Ёшларнинг хуқуқий маданиятини оширишда таълим тизимининг ўрни ва вазифалари



Download 19,03 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi19,03 Kb.
#38728
Bog'liq
7.Ёшларнинг хуқуқий маданиятини оширишда таълим тизимининг ўрни ва вазифалари


Ёшларнинг хуқуқий маданиятини оширишда таълим тизимининг ўрни ва вазифалари
Инсон камолотида таълим ва тарбиянинг ўрни алоҳидадир. Шу боисдан ҳам мустақиллик йилларида ўқитувчилар фаолиятига алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Ўтган йили касб байрамимиз арафасида Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригида шундай сўзлар бор эди: "Айни пайтда бугунги кунда олдимизда янада муҳим ва долзарб вазифалар турганини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Шу борада илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, унинг нафақат давр билан ҳамоҳанг бўлишини, балки замондан олдинда юришини таъминлаш, педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг илғор усулларидан кенг фойдаланиш, бу ишларни хориждаги нуфузли марказлар билан ҳамкорликда олиб бориш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, ўқитувчи ва домлаларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнатини ҳар тарафлама рағбатлантириш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш, қисқа қилиб айтганда, ҳаётимизга катта куч бўлиб кираётган янги авлодимизни камол топтириш учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар сафарбар этилади.” Орадан ўтган қисқа вақт ичида таълим тизимида туб бурилишлар ясовчи, ёшларимизни том маънода келажак эгалари қилиб вояга етказиш йўлида муҳим омил бўлувчи ислоҳотлар амалга оширилди. Аввало, муҳтарам Президентимиз бу борада энг дастлабки бўғин – мактабгача таълим тизимини янада ислоҳ қилишга эътибор қаратдилар. Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрь кунги "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур тасдиқланди. Ушбу дастур асосида биргина бизнинг туманимизда яқин 5 йил ичида жами 15 та мактабгача таълим муассасалари биноларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Жумладан, 10 та МТМ биноси капитал реконструкция қилинади ёки янгидан қурилади, 5 та муассаса биноси эса капитал таъмирланади. Бу ишларга 11,6 млрд. сўм бюджет маблағлари ажратилиши кўзда тутилган. Эндиликда қуввати 70 ва 120 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаларининг янгидан қурилиши ва деярли барча муассасалар ҳузурида 5-6 ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича қисқа муддатли гуруҳлар ташкил қилиниши ҳисобига бу кўрсаткич анча яхшиланиб, мактабгача таълим муассасаларига қатновчи болажонларнинг сафи янада ошади. Оролбўйи минтақасида жойлашган мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар бадал тўловининг 50 фоизгача камайтирилиши эса бу борада катта рағбат бўлаётир. Президентимизнинг 2017 йил 7 февраль кунги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланган бўлиб, бу борада таълим ва фан соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, дастур узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини жиддий ошириш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш, умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, янги болалар спорти объектларини, болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини бозор иқтисодиёти ва иш берувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш, олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш каби устувор вазифаларни ўз ичига олади. Муҳтарам Юртбошимизнинг шу йил 14 март кунги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 20 апрель кунги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳам таълим тизимини узвий ривожлантириш, пировардида эса баркамол авлод таълим-тарбиясини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлмоқда. Туманимиздаги жами 82 та умумий ўрта таълим мактаблари, 37 та мактабгача таълим муассасалари, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда "Баркамол авлод” болалар марказида жами 4 минг нафардан ортиқ ўқитувчи ва мураббийлар фаолият юритмоқда. Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган жами 3510 нафар ўқитувчиларнинг 2900 нафари, мактабгача таълим муассасаларидаги жами 412 нафар ўқитувчи ва тарбиячиларнинг 96 нафари, спорт мактабидаги жами 52 нафар ўқитувчи-мураббийларнинг 32 нафари ҳамда "Баркамол авлод” болалар марказидаги 47 нафар ўқитувчиларнинг 12 нафари олий маълумотли кадрлардир. 2016-2017 ўқув йилида туман умумтаълим мактабларида 12 нафар инглиз тили ўқитувчисига эҳтиёж мавжуд. Бошқа фанлар бўйича мутахассис ўқитувчилар билан тўлиқ таъминланган. Президентимизнинг жорий йил 9 августдаги "Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори таълим муассасаларининг мактабгача, бошланғич, мусиқа, тасвирий санъат, чет тиллари, меҳнат таълими, жисмоний тарбия йўналишлари ва бошқа фанлар бўйича олий маълумотли педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, туманлар ва қишлоқ жойлардаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда уларни тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш орқали таълим сифатини яхшилашга хизмат қилиши билан янада аҳамиятлидир. Бугунги глобаллашув даврида нафақат ёшларнинг онг-у шуурида бўшлиққа йўл қўймаслик, балки уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиб, фан ва спорт билан янада чуқурроқ шуғулланишларига шароит яратиш масаласи ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ўтган 2016-2017 ўқув йилида халқ таълими муассасаларида жами 790 та тўгараклар ташкил қилиниб, уларга 19 минг 362 нафар ўқувчи жалб қилинди. Шунингдек, умумтаълим мактабларида ташкил қилинган 250 та фан тўгаракларига 4915 нафар, касбга йўналтириш мақсадида ташкил қилинган 114 та тўгаракларга жами 2241 нафар, мактабларда ташкил қилинган 154 та спорт секцияларига 3028 нафар ўқувчилар жалб қилинди. Бундан ташқари, "Баркамол авлод” болалар марказидаги 48 та тўгаракларга 965 нафар, мактабгача таълим муассасаларидаги 37 та тўгаракларга 942 нафар тарбияланувчилар қамраб олинди. Болалар спортини ривожлантириш, келажагимиз эгаларини оммавий спортга жалб қилган ҳолда уларнинг соғлом бўлиб вояга етишларига кўмаклашиш мақсадида Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг 20 тури бўйича 164 та тўгараклар ташкил қилинган бўлиб, тўгараклар иштирокчилари сони 2200 нафарни ташкил қилади. 6 та мактабларда ташкил қилинган махсус ахборот-ресурс марказларига 4671 нафар ёшлар аъзо бўлиб, босма ва электрон шаклдаги китобларни мутолаа қилиш орқали билим ва дунёқарашини кенгайтирмоқда. Жорий йил 12 январда қабул қилинган Президентимизнинг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариши, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада юксалтиришда муҳим омил бўлиши шубҳасиз. Бу каби эътибор ва машаққатли меҳнатларнинг самараси ёшларимизнинг илм ва фан сирларини пухта эгаллаб, келажагимиз бунёдкори сифатида ўзини намоён қилаётганида, "Билимлар беллашуви”, фан олимпиадаларида, турли танловлар ва мусобақаларда юксак натижаларни қўлга киритаётганида ўз аксини топмоқда. Умумтаълим мактабларида фанлар олимпиадаси фақат 9-синфлар ўқувчилари ўртасида 21 та фан бўйича ўтказилди. Жорий ўқув йилидаги фанлар олимпиадасида жами 9-синф ўқувчиларининг 60 фоиздан зиёди иштирок этишди. Шулардан туман босқичида 844 нафари, Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида эса 43 нафари иштирок этиб, 9 та совринли ўринларни енгиб олишди ва умумжамоа ҳисобида Қорақалпоғистон Pеспубликасида учинчи ўринни эгаллашди. Билимлар беллашувининг туман босқичида қуйи босқичларда юқори балл тўплашга эришган 5-8-синф ўқувчиларидан жами 2036 нафари иштирок этиб, 35 нафари Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Албатта, фанлар олимпиадаси, "Билимлар беллашуви” мавжуд мактабларимизда таълим-тарбия ишларининг қай йўсинда олиб борилаётганлигини кўрсатувчи кўзгудир. Психологларнинг фикрича, ҳаётда қобилиятсиз, зеҳнсиз боланинг ўзи бўлмайди. Биз устозлар болалардаги яширин қобилиятни англашимиз, уни ривожлантиришга кўмаклашишимиз лозим. Эътибор берганмисиз, мактабларнинг баъзи ўқитувчилари мунтазам "Билимлар беллашуви”, фанлар олимпиадаси ғолибларини тарбиялаб чиқаришади. Баъзи ўқитувчилар эса фаолияти давомида бирон болани ютуқларга етаклай олмайди. Биз ўқитувчи ва мураббийларнинг асл мақсадимиз бугунги шиддаткор замонамизга мос авлодни тарбиялаб вояга етказиш экан, бу эзгу мақсад йўлида ҳамма баравар сидқидилдан меҳнат қилмоғимиз лозим. Азиз ҳамкасбларимиз бу вазифанинг салмоғини теран ҳис қилади ва келгусида шунга мувофиқ меҳнат қиладилар, деб умид қиламиз. Жорий 2017-2018 ўқув йили умумтаълим мактабларимизда хайрли бир ўзгариш билан бошланаётгани барчамиз учун алоҳида диққатга сазовордир. Ўзгариш шуки, эндиликда 9-синф битирувчилари ўз ота-онаси бағрида, қадрдон мактабида, 9 йил бир ота-она фарзандларидай бўлиб улғайган синфдошларидан айрилмай, ўқишни 10-синфда давом эттириш имкониятига эга бўлмоқдалар. Бунда албатта, ўқувчининг хоҳиш-истаги инобатга олинади. 9-синф битирувчиларининг эҳтиёжини аниқлаш ва шунга мувофиқ таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиш мақсадида 3 марта сўровнома ўтказилди. Сўровнома 9-синф битирувчисининг ота-онаси, синф раҳбари, мактаб психологи ва директори иштирокида ўтказилди. Сўровномада 83 та мактабнинг 3369 нафар 9-синф битирувчиларининг 2386 нафари 10-синфда, 178 нафари академик лицейда, 805 нафари эса касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириш истагини билдиришган. Шуни таъкидлаш жоизки, жорий ўқув йилида туманимиздаги 73 та мактабда 11 йиллик таълимга 2380 нафар 9-синф битирувчилари қамраб олинаяпти. Таълимни ўз мактабларида давом эттирадиган ўқувчиларга ташкил этилаётган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларида зардўзлик, чилангарлик, пазандалик, чорвачилик, автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, дурадгорлик, тикувчилик, сартарошлик, компьютер оператори, ошпазлик, асаларичилик, қурилиш ишлари устаси каби касблар ҳам ўргатилиши режалаштирилмоқда. Албатта бунда ҳам ўқувчининг қизиқишлари инобатга олинади. Бир сўз билан айтганда, олдимизда яқинлашиб келаётган 2017-2018 ўқув йилида амалга оширишимиз лозим бўлган ишлар кўлами кенг, масъулияти эса залворли. Ўз ҳаётини онгли равишда ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлаган устозлар ва мураббийларимизнинг барчаси бу вазифаларнинг ижросига маҳкам бел боғлайдилар ва ёруғ юз билан уддасидан чиқадилар, деб ишонаман. Ҳадемай мактабларимиз бағрига ўқувчиларимиз орзиқиб, соғиниб кириб келишади. Ана шу беғубор болаларнинг тақдири, ким бўлиб вояга етиши бизнинг меҳнатимизга кўп жиҳатдан боғлиқ эканлигини бир лаҳза ҳам унутмайлик! Бу йўлда барча ҳамкасбларимизга муваффақиятлар, толмас куч-қувват тилайман.
Download 19,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish