Такрорлаш учун саволлар
1. «Эстетика» тушунчаси нимани англатади?
2. Нега биз бу фанни «эстетика» деб атаймиз?
3. Гўзаллик фалсафаси деганда нимани тушунамиз?
4. Нима учун эстетикани санъат фалсафаси деб аташади?
5. Нима учун гўзаллик нафосатнинг асосий мезоний тушунчаси дейилади?
6. Инсон гўзаллигини қандай тушунасиз?
7. Улуғворлик нималарда намоён бўлади?
8. Қайси бадиий асарда улуғворлик намуналарини кузатгансиз?
9. Жамиятдаги улуғворликка қандай мисол келтирасиз?
10. Қайси санъат асарида кулгу намуналарини кузатгансиз?
1. Табиатнинг эстетик жиҳатлари. Табиат - эстетик тарбиянинг зарурий воситасидир. Шуни махсус таъкидлаш керакки, замонавий инсон тарбиясини эстетик жиҳатдан камол топтиришда оила қанчалик устувор омил бўлиб ҳисобланса, бу жараёнда табиат ҳам ундан кам аҳамият касб этмайди. Чунки табиат билан онгли тарзда муроса қилмаслик шахсни нафосатли жиҳатдан мукаммал бўлиб етишишига монелик кўрсатади. Шунинг учун инсон ва табиат ўртасидаги муносабат инқироз ва ҳалокат ёқасига келиб қолган ҳозирги вақтда бу муаммони четлаб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлмайди.
Инсоният тафаккури тарихида табиатга эстетик муносабатнинг зарурияти ҳақидаги қарашлари ва инсоннинг табиатга муқобил эстетик муносабатлари турлича бўлган. Табиатнинг эстетик хусусиятлари ҳақида сўз юритсак, табиат эстетик фаолият объектидир. Экология эстетикасининг қадрият мақоми ва экология эстетикасининг ахлоқий муаммолари бугунги кунда катта аҳамият касб этиб бормоқда. Табиатни эстетик идрок этишнинг анъанавий ва ноанъанавий усули мавжуд бўлиб улар : табиатни асл ҳолида идрок этиш; табиатни бадиий образларда ифодалашдан иборатдир. Экоэстетиканинг ХХI аср илмий-техник тараққиётдаги ўрнига тўхталсак, техноген цивилизациянинг ишлаб чиқариш ва фан тараққиётига эстетик таъсири ортиб бормоқда. Маиший турмуш эстетикаси ва унинг технологияси, техника эстетикасининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий жараёнлардаги ўрни, техниканинг инсон эстетик манфаатлари ва фаолияти билан боғлиқлиги масалалари бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу жумладан, замонавий шаҳарсозлик эстетикаси, дизайннинг эстетик хусусиятлари, табиат ва маиший турмуш дизайни, ҳамда халқ амалий санъати ва дизайн.
Маълумки, инсон ўзининг маънавий ва моддий эҳтиёжларини қондириш мақсадида азалдан табиат билан ҳамкорлик қилиб келган. Табиатдаги гўзалликлардан баҳраманд бўлишлари баробарида уни нафосатли тарзда ўзлаштиришга, инчунун, мавжуд ҳунукликларни бартараф қилишга ҳаракат қилади. Бироқ, кейинги бир неча ўн йиллик жаҳон маамлакатларининг атроф муҳит соҳасидаги ҳаракатларини танқидий тахлил этиш даври бўлди. Саноатлаштириш инқилоби инсон билан табиат ўртасидаги муносабатни абадул абад бузиб қўйганини инсоничт тобора англаб бормоқда. XXI аср ўрталарига келиб инсон фаолияти ердаги яшаш имкониятларининг асосий шартларини бузиб юбориши хавфи яна ҳам аниқроқ намоён бўлмоқда. Бугунга келиб энг жиддий ўзгариш ер атмосферасида юз бераётганлиги барчамизга аён. Бу айниқса, карбонат ангидрид ва азот окиси сингари “парник” газларига тааллуқлидир. Бу холнинг