5-Вариант
1. Маркетинг фаолиятини ахборот билан таъминлаш (ахборот тизими, ахборот турлари, ахборотни туплаш услублари, ахборотни тахлил қилиш ва қайта ишлаш).
2. Маркетинг тамойиллари, вазифалари ва функциялари (маркетингни тамойиллари, маркетингни вазифалари, маркетингни функциялари).
3. Ҳужум стратегияси (мазмуни, фронт бўйича ҳужум, қаноат ҳужуми, ўраб олиш орқали ҳужум, четлаб ўтиш ҳужуми, партизан ҳужуми).
4. Маркетолиг тармоқ тўғрисида қуйидаги ахборотларга эга:
а) Тармоқда 15 та фирма фаолият олиб бормоқда, асосий бозор улушига эга фирмалар 5 тани ташкил қилади.
б) Асосий бозор улушига эга бўлмаган фирмаларнинг бозордаги улуши 24% ни ташкил этади.
в) Асосий бозор улушига эга бўлган 30% фирманинг бозордаги улуши 86% ни ташкил этади.
Маркетолиг эга бўлган ахборотлар қанчалик тўғри эканлигини изохлаб беринг.
5. Тестлар.
1.Қисқа муддат фойдаланиладиган товралар қаторига қуйидагилар киради:
А. электроника
Б. тиш пастаси
В. ичимликлар
Г. Б ва В жавоблар тўғри
2. Узоқ муддат фойдаланиладиган товралар қаторига қуйидагилар киради:
А. электроника
Б. тиш пастаси
В. ичимликлар
Г. Б ва В жавоблар тўғри
3. Ҳаётийлик даври назариясига мувофиқ ҳар қандай эҳтиёжнинг вақт бўйича даврий ўзгаришлари ва тавсифномалари, масалан, истеъмол (сотув) ҳажми қуйидаги босқичлардан ўтади. Ҳаётийлик даврига кирмайдиган босқични кўрсатинг.
А. татбиқ этиш (пайдо бўлиш);
Б. нотекис ўсиш (ўсишнинг тезлашуви ва секинлашуви)
В. етуклик
Г. кўтарилиш
4. Қайси гуруҳ бозорда каттароқ улушга эга ва унинг учун сотувнинг ўсиш суръати баландлиги хос бўлади?
А. “Соғин сигирлар”
Б. “Юлдузча”
В. “Тарбияси оғир болалар”
Г. “Итлар”
5. Қайси гуруҳ бозорда энг кичик улушга ва юқори сотув суръатига эга бўлади?
А. “Соғин сигирлар”
Б. “Юлдузча”
В. “Тарбияси оғир болалар”
Г. “Итлар ”
6. Маркетинг комплекси нима?
А. Бу бозорга товарни етказиб бериш учун зарур бўлган маркетинг элементларини оптимал комбинациясидир.
Б. Бу маркетингни товар ва нарх элементлари йиғиндисидир.
В. Бу бозордаги тақсимот ва коммуникация каналлари йиғиндисидир.
Г. Маркетингни товар ва силжитиш элементлари йиғиндисидир.
7. Маркетингда бошқариш жараёни нималардан иборат?
А. У бозорни тахлил қилишдан иборатдир.
Б. У бозор тахлили, мақсадли бозорларни танлаш, маркетинг комплексини ишлаб чиқиш ҳамда маркетинг чора-тадбирларини хаётга татбиқ этишдан иборатдир.
В. У маркетинг чора-тадбирларини хаётга қўллашдан иборатдир.
Г. У рақобатчини тахлил қилишдан иборатдир.
8. Нарх сиёсати нималарни эътиборга олиши керак?
А. У талабни эътиборга олиши керак.
Б. У товарни сифатини эътиборга олиши керак.
В. У ижтимоий-иқтисодий ривожланишни, харид қувватини ва истеъмолчи хулқ-атворини эътиборга олиши керак.
Г. У таклифни эътиборга олиши керак.
9. «'Зарарсизлик нуқтаси" нима?
А. У доимий харажатларни қоплашдан иборатдир.
Б. Бу нуқта харажатларни қоплаш учун зарур бўлган, минимал оборот хажмини ёки минимал тушум хажмини кўрсатади.
В. Бу нуқта ўзгарувчан харажатларни қоплашдан иборатдир.
Г. У доимий ва ўзгарувчан харажатларни қоплашдан иборатдир.
10. Конъюнктура нима?
А. У бозорда вужудга келаётган талабдан иборатдир.
Б. У бозорда вужудга келадиган таклифдан иборатдир.
В. Бу бозорда маълум бир вақтда юзага келган иқтисодий холатдир (асосан талаб ҳамда таклиф нисбати ва у билан боғлик бўлган нархлар даражаси орқали юзага келади.)
Г. У бозорда вужудга келадиган нарх даражасидан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |