15-Вариант
1. Нарх ва нарх сиёсати (нарх тушунчаси ва мохияти, нарх тадқиқоти, нархни шакллантириш, нархни турлари, нархни узгарувчанлиги, нарх сиёсати).
2. Коммуникация сиёсати (коммуникация сиёсатининг мохияти, мазмуни, мақсади, маркетинг коммуникацияси комплекси, рекламанинг коммуникация сисеатидаги роли).
3. Маркетинг асосий турлари (экспорт, импорт, илмий-техник, тўғридан-тўғри маблағ киритиш маркетинги, халқар маркетинг, нотижорат фаолияти соҳасидаги маркетинг, ижтимоий ғоялар маркетинги).
4. Фототоварлар магазинида кўргазма-сотув бўлиб ўтди. Янгилик – рақамли фотоаппарат таклиф этилди. Кенг ассортиментда оддий фотоаппаратлар, шунингдек: алмаштириладиган фотообъективлар, штативлар, фотопленка, фотоқоғоз ва ҳ.к. сотилади. Магазинда харид қилинган фотоаппарат учун чек кўрсатишда пленка ювиш ва сурат чиқариш учун 25% чегирма ташкил қилиган. «Кичик синф ўқувчилари учун» фотоаппарат арзон нархда сотилган.
Товарларни уларнинг талабни шакллантиришдаги роли бўйича таснифланг.
5. Тестлар.
1. Тайёрланадиган ассортимент гуруҳлари сони бу
А. кенглик
Б. чуқурлик
В. уйғунлик
Г. ўйинганлик
2. Ассортимент гуруҳидани ассортимент позициялари сони бу
А. кенглик
Б. чуқурлик
В. уйғунлик
Г. тўйинганлик
3. Ҳар хил ассортимент гуруҳидаги товарларнинг уларни истеъмол қилиш ёки бошқа кўрсаткичлар нуқтаи назаридан яқинлик даражаси бу
А. кенглик
Б. чуқурлик
В. тўйинганлик
Г. уйғунлик
4. Қисқа муддат фойдаланиладиган товралар қаторига қуйидагилар киради:
А. электроника
Б. тиш пастаси
В. ичимликлар
Г. Б ва В жавоблар тўғри
5. Узоқ муддат фойдаланиладиган товралар қаторига қуйидагилар киради:
А. электроника
Б. тиш пастаси
В. ичимликлар
Г. Б ва В жавоблар тўғри
6. Ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган бозорларни сегментлаш мезонлари қандай?
А. географик,иқтисодий, демографик., ижтимоий,маданий,рухий
Б. ишлаб чиқариш, иқтисодий, хақ тўлаш шартлари, шахсий тавсифномалар
В. демографик, рухий, географик,
Д. географик, маданий, ижтимоий, рухий.
7. Сотиш сиёсатида нимага эътибор қаратилади?
А. аниқ бозорларга нисбатан сотишнинг энг самарали тизимлари,каналлари ва услубларини танлаш.
Б. савдони ташкил қилиш
В. фирма дўконларини ташкил қилиш,
Д. тақсимот каналларини танлаш.
8. Нарх –наво сиёсати нимадан иборат?
А. нархларни белгилаш
Б. ягона нархни белгилаш,нарх даражасини белгилаш, нархларни ташкил қилиш тамойиллари шакллантириш, нарх даражасини белгилаш, фойда ва рентабелликни аниқлаш;
В. фойдалилик ва рентабеллик даражасини аниқлаш;
Д. рентабеллик даражасини аниқлаш.
9. Илмий-техник сиёсатнинг асосий вазифалари?
А. ишлаб чиқаришни доимо ўзгариб туривчи бозор шароитларига тез ва аниқ мослашуви, фирма режаларига тузатишлар киритиш;
Б. ишлаб чиқаришнинг бозор шароитларига мослашуви;
В. ишлаб чиқаришнинг янги маҳсулот чиқаришга мўлжаллаш;
Д. тўғри жавоб йўқ.
10. Бозор ҳолатининг ривожланишини башорат қилиш нимадан иборат?
А. рақибларни комплекс тадқиқ қилиш;
Б. бозор ҳолати, унинг таркиби ва омиллари, сиғимини ҳудудий-даврий ўрганиш, уни ривожланиши истиқболларини аниқлаш;
В. бозорни ривожланиши истиқболларини ўрганиш;
Д. тўғри жавоб йўқ
Do'stlaringiz bilan baham: |