Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш



Download 51,36 Kb.
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi51,36 Kb.
#162534
1   2   3   4
Bog'liq
ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

Мухиддин МАМАТОВ,
76-Шеробод сайлов округидан
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутатлигига номзод


ЗАМОНАВИЙ ОИЛА ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?


Маълумки, қадимдан никоҳ ва яқин қариндошликка асосланган ахлоқий масъулият, ўзаро ҳурмат, тушуниш ва меҳр- муҳаббат умумийлиги билан боғланган кичик ижтимоий гуруҳни оила деб аташади. Оила бошқа турдаги кичик гуруҳлардан фарқли равишда йигит ва қизнинг розилиги, ҳоҳиши асосида тузилади шу билан бирга жамият, давлат олдида жуда катта вазифаларни бажариш масъуллигига эгадир.


Яъни уларга:

  • Авлодлар давомийлигини таъминлаб, миллат генафондини сақлаш;

  • Миллий урф-одат ва анъаналарни ўзида сақлаб, келажак авлодга бутунлигича етказиш;

  • Жамиятга ҳар томонлама баркамол, маънавий ва жисмоний соғлом,
    илмли шахсларни етказиб бериш;

  • Оилавий тотувликни сақлаб, мамлакат тинчлигига ўз ҳиссасини
    қўшиш;

  • Оилада иқтисодий барқарор муҳитни яратиб, жамият ва давлат
    фаровонлигига ҳисса қўшиш каби вазифалар киради.

