НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ ФИЗИОЛОГИЯСИ, ВА УНИНГ ЁШ ХУСУСИЯТЛАРИ - Нерв системасининг функцияси икки кисмга бўлиб ўрганилади. Нерв системасининг биринчи функцияси одам организмининг барча, хужайра, тўкима, органлари ва системаларининг ишини бошкариш, тартибга солиш, ташқи мухитдан, ички органлардав келадиган ахборотларни қабул қилиш ва уларни марказий нерв системасига етказиб бериш, организмдаги барча органларни бир-бири билан боғлаш ва организмнинг бир-бутунлигини таъминлаш, ички секреция безларида ишлаб чиқариладиган турли гормонларнинг кон оркали организмга кўрсатадиган таъсирини, моддалар алмашинувини бошкариш, ўсиш ва ривожланишга таъсир этишдан иборат. И.П. Павлов нерв тизимининг бу вазифасини унинг қуйи функцияси деб атаган. Бу вазифани орка ва бош миянинг куйи қисмлари (узунчок урта, оралиқ мия ва миячада жойлашган нерв марказлари бажаради.
- Нерв тизимининг иккинчи вазифаси шундан иборатки, у одамнинг ташқи мухит ва атрофдаги бошка одамлар билан богланишини, муомаласини ташқи мухит шароитига мослашувини таъминлайди. Ташқи мухит таъсирида, атрофдаги бошка одамлар билан муносабати натижасида одамда пайдо бўлган фикрлаш, баён этиш, билим олиш, хунар ўрганиш, хотира каби юксак инсоний хусусиятлар хам нерв тизимининг ана шу иккинчи вазифасига киради.
- Организмнинг икки хусусияти ирсият ва узгарувчанликни ўрганадиган фанга генетика фани дейилади. Замонавий генетиканинг вужудга келган вакти 1865 йил хисобланади, шу йили чех олими Грегор Мендель бир ва икки белгиси жихатидан бирбиридан фарк қиладиган нўхат навларини чатиштириб, белгиларнинг ирсий йўл билан наслдан-наслга Утиш қонуниятларини аниқ ууаган. У кизил гулли сарик нўхатни оқ; гулли яшил нухат билан чанглатади Қизил ва 019 гулли ўсимликлар 3 : 1 нисбатда ведоминант ва рецессив белги асосида юзага чиқади. Менделнинг бу буюк ишларига замондошлари муносиб бахо бера олмади. Уз тажрибаларида худди шундай натижаларни олган голланд олими Де Фриз унутиб юборилга Мендель тажрибаларини қайта тахлил қилиб, унинг тадкиктларини тўла тукис тасдиклади.
Ўсиш каторида хужайрада уларнинг бажарадиган вазифасининг ортиши жараёни кузатилади. Бу ривожланиш жараёнидир. Ривожланиш деганда усаётган организм тукима хужайраларининг ва органларининг шаклланиши, яъни бола организми хужайраларинииг такомиллашиб, усмирлик ва етук ёшдаги одамларга хос бўлган бир мунча мураккаб тукима ва органларга эга бўлишига айтилади.
- Болаларнинг жисмоний ва аклий жихатдан ўсиши ва ривожланишида, юкорида айтиб ўтилганидек, турмуш шароити, мактабдаги мехнат фаолияти, жисмоний машклар, касалликлар билан оғригани мухим ахамиятга эга. Бундан ташқари, об—хаво шароити, иқлим шароити, куёш радиацияси хам уларнинг ўсиши ва ривожланишига катта таьсир курсатади. Болалар ёз фаслида (июль~август) хусусан тез усади. Агар бола кичиклигидан мунтазам равишда жисмоний машклар ва спорт билан шугулланса у сог—саломат усади, унинг органлари уйғун ривожланади. (м-н. бола нафас органларининг такомиллашуви юрак—к|он томир тизимининг ривожланишига ижобий таьсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |