II. Банд бўлмаган ёшларни аниқлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ишга жойлаштириш,
касб-ҳунарга, қишлоқ хўжалиги ва фермерликка йўналтириш
|
Тумандаги истиқомат қилаётган 18 720 нафар ёшларнинг (шундан 8961 нафари аёллар) 5063 нафари банд бўлмаган бўлиб, шундан 463 нафар имконияти чекланган ёшлар муносиб иш ўринларига жойлаштирилмаган.
|
Ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида:
1. Тумандаги “Мингчинор”, “Тўқбой”, “Қўрғонча”, “Янги ҳаёт”, “Юлдуз”, “Боғистон”, “Уччинор”, “Пахтазор” маҳаллаларида “Ёшлар меҳнат гузари”ни ташкил этиш учун жами 0,57 гектар ер майдони ажратиш, 2,8 млрд. сўм (молиялаштириш манбаси кўрсатилади) маблағлар ажратиш ва 350 нафардан зиёд ёшлар бандлигини таъминлаш ва уюшмаган ёшларни жалб қилиш.
2. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, хусусан кийим-кечак дўкони, дорихона, гўшт дўкони, сартарошхона, пойабзал устахонаси, новвойхона, тикувчилик цехи, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ташкил этиш эвазига 220 нафар ёшлар учун янги иш ўринлари ташкил этиш.
3. Имконияти чекланган 165 нафар ёшларни қўлидан келадиган иш билан таъминлаш (давлат хизматлари маркази томонидан).
4. Имконияти чекланган ёшларни компьютер технологиялари бўйича ўқув курсини ташкил этиб, уларни алоқа, коммуникация ва шу каби бошқа соҳада фаолият юритадиган корхоналарга ишга жойлаштириш чораларини кўриш.
|
2018 йил
июнь-декабрь
Режага асосан
2018-2022 йиллар
Режага асосан
|
Тадбиркорлар, банк кредитлари маблағлари ҳисобидан
|
Туман ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари,
Давлат солиқ инспекцияси,
ички ишлар бўлими, прокуратура, Ёшлар иттифоқи, туман маҳаллалар кенгаши
|
|
Туман захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмаганлиги, уюшмаган ёшларни туман хусусиятидан келиб чиқиб, фермерлик ҳаракатига жалб этиш ишлари қониқарли ташкил этилмаган.
|
1. Тумандаги “Сергели”, “Мингчинор”, “Тинчлик”, “Пахтачи”, “Абай”, “Дўстлик”, “Юлдуз”, “Гул”, “Кушек”, “Маданият”, “Ватан”, “Уччинор”, “Хўжапискан”, “Кўксарой” ҳудудларида 14 та “10 гектарчи ёшлар” лойиҳасини амалга ошириш.
2. Лойиҳа доирасида 14 та ҳудуддан 10 гектардан ер майдони ажратиш.
3. Мазкур лойиҳа доирасида жами 140 та ишчи ўрни яратиш.
4. Ажратилган ер майдонларида боғдорчилик ва сабзавотчилик йўналишларини ташкил этиш.
|
2018 йил 1 июль
1 июль
15 июль
1 декабрь
|
Ёшлар иттифоқи, банк кредити маблағлари ҳисобидан
|
Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши,
туман ҳокимлиги,
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман ер ресурслари ва давлат кадастри корхонаси
|
|
Туманда ғалладан бўшаган ер майдонларидан самарасиз фойдаланиш, мазкур ер майдонларини уюшмаган ёшларга вақтинча фойдаланиш учун бермаганлиги натижасида аксарият ҳолларда иккинчи экинлар экилмасдан қолиб кетаётганлиги кузатилди.
|
1. Туманда “Бир фермерга битта ёш” лойиҳасини амалга ошириш. Жумладан, ғалла эккан 420 нафар фермер хўжаликларига 420 нафар уюшмаган ёшларни бириктириш.
2. Иккинчи экин сифатида дуккакли (мош, фасоль), картошка, сабзавот (сабзи, шолғом, турп) сабзавот экинларини экишни ташкил этиш.
3. Иккинчи