Бугун мустақил Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Конституция ва амалдаги мавжуд қонунларда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёшлар тарбияси, аёллар ҳуқуқлари, никоҳ эркинлиги, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, оилада ота-она ва фарзандлар мажбуриятлари, ота-онасиз болаларга ғамхўрлик қилиш каби бир қатор масалалар мамлакатда оила институтининг қонуний асослари яратилганлигидан далолат беради. Зеро, бугунги ахборот асри ва мустақиллик учун хавф туғдирадиган, турли хил ташқи таҳдидларнинг ҳажми ортиб бораётган бир пайтда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшларни миллий ғурур, ифтихор, ватанпарвар ва мустақил фикрга эга қилиб тарбиялаш энг муҳим масалалардан биридир.
Буюк олим У.Чэннинг фикрича: “Болани тарбиялаш учун бутун бир давлатни бошқаришга қараганда янада ўткир тафаккур ва теран донишмандлик ҳам талаб этилади”. Чунки, оила муҳити аввало инсонни шахс сифатида тарбиялаб, вояга етказиш билан бир қаторда, шу тарбия воситасида унинг вужудига руҳий, ақлий ва ахлоқий куч-қудрат ришталарини улайди, миллий руҳ, ғурур ва диний эътиқод туйғуларини шакллантиради.
Шунингдек, оилавий тарбияда миллий тарихий анъаналар уйғунлиги яққол сезилади. Зотан, уларнинг ҳар иккаласида ҳам эзгулик ва бағрикенглик, тотувлик, ҳамкорлик, одамийлик, андиша, одоб, ҳушмуомала, сабр қаноат сингари фазилатлар устуворлик қилади. Бу каби барча миллий ва диний анъаналаримиз уларнинг намоёнлиги оилада содир бўлади.
Шу маънода оила муҳитида амалга ошадиган тарбия жараёни оила маънавиятининг ўзагини ташкил этади. Ҳар бир оилага хос анъана ва удумлар, ахлоқий тарбия ва нормалар миллий-маънавий хусусиятларнинг ана шу кичик ижтимоий организмда мужассам ҳолда намоён бўлиши ифодасидир. Ушбу мужассамликда ҳар бир оила аъзосининг маънавий-ахлоқий қиёфаси уйғунлашиб боради. Ота ўз ҳатти-ҳаракатларида ирода ва матонат, қаттиққўллик ва талабчанлик билан оилада тарбия муҳитини шакллантирса, она гўзаллик ва ибони, меҳрибонликни ва кечиримлиликни ана шу муҳитга сингдиради.
Биз ҳамиша инсон тўғрисида, баркамол авлод тарбияси ҳақида ўйлар эканмиз, авваламбор соғлом оилавий муҳит, мустаҳкам оилани шаклантиришга бутун имкониятларимизни сафарбар этаётганимиз бежиз эмас. Ваҳоланки, инсоннинг қай йўсинда тарбия олганлиги, инсоний фазилатлар, бурч ва масъулият унинг онгига қай даражада сингдирилганлиги охир-оқибатда биз қандай инсонни шаклантиришимизга келиб тақалади.
Кўриниб турибдики, соғлом оила муҳити соғлом инсонни тарбиялаб, вояга етказишнинг бирламчи ва ҳал қилувчи манбаидир. Шу маънода ҳал қилувчи аҳамиятга эгаки “Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир”.
Соғлом оила маънавий муҳитида инсонни эзгу мақсадларга ва комилликка
етакловчи фазилатлар қарор топади, инсоний муносабатлар шаклланиб, пировардида жамият тараққиётининг муҳим омилига айланади.
Биз бугун замонавий оилани ҳаёт давомийлигини таъминлайдиган, келажак насллар тақдирига кучли таъсир кўрсатадиган тарбия маскани сифатида қабул қилишимиз керак. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, одамийлик, меҳр оқибат, ўз Ватанига, халқига садоқатли бўлиш каби олийжаноб фазилатлар айнан оила муҳитида шаклланади. Албатта бу дегани янги оила барпо этиш эмас, бизга аждодлардан мерос бўлган тарихий анъаналарга бой оилани қайта тиклаш ва шакллантириш демакдир.
Шарқ ва ғарб маданияти ривожидаги ўзига хосликка назар ташлайдиган бўлсак, оила маънавияти, оилавий муносабатлар маданияти, фарзанд тарбияси, ота-онага ҳурмат-эътибор, масъулият ва бурч сингари инсоний хислатларда мавжуд тафовутларга дуч келамиз. Оила тўғрисидаги тушунча ва тасаввурларимизда ҳам ўзига хослик яққол сезилади. Биз оилани муқаддас бирлик, жамиятнинг илк маскани деб тушунамиз. Бундай эътиқод бизнинг азалий, миллий, минтақавий, диний қадриятларимиз билан уйғунлашиб кетган. Ҳатто энг қадимги эътиқодимиз саналган зардўштийликда ҳам оила ва никоҳ масалаларига жиддий эътибор берилган.
Оила ва никоҳ яратувчининг талабига мос келгани боис уни бузиш таъқиқланган. Оиланинг бузилишига сабаб бўлувчи ҳар қандай ҳатти-ҳаракат, урф-одат, анъаналар, талаблар қатъиян қораланади. Бундай вазиятда айбдор томон, ҳоҳ эр, ҳоҳ хотин бўлсин, албатта жазоланган. Кўриниб турибдики, аждодларимиз оила мустаҳкамлигини сақлаб қолишни, уни ҳимоя қилишни жамоа иши деб билганлар.
Дарҳақиқат, шарқда оила муқаддас маскан, ватан деб эътироф этилиб, унинг дахлсизлиги, шаъни ва ғурури алоҳида эътиборда бўлган. “Авесто”да ҳам инсон жуфтлигининг туб мақсадларидан бири соғлом насл қолдириш деб ҳисобланган. Сўзсиз, бу ўринда насл соғлиги ҳам жисмоний, ҳам маънавий-руҳий баркамоллик хусусида қўлланилади. Пойдевор устида ижтимоий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий муносабатлар аҳамиятлилигини ўзида мужассам этган оила муҳити қад кўтаради. Ваҳоланки, оила жамиятнинг бошланғич буғини, ячейкаси экан, жамиятга хос барча муносабатлар оилада куртак ёзади.
Оила маънавиятининг ахлоқий мезонлари тизимида аввал бошда оиланинг ташкил этилишида ҳал қилувчи омил ҳисобланган меҳр ва муҳаббат туйғулари етакчи рол ўйнайди. Оила мустаҳкамлиги, соғлом маънавий – ахлоқий муҳит, тотувлик ва ҳамжиҳатлик ана шу туйғулардан озиқланади.
Ўз навбатида соғлом оила муҳитида шаклланган маънавий-ахлоқий фазилатлар жамият тараққиётининг белгиловчи омилларидан бўлган миллий бирлик ва тотувлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик хислатларининг қарор топишига асос бўлиб, жамиятимиз маънавий-ахлоқий қиёфасининг шаклланишига сабаб бўлади. Шу ўринда масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, ёшлар тарбиясида миллий ва умуминмоний қадриятлар уйғунлигига алоҳида эътиборни қаратмоқ лозим.
Донишмандларнинг панд-насиҳатлари умрибоқий маънавий бойлик ҳисобланади. Чунки уларнинг панд-насиҳати ҳаётдан, ҳаёт тажрибасидан келиб чиққан ва эзгу орзу-ниятни ифодалайди ҳамда умуминсоний моҳият касб этади. Ушбу панд-насиҳатлар, ўгитлар замирида инсонпарварлик, халқпарварлик, ватанпарварлик ва маърифатпарварлик ғоялари ётади. Оилада таълимий-ахлоқий панд-насиҳат тарзида ёшларни ҳаётга, амалий фаолиятга тайёрлаш таълим-тарбиянинг муҳим омили бўлиб келмоқда. Масалан, аждодларимиздан Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Абу Али ибн Сино, Замаҳшарий, Хоразмий, Мирзо Улукбекларнинг асарларида оила, таълим-тарбия ва маънавий камолотнинг йўл-йўриқлари, ахлоқ-одоб хусусидаги фикрлар келтирилган.
Бобокалонимиз Ибн Сино ҳам “Боланинг хулқини мўътадилликда сақлашга алоҳида эътибор бериш керак, бунга эса болани қаттиқ ғазабланиш, қўрқиш, ҳафалик ва уйқусизликдан сақлаш орқали эришилади. Хулқни мўътадиллиги натижасида ҳам нафас, ҳам бадан соғлом бўлади” дейди. Демак, у оиладаги тарбия хусусида “Оиладаги ёмон тарбия, фақат шу оиланинг ўзигагина салбий таъсир қилиб қолмасдан, балки атрофдаги бошқа оилаларга ҳам ёмон таъсир қилиши мумкин. Тўғри тарбия оила бахтининг муҳим асосидир” деган фикрни келтириб ўтади.
Ҳозирги замон оилаларидаги асосий муаммо нимада? Оиланинг вазифаларини қай бири бажарилмаяпти? Бундай бўлишига маънавий қашшоқ, оилавий ҳаёт, фарзанд тарбияси ҳақида билимга эга бўлмаган ота-оналар айбдорми ёки ота-онадан меҳр кўрмаган, ташқи ижтимоий таъсирлар
билан вояга етаётган “Қулоқсиз, тарбиясиз” болалар айбдорми? Энди дўппини бошдан олиб бир ўйлаб кўрайлик.
Агар ота-онани дарахтга ўхшатсак. Дарахтнинг илдизи қайси тупроқдан озуқа олса меваси ўша ерни мазасини беради. Тупроқдаги озуқа, сув, иссиқлик етарли, фойдали бўлиши дарахтни кўркам, меваларини сархил ва беъмаза бўлишига ёрдам беради. Мабодо ўсаётган дарахтга озуқа етарли бўлмаса, у ҳосилдан қолади ёки мевалари одамлар эҳтиёжи ва талабларига жавоб бермайди. Озуқа ҳисобига дарахт ўз танасини кўтариб, мевалар берганидек, инсоннинг маънавий бойлиги, дунёқарашининг кенглиги жисмини, руҳини тўлдирса, мевалари ортидан қоладиган энг катта мероси, қобил ва тарбияли фарзандларидир. Тарбиядаги оқсоқлик ва фожеани узоқдан эмас, ўзимиздан излайлик.
Муқаддас ҳадисларимизда ҳам “Ислоҳ қилиш аввал инсоннинг ўзидан бошланмоғи керак” дейилган.
Замонавий оилада бугун азалдан ўзбек халқи кундалик турмуш тарзига сингиб кетган умуминсоний қадриятларга содиқлик, адолат ва тенглик, тинч тотув яшаш, қардошлик, инсонпарварлик, миллатпарварлик, тарихий анъаналар ва диний бағрикенглик туйғулари бош мезон бўлмоғи керак. Бу борада илмий амалий тадқиқот олиб бориш зарур. Мақсад замонавий жамиятда миллий анъанавий оилани барпо этиш ва уни келгуси авлодларга етказишдан иборат.

Download 51,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish