ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУХАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ Илмий раҳбар: PhD. Иззатиллаев Ж.О.
Мавзу: "Микро тармок электр таьминоти учун кайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги энергетик курилмалардан комбинациялашган ҳолда фойдаланиш” Тошкент - 2021 Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш Ҳудуддаги микро тармоқ электр таъминоти учун кайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги энергетик курилмалардан комбинациялашган ҳолда фойдаланиш имкониятларини аниқлаш ва комплекс тарзда ўрганиш
ИЛМИЙ ИШНИНГ МАҚСАДИ
ВАЗИФАЛАР
Мамлакатимиздаги электр энергетика соҳасининг жорий ҳолатини таҳлил этиш;
Қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги мавжуд микро тармоқларнинг технологик схемаларини таҳлил қилиш;
Ҳудуд электр таъминоти учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш мақсадида энергетик курилмаларнинг рационал комбинация (тури ва таркиби)ни аниқлаш;
Микро тармоқда комбинациялашган энергетик курилмалардан фойдаланишнинг техник-иқтисодий ва экологик жиҳатдан самарадорлигини аниқлаш.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ
Тадқиқотни олиб боришда математик моделлаштириш, адабиётлар ва илғор технологик материаллар билан ишлаш ҳамда бошқа методлардан кенг фойдаланиш.
Микро электр тармоқ - бу унча катта бўлмаган ҳудудни ўз ичига қамраб олган ҳолда ўрта ва кичик қувватли энергия манбалари ёрдамида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, тўпловчи ва уни истеъмолчиларга тақсимловчилардан иборат энергетика тизимидир . Микро электр тармоқларни қуришни бир нечта вариантлари мавжуд бўлиб, улар автоном ёки ҳудудий электр тармоқлари тизимига уланган ҳолда ишлаши мумкин. Микро электр тармоқлар электр энергетика тизимига уланганда марказий электр тармоғига салбий таъсир кўрсатмайди. Микро электр тармоқларда ҳосил қилинган электр энергияси асосан шу ҳудуддаги истеъмолчилар томонидан истеъмол қилиниши сабабли электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараёнида электр тармоқларида содир бўлувчи исрофлар камаяди. Микро электр тармоқларни қуриш учун энг қулай жой марказлашган электр таъминотидан узоқроқда жойлашган қишлоқ жойлари (тоғли ва тоғ олди ҳудуд) бўлиши мумкин. Шу каби ҳудудларда ҚТЭ манбаларидан фойдаланиш учун ҳам кенг имкониятлар мавжуд.