инсониятга қандай таъсир кўрсатишини илгаридан айтиб бериш қийин, чунки глобал иқлим ғоятда мураккаб тизимдир. Масалан, юз минглаб йиллар барқарор бўлиб келган ва миллионлаб одамларнинг тақдирини хал этган шамоллар – йўналишини, ёғинлар миқдорини ўзгартириш мумкин. Балки ороллар ва паст қирғоқ ҳудудларида яшовчиларга ҳавф–ҳатар туғдириб денгизлардаги сувнинг сатҳи кўтарилиши мумкин. Аҳоли ҳаддан ташқарии кўпайиб кетган ва борган сари кучлироқ тазйиқ сезаётган сайёрамизнинг аслида бусиз ҳам муаммолари бор, Ушбу қўшимча таъсирлар очлик ва бошқа ҳалокатларни келтириб чиқариши мумкинлиги эсдан чиқармаслик керак. Афсуски, аксарият холларда шахснинг табиат билан бўладиган муносабати эстетик жиҳатдан тўғри йўлга қўйилмаганлиги ҳамда унинг эстетик «нўноқлиги» боис улар ўртасида катта бўшлиқ юзага келди; бу бўшлиқ инсоният бошига мисли кўрилмаган талофотларни солиши мумкин. Ушбу муаммони бартараф этиш пировардида инсон эҳтиёжи учун зарур бўлган кўплаб табиий–моддий бойликларни тежаб қолишга, атроф–муҳит мусаффолигини таъминлашга, ўсимлик ва ҳайвонот оламини асраб қолишга ва энг асосийси инсон генофондининг йўқ бўлиб кетиш ҳавфининг олдини олади.
Экоэстетиканинг XXI аср илмий-техник тараққиётдаги ўрни. Меҳнатнинг эстетик тарбия воситаси сифатидаги аҳамияти. Меҳнат ҳам моддий, ҳамда маънавий гўзалликлар яратиш билан эстетик тарбиянинг муҳим воситасига айланади.
Спорт – эстетик тарбиянинг замонавий воситаси. Спорт эстетик тарбия воситаси сифатида замонавий инсонни камол топтиришда алоҳида эътиборга эга. Ҳозирда спортни ривожлантириш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хулоса қилиб айтганда, маънавиятни юксалтиришда эцетик тарбиянинг заруриятини қуйидагича изохлаш мумкин.
глобаллашув жараёнида инсон табиатида содир бўладиган ўзгаришларни оптималлаштиради;
маънавий тарбиянинг ажралмас қисми сифатида мавжуд таҳдидларга қарши инсон гўзаллигини ҳар томонлама уйғун ривожланишини таъминлайди;
эстетик тарбиянинг асосида инсоннинг ҳаётга бўлган ижодий муносабати ётади, бу ижодийлик фетиш эцетиканинг авж олишига монелик қилади;
- инсоннинг эстетик дидини тарбиялаш орқали унинг ғайриэстетик жараёнларга муносабати шаклланади.
“Оммавий маданият”нинг келиб чиқиши, таъсири, таҳдиди борасида мазкур анжуман иштирокчиларининг барчаси ҳабардор, десам янглишмаган бўламан. Лекин, бир нарсага ғоятда таҳдидли, у ҳам бўлса, оммавий маданият инсонни “қиёфасиз” оқимнинг бир қисмига айлантириб қўйишидадир.
Дидсиз, савиясиз, “миллати”нинг тайини йўқ “бадиий” фильмлар ҳам кўпайиб кетган. “Бозор санъати” деганда, биринчи навбатда, ана шунақа филмлар ва байрам саҳналарида қарсиллатиб айтиладиган янгроқ ашулалар эсга тушади.
Хўш “оммавий маданият”нинг иллат сифатида қандай намоён бўлиши мумкин?
“Оммавий маданият” намоёндаларининг амаллари ўзлари учун ҳар тарафлама манфаатдорликка асосланган: улар “ноёб санъат” намуналари-ғояларини нафақат тарғиб қилади, балки пуллайди ҳам.
Фақат бугунни, яна ҳам аниқроғи ҳозирни кўради ва тан олади.
Умуминсоний маданиятни бўйсиндириш ва ўз таъсир доирасига тортиш каби тубан мақсадларни амалга оширишга ҳаракат қилади.
У одамзоднинг фикрлашига тиш-тирноғи билан қарши. Андозалашган ахборот-у маҳсулотлар қуршовида қолган одамларнинг ўзи ҳам бора-бора бир ўлчамга тушади: ҳамманинг юриш-туриши, ўй-кечинмаси, фикрлаш тарзи, бари бир хил.
2. Замонавий шаҳарсозлик ва дизайн. Шаҳарсозлик ( шаҳар қуриш) меъморчиликнинг йирик соҳаси бўлиб, аҳоли яшайдиган ҳудудлар(турар жойлар)ни лойиға асосида режалаштириш ҳисобланади. Шаҳарсолик ижтимоий иқтисодий, санитария гигие, қурилиш ьехника, бадиий меъморий масалалар мажмуини қамраб олади. Шаҳарсозлик мажмуи меъморлик ва қурилиш бунёдкорлиги, жамиятнинг ижтимоий тизими ва ишлаб чиқариш кучларининг тараққиёт даражаси, маданияти, табиий иқлим шароитлари, ва миллий ўзига хослиги билан белгиланади.
Шаҳарсолик ўз навбатида қишлоқ аҳоли ьурар жойларини режалаш, ландшафт меъморлиги, боғ барпо этиш, туманларнирежалаш, саноат корхоналари, дам олиш минтақаларини жойлаштириш, экология масалалари каби бир қанча тармоқларга бўлинган.
Шаҳарсозликда турар жойларнинг нафақат меъморий бадиий қиёфасига, эстетик жиҳатларига, балки ободонлаштиришга йўллар, айниқса, автомобиль йўлларига, инфра тузилма (сув оқава канализация, газ, электр ва бошқа муҳандислик таъминотлари)га катта эътибор берилади.
Шаҳарсозликда янги шаҳар, шаҳарча, қишлоқларни қуриш, қадимий шаҳарларини муҳофаза қилиш (реконструкция қилиш), меморий мажмуалар (кўпроқ турар жой мавзелар)ини бунёд этиш бош режа асосида амалга оширилади, бунда лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳим ўрин тутуади. Бундай лойиҳалар буюрмалар орқали Шаҳарсозликка ихтисослаштирилган илмий тадқиқот ва лойиҳалаш институтларида бажарилади. Масалан, ҳозирги кунда энг йирик ва замонавий шаҳарларни барпо этаётган Шонетта компаниясининг лойиҳалари асосида Араб амирликларидаги биноларни мисол келтиришимиз мумкин.
Саноатдаги туб ўзгаришлар шаҳарларнинг жадал ўсишига олиб келди. 19 аср охири 20 аср бошларида Европада арзон ишчилар шаҳарчалари ва турар жойлари мажмуалари қурилди. Бу қурилишлар таъсирида Шаҳарсозликда мажмуаларни яхлит ҳолда вазифаларига кўра режалаштириш лойиҳаси, бинонинг жойланиши дам олиш учун кўкаламзорлаштирилган жойлар ва болалар майдончалари, баъзи жамоат бинолари, маиший хизмат кўрсатиш нуқталари қуришни ўз ичига олган ижобий усуллар ишлаб чиқилди.
20 асрда ҳудудий (минтақавий) режалаштириш юзага келди мисол. Буюк Британиядаги Донкасьери, 1921 22 йилллар, меъмори Л.Аберкромби ва Т.Жонсон томомнидан барпо этилди. 1950 йилларда шаҳарларни жадал ривожланиши автотранспротни ривожи, аҳоли пунктларининг кўпайиши, шаҳар муҳитининг ифлосланиши, шаҳарсозликни туманларга бўлиб лойиҳалаш каби янги назарияларни келтириб чиқарди. Аҳоли пунктларини йўл ёқалаб қуриш, йўлдош шаҳарлар яратиш ривожланди, шунингдек анъанавий бинолар қуришдан воз кечиб, эски шаҳарлар таркибида, осмонўпар бинолар қуриш ҳояси илгари сурилди.
Замонавий шаҳарсозликнинг асосий вазифалари индивидуал қиёфага эга бшлган шаҳар ва шаҳарчалар қуриш, шаҳар экологик масалаларини ҳал этиш, эски шаҳар марказларини сақлаб қолиш ва илмий асосда таъмирлаш, уларнинг замонавий бинолар билан уйғунлигига эришиш ҳисобланади.
Инфратузилмаси тобора ривожланиб бораётган шаҳарлар кўча ва майдонларини пиёдаларга қайтариш зарур, деб таъкидлади Тошкентда ўтказилган семинар-тренинг давомида даниялик архитектор Ян Гейл. Республикамизда ҳозирги кунда бу борада илмий амалий ишлар тизими йўлга қўйилди. Жумладан, Тошкент Сити мажмуаси замонавий шаҳарсозлик намунаси сифатида барпо этилмоқда.
Замонавий жаҳон архитектураси одамларнинг қулай яшаши ва ҳаракатланишига мослаштирилган бўлиши лозим, деб таъкидлади даниялик таниқли халқаро меъмор, "Gehl Architects" компанияси асосчиси Ян Гейл "Замонавий жаҳон архитектураси" мавзуида Тошкентдаги Симпозиумлар саройида ўтказилган халқаро конференцияда.
Замонавий жаҳон архитектураси одамларнинг қулай яшаши ва ҳаракатланишига мослаштирилган бўлиши лозим. Яшил майдонларни кўпайтириш, велосипед йўлаклари тармоғини ва пиёдалар зонасини ривожлантириш бу борада энг кенг тарқалган ва самарали усуллардандир. Инфратузилмаси тобора ривожланиб бораётган шаҳарлар кўча ва майдонларини пиёдаларга қайтариш зарур, бошқача айтганда, автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари, уларнинг тирбандлиги аҳоли ҳаёти учун ноқулайликлар туғдирмаслиги лозим.
"Тошкент ям-яшил хиёбону майдонларга, боғ-роғларга бой шаҳар эканини алоҳида таъкидлашни истардим, — деди Ян Гейл. — Бу аҳоли учун янада қулай ва сифатли турмуш шароитини яратишга хизмат қиладиган омиллардан. Шаҳарларнинг аҳоли учун қулай тарзда барпо этилиши мамлакатга келаётган сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ҳам хизмат қилади. Зеро, ҳар қандай одам турмуш тарзида, кўчаларда ҳаракатланиши жараёнида қулайликка интилади".
Тадбир давомида Ян Гейл шаҳарлар архитектурасини ривожлантиришда инобатга олиниши ва амалга оширилиши зарур бўлган ислоҳотлар юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди..
Ян Гейл раҳбарлигидаги делегация Тошкент метрополитени, "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуаси, Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуи, Темурийлар тарихи давлат музейида бўлди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 2018 йил 17 май куни ўтказилган тадбирда пойтахтдаги лойиҳалаш ва қурилиш ишларига масъул мутахассислар, меъморлар, соҳага оид олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.
© PODROBNO.UZ
Тошкент вилояти маъмурияти Тўйтепага кўчирилади
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари А.Тожиев ва бошқалар Ўзбекистонда шаҳар ва қишлоқларнинг замонавий меъморлик қиёфасини шакллантириш, йўл-транспорт инфратузилмасини реконструкция қилиш ҳамда янгилаш, кўчаларда пиёдалар ҳаракати ва транспорт воситалари қатновини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
Дизайн моддий-амалий фаолият турига киради. Дизайн маҳсулотлари воқеликнинг инъикоси эмас, балки унинг нафосат қонунларига биноан яратилган, санъат амалиётининг айнан ўзини англатади. Дизайн бадиий-техник фаолият муҳитини яратишдир.
Дизайнда муҳандислик, илмий ва бадиий фаолият қоришиқ ҳолда намоён бўлади, лекин дизайн уларнинг бирортасига айланиб қолмай. Дизайн моддий ишлаб чиқариш муҳитини нафосатли қайта қуришга, уни инсоннинг манфаатлари ва эҳтиёларига мос келтиришга хизмат қилади.
Дизайн саноатни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришни уюштиришда нарсалар-чизмалар, расмлар, моделларнинг мақсадга мувофиқлигини ва технологик фойдалилигини ҳисобга олиш фаолиятининг ажралмас қисмидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |