БЎСТОНЛИҚ ТУМАН АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ
“Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш”
Бугун 4- феврал Бўстонлиқ тумани ахборот-кутубхона марказида бахшиёна шоир Тўра Сулаймон таваллуд топган кунга бағишланган "Умр ўтмоқдадир дарё мисоли" номли китоб кўргазмаси ташкил этилди. Ёш китобхонлар билан шоир ижоди ҳақида суҳбат бўлиб ўтди. Шунингдек кутубхоналараро абонемент мутахассиси Д. Хайтбоева Ёшларнинг китоб мутолаа қилишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг маънавий ва маърифий дунёқарашини юксалтириш мақсадида тумандаги "Ягонам" хусусий МТМга ташриф буюриб, "Эртаклар оламига саёҳат" номли ёш китобхонларга кўчма кутубхона ташкил этди.
Бугун 5-феврал Бўстонлиқ тумани ахборот-кутубхона маркази абонемент ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими, имконияти чекланганлар билан ишлар олиб бориш бўйича мутахассис Х.Артикбаева тумандаги имконияти чекланган ёшларни жамиятдан ажралиб қолмасликларини таъминлаш, уларни юксак маънавият ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, имконияти чекланган ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда китоб мутолаа қилишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида имконияти чекланган ёш китобхонларнинг уйларига бориб, бадиий адабиётлар билан таъминлади.Шундай имконияти чекланган ёшлардан 2012-йилда туғилган Тохиров Даврон ҳамда 2003- йилда туғилган Неъматжонов Шахриёр хонадонларига бориб,бадиий адабиётлар билан таъминлади. Шунингдек нафақадаги китобсевар Байметова Тожи опанинг хонадонига ҳам ташриф буюриб, бадиий адабиётлар билан таъминланди.
Б угун 8-феврал шоир,мутафаккир, давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда унинг ижодини тарғиб қилиш мақсадида Бўстонлиқ тумани ахборот-кутубхона маркази томонидан "Сўз гавҳарининг буюк соҳиби" номли адабий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ёш китобхонлар Мир Алишер Навоий ғазалларидан жонли ижро этди. Шунингдек "Навоий ва Гули" саҳна кўриниши кўрсатилди. 22 -умумтаълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси томонидан ёш китобхонлар билан мусиқий қўшиқларни жонли ижро этдилар. Ёш китобхонларга А. Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган видеотақдимот кўрсатилди. Тадбир сўнгида фаол қатнашувчилар туман ахборот-кутубхона маркази томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Б угун 9-февраль буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.Бўстонлиқ тумани ахборот-кутубхона маркази шоирнинг 580 йиллигига #g'azal_challenge ўтказди.Челленжни туман ахборот-кутубхона маркази ходими Г.Солибоева ғазал билан бошлаб берди. Кутубхонага ташриф буюрган ёш китобхонлар челленжни давом эттирдилар. Шунингдек кутубхонага ташриф буюрган ёш китобхонларга Мир Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди хақида тақдимот кўрсатилди. Ахборот-кутубхона марказининг телеграм канал, гуруҳ ва ижтимоий тармоқларида шоирнинг ижоди, электрон дарсликлари, тақдимоти кенг ёритилди.
Бугун 10-феврал Ўзбекистон халқ шоири Ҳусниддин Шарипов таваллуд топган кун. Бўстонлиқ тумани ахборот-кутубхона маркази томонидан шоирнинг таваллудига "Қалбим ноласи" номли китоб кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада шоирнинг ҳаёти ва ижоди хақида маълумотлар, китоблари ҳамда шеърларидан сатрлар ўрин олди. Кутубхонага ташриф этган ёш китобхонларга шоир Ҳусниддин Шарипов ижоди ҳақида маълумотлар берилди. Ахборот-кутубхона марказининг телеграм канали ҳамда ижтимоий тармоқларига шоирнинг ҳаёти ҳақида маълумотлар, электрон дарсликлари юкланди.
Б угун 11-феврал Америкалик ёзувчи Сидни Шелдон таваллуд топган кун. Бўстонлиқ тумани ахборот-кутубхона маркази ёзувчининг ҳаёти ва ижоди ҳақида кутубхонага ташриф буюрган ёш китобхонларга маълумотлар берди. Адибнинг қаламига мансуб элликдан ортиқ ўткир мавзули асарлари орасида “Ярим туннинг орқа томони”, “Қонли қадам”, “Фаришталар қаҳри”, Кўзгудаги дарбадар”, “Орзиқиб кутаман эртани” каби романлари миллионлар қалбини забт этган. Адиб ёзган “Орзиқиб кутаман эртани” номли ўткир сюжетли, миллионлар нигоҳини ўзига қаратган, келажакдан сўзловчи мелодрамма китобининг қисқача тақдимоти бўлиб ўтди. Сидни Шелдон кўпдан-кўп адабий ва кино санъати соҳасида бериладиган нуфузли совринларнинг, жумладан Эдгар По ва Оскар мукофотининг соҳиби бўлган. Ёзувчининг ижоди ҳамда электрон китоблари туман ахборот-кутубхона марказининг ижтимоий тармоқларида ёритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |