Олмазор тумани “Ёшлик талабалар шаҳарчаси” ҳокими, Олмазор тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи ҳамда Талабалр турар жойи декрекция деректорлари томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети талабалари билан “Талаба ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш хамда хозирги кунда уларни қийнаётган муаммолари масалалар” юзасидан ўтказилган давра сухбати
БАЁНИ
25.02.2022 йил Тошкент шахар
Қатнашдилар:
И.Байханов Олмазор тумани “Ёшлик талабалар шаҳарчаси” хокими
Д.Исмоилбеков Олмазор тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ
А.У.Аликулов ТошДТУ талабалар турар жойи дерекцяси деректори
Б.Б.Фармонов – “Зиёфорум” маркази директори
ЎзМУ ва ТошДТУда тахсил олаётган талаба ёшлар.
КУН ТАРТИБИ:
Талаба ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш;
Талаба ёшларни огоҳликка даъват этиш;
Талаба ёшларнинг муаммоларни тинглаш.
Тадбирни Олмазор тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи Д.Исмоилбеков ўз сўзлари билан очиб, кун тартибидаги масалалар ва иштирокчилар билан таништиришди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан Олмазор тумани “Ёшлик талабалар шахарчаси” хокими И.Байханов хозирги кунда талаба ёшлар учун Олмазор тумани “Ёшлик талабалар шахарчаси” хокими томонидан кўплаб қулайликлар яратиб берилаётганлиги, Талабалар турар жойларида хам қатор ўзгаришлари амалга оширилаётганлигини маълум қилди, Тошкент шахар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи Д.Исмоилбеков ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилиш ҳолатлари кўзатилаётганлиги, хусусан, Олмазор туманида хам жиноятлар содир этилган бўлиб, улардан кўп қисми ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилганлигини маълум қилди. Бундан ташқари одам савдоси муаммолари хақида гапириб Одам савдоси энг оғир ва инсонни таҳқирловчи, мамлакат нуфузини туширувчи жиноят т урларидан бири ҳисобланади. Хавфлилик даражаси бўйича ушбу жиноят тури наркотик ва ноқонуний қурол савдосидан кейин дунёда 3-ўринда туради. Халқаро пресс клубнинг бугунги сессиясида Ўзбекистонда одам савдосидан ҳимояланиш мақсадида ишлаб чиқилган механизмлар ва чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Бу б орада ҳуқуқ тарғибот органлари самарали ишлар олиб боришяпти. Хусусан, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ҳам аҳоли орасида туш унтириш ишларини олиб боряпмиз. Шу билан бирга йилдан-йилга фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Хозирги кунда ёшлар ўртасида гиёхвандликка қарши курашиш масалалари бўйича юртимизда кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлигини такидлаб ўтди, шунга қарамасдан ёшлар ўртасида гиёохвандликка рўжу қўйган ёшларимиз хам йўқ емаслигини маълум қилди. Бундан ташқари хозирги кунда талаба ёшлар ўртасида ёд ғояларга алданиб қолаётган ёшларимиз хам учраб турганлиги ачинарли холат еканлигини 4-сонли ИИБ бошлиғи таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг сўзга чиққан туман ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи Д.Исмоилбеков ёшлар орасида кўп содир этилаётган жиноятлар хақида талба ёшларга малумотлар бериб ўтди. Давра сухбати давомида Олмазор тумани “Ёшлик талабалар шахарчаси” хокими томонидан ТТЖда талабаларга яратилган шарт шароитлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маълумотлар бериб ўтди. Якунида талаба ёшлар томонидан уларни муаммолари тингланди, талабалар томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи биносидан тил тўгаракларини ташкил этиш, тунги компютерҳоналарни назоратга олиш ҳамда фудболл майдонини таъмирдан чиқариш таклифлари берилди. Ёшлик талабалар шаҳарчаси вакиллари бу муаммони тез кунда ижобий хал этиб беришларини такидлаб ўтишди. Давра сухбати якунида талабалрни қизиқтирган саволларга ИИББ маъсул ходимлари томонидан тўлиқ жавоб бериб ўтилди.
“Ёшлик” талабалар шаҳарчаси
Бош мутаҳассиси М.Озодов
Do'stlaringiz bilan baham: |