Эстетика фанидан маърузалар матни



Download 0,79 Mb.
bet12/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Камолуддин Беҳзод (1455-1537). Бу даврда тасвирий санъат ўзининг шарқона кўриниши–миниатюра жанрида юксак даражага кўтарилди. Ҳиротда »Нигористон» миниатюра мактаби вужудга келди. Унинг етакчи рассоми Камолиддин Беҳзод «Шарқ Рафаэли» номини олди. Навоий замонасида барча Ҳирот аҳли, касби–коридан қатъи назар, бирор санъат туридан ҳабардор эди. Нафис мажлисларда янги асар муҳокамаси ниҳоятда нозик дидлилик билан ўтган. Зайниддин Восифий ўзининг «Бадоеъ ул–вақоеъ» асарида ана шундай нафис мажлислардан бирини келтиради. Унда Беҳзод кейинчалик чизган Алишер Навоий суратининг муҳокамаси тасвирланади. Муҳокамада Навоий портрети фонидаги боғ, қушлар ва бошқа нарсаларнинг табиий чиққанлиги, сурат улкан истеъдод маҳсули экани ўша даврга хос назокат билан айтилади. Мана, ўша мажлиснинг тасвири:


«Шундай бир ҳодиса машҳурки, устоз Беҳзод (суврат чизилган) саҳифани буюк Амир Алишернинг фирдавсмонанд, осмон зийнатли мажлисига келтирди. Сувратда тасвирланишича, ораста боғча–у турли–туман дарахтлар билан қопланган ва дарахт шохларида хушсуврат турли–туман қушлар, ҳар тарафда ариқчалар шилдираб оқиб ётибди. Очилган зангори гул туплари ва унинг орасида Мир (Алишер) нинг ёқимли хушсурати. У асога таянган ҳолда турибди. Ёнида сочқи (одатини ижро этмоқ учун) зар тўла табақларни қўйган. Ҳазрати Мир ул суратни мушоҳада ва мулоҳаза қилди...
Мир (Алишер) нинг устози ва Ҳуросон аҳлининг машҳур кишиларидан бўлган Мавлоно Фасиҳиддин бундай дейди:
— Маҳдумлар! Кўз олдимдаги бу очилган раъно гулларни қўл чўзиб узсам–у, дасторимга санчисам?!
Мир (Алишер) нинг дўсти, улфати Соҳиб Доро бўлса:
— Менда ҳам шундай истак бор эди. Аммо қўл чўзсам, дарахтлар устидаги қушлар ҳуркиб учиб кетмасин, деб андиша қилдим, — дейди. Ҳуросоннинг хуштаъб аҳлидан ва пешволаридан бўлган, Мир (Алишер) билан доимо ҳазил мутойиба қилиб юрадиган Мавлоно Бурҳон:
— Мен мулоҳаза билан қўлимни тортиб, тилимни тиймоқчиман: агар сўз қотсам, мабодо ҳазрати Мир (Алишер) аразлайдилар ва юзларини буруштириб қошларини чимирадилар, — дейди.
Нозик табиатли ва Мир (Алишер) унга «Латифатарош» деб лақаб қўйган хуросонлик хушомадгўй (кишилардан) Мавлоно Бадахший бўлса:
— Эй, Мавлоно Бурҳон, агар беодоблик ва густоҳлик бўлмаганда, суратдаги Мир (Алишер) нинг қўлларидаги асони олиб бошингга солар эдим, — дейди.
Ҳазрати Мир (Алишер) суҳбатни якунлаб:
— Азизлар яхши сўзлар айтишди ва маъно дурларини (жуда) маъқул сочишди. Агар Мавлоно Бурҳон ўша номаъқул ишни раво кўрмаганларида ва дағаллик қилмаганларида, мен (суратда тасвирланган) табоқлардаги олтинларни бошларидан сочмоқчи эдим, — дейди.

Шундан сўнг Алишер Беҳзодга эгар-жабдуқли от ва муносиб тўн, мажлис аҳлининг ҳар бирига (эса) ҳашаматли либос инъом қилади.


Лекин, шуни ҳам айтиш керакки, Темурийлар даври эстетикасида нафосат илмининг Форобий ёки Ғаззолий даражасидаги назарий яхлитлиги кўзга ташланмайди. Бу давр нафосатшунослигининг ўзига хос хусусияти шунда эдики, унда ҳар бир санъат тури алоҳида–алоҳида тадқиқ этилди, рисолалар кўпроқ аруз назарияси ва мусиқа санъати таҳлилига бағишланади. Бироқ, шунга қарамай, Темур ва Темурийлар даври эстетикаси кейинги даврлар учун маълум маънода намуна бўлиб хизмат қилди.
Ўрта асрлар Буддҳа Шарқи мутафаккирларининг эстетик қарашлари.Ўрта асрлар Будҳа Шарқи нафосатшунослигида Хитой ва Япония мутафаккирларининг қарашлари диққатга сазовор. Хитойда, бу даврга келиб, бадииятнинг даражаларини белгилайдиган бир неча эстетик таснифлар ишлаб чиқилди. Улардан бири – босқичли тасниф, у ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Ундаги тўрт босқич комилликнинг тўрт даражасини; у моҳиятан инсон такомилининг тўрт даврига тўғри келади: 1. Техника борасидаги маҳорат. 2. Билим 3. Донишмандлик. 4. Маънавий уйғониш.
Энг қуйи даража, биринчиси, нен-пинс аталиб, унда санъаткор услуб қоидалари ва уқувга эга бўлиб, ҳунарманд сифатида иш кўради. Бу даражанинг энг юксак ютуғи гўзалликнинг ёқимли шаклига эришиш. Иккинчи даража – мяо-пин, унда санъаткор маҳорат эгаси сифатида намоён бўлади; ўз санъати ҳақидаги билимларни эгаллаб, эндиликда қобилиятини ифоданинг индивидуал кучи билан бирлаштиришга ўтади. Учинчи даража – шеен-пини, унда санъаткор Осмон ва Ер оралиғидаги барча мавжудликнинг табиатини англаб етади; унинг асари буюк истеъдод эгаси томонидан яратилган илоҳий бунёдкорлик. Тўртинчиси – и-пинь, унда санъаткор даҳо сифатида ўзини кўрсатади. Унинг маҳоратини таърифлаш қийин, асарлари табиатнинг ўзи қадар табиий, зўракиликдан йироқ; у ҳеч ким англамаган нарсани англайди, ҳеч ким кўрмаган нарсани кўради. Такомилнинг бу босқичи каромат ва авлиёликка қиёсланади. Мазкур тасниф, гарчанд, рассомлик санъатини назарда тутган бўлса-да, уни ҳеч бир иккиланишсиз барча санъат турлари учун қўллаш мумкин.
Ван Вэй (699|701–759|761). Хитойда VI асрдан бошлаб буддҳачиликнинг чан мазҳаби кенг ёйилди. Чан (япончаси дзен) Ўрта асрлар Хитой санъатига катта таъсир кўрсатди. Чан-буддҳачилик санъатининг дастлабки намояндаларидан бири шоир, рассом ва нафосатшунос Ван Вэйдир. У ва унинг давраси ижод жараёнини зиёланишга, нурланишга ўхшатадилар ва санъатнинг вазифасини инсонни поклаш, фориғлаш, қутқаришдан иборат деб биладилар.
Чан ақл билан мулоҳаза юритишдан кўра, бир лаҳзалик ногаҳоний нурафшонликни, рационал ўрганишдан кўра, мушоҳада ва медитацияни маъқул кўради. Чан–буддҳачилик нуқтаи назаридан фикрни сўз билан ифодалаш мумкин эмас, бутун ҳақиқат эса ана шу ҳақиқат жараёнини ўзида мужассамлашган. Сўздан кўра – сукунат, чизмадан кўра – оппоқ бўшлиқ, ранг–барангликдан кўра – қора туш муҳим. «Рассом учун оддий туш ҳаммасидан афзал, у табиатнинг табиатини очиб беради»,– деб бошланади, Ван Вэйнинг «Рангтасвир сирлари» рисоласи.
Чан шоири ўқувчини ҳамкорликка чақиради. Шеърий тасвирлар устида тўхталиб, ўз қалбининг қаърига қараш керак ва унда «сув», «қамиш», «тоғлар», «кимсасиз кечув», «қуш», «тунд шаҳарча» сингари хасис сўз–ҳарфларнинг акс–садосини тинглаш лозим. Ўқувчи олдидаги вазифа осон эмас: унинг ўзи бир вақт ичида ҳам шоир, ҳам рассом бўлиб, ички нигоҳ–фаҳм билан сўзларни жонли, динамик воқеликка айлантириши шарт. Сув шилдираб оқиши, қамиш силкиниши, шаҳарча томлари узра тутун бурқсиши керак. Яъни, шоир бошлаган ишни ўқувчи сўнгига етказиши лозим. Ана ўшандагина жажжигина шеърнинг улкан маъноси юз очади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish