурувватлардан баланд турадиган шахс тушунилади. Беор одам эса – ўз шаънига айтилган гапларга парво қилмай, ишини бажариб кетаверадиган сурбетнамо киши. Номуснинг эса тоши оғир – ижтимоийлик
хусусиятига эга, кенг қамровли. Номус йўлида инсон ҳатто ўз ҳаётидан кечиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси ўзини ҳурмат қилиш, ўзига нисбатан атрофдагиларнинг ҳурмат иззатини йўқотмаслик учун ўз-ўзини назорат қилиш ҳиссидан келиб чиқади.
Эрамиздан олдинги III асрда яшаб ўтган Стоиклар мактабининг вакили
Пироч таъбири билан айтганда бахт эҳтиросларга, ҳар қандай шодлик ва қайғуга бефарқ бўлиш инсонга бахт келтиради.
Аслида бахт бу инсоннинг ўз ижодий кучларининг тўлиб-тошиб ётганлигидан, уларнинг ижтимоий ва шахсий мақсадда қўлланилишидан
юксак даражада маънавий қониқиши ва бу туйғунинг англаб олинишидир.
Ҳар бир ёш бу ҳақда ўйлаб кўриши керак. «қуш парвоз учун, инсон бахт учун яратилган», деган иборада чуқур мазмун ётади. Зеро, одам боласи ёруғ оламда яшар экан, ўз бахти ҳақидаги тасаввурлари турличадир. Ҳаётга разм солиб қарасангиз, турли-туман воқеа ҳодисаларни кўрасиз: биров ўзгаларнинг юкини енгил қилиб, бу ишидан ўзи хурсанд бўлса, бошқа бировлар ёмонлик қилиб, ҳасад ўтида алангаланган юрагини совутганидан тиржаяди.
Инсонпарвар олим ўз кашфиётларини одамлар учун қанчалик фойда келтирганлигини ҳис қилиб, бахтиёрлигидан мамнун бўлса, ялпи қирғин қуролини ишлаб чиқкан ва уни синаб кўраётган одам қиёфасидаги махлуқ эса юз минглаб кишиларнинг ёстиғини қуритиш мумкинлигини ўйлаб ярим ёввойиларча «ҳузур» қилади. Кўраяпсизки, одамлар ўзларича бахтиёрлар, аммо уларнинг бахт ҳақидаги тасаввурлари ҳар хил, ҳатто бир-бирига зид.
Бахт - тушунчаси кўп маъноли, ҳар бир инсоннинг ўзига хослиги билан боғлиқ. Бахт ҳақидаги ва бахтга олиб борадиган воситалар тўғрисидаги алдамчи тасаввурлар натижасида инсоннинг хоҳлагани – бахт деб ўйлагани аслида уни бахтсизликка етаклаши мумкин. Лекин, ҳар кимнинг бахти ўзига хос бўлишига қарамай барчаси интилиш ва эҳтиёж нуқтаи назаридан умумийликка эга. Файласуф, инсонни жиноятдан ахлоқ борасидаги «ақлли» гаплар эмас, балки бахт асраб қолади, дейди. Лекин у зодагонларга хос дабдабали бахтни эмас, оддий одамларнинг, кўпчиликнинг бахтини бажарилган ишдан кейин келадиган, зарур бўлган фаровонликдан лаззатланиш бахтини назарда тутади.

Download 94,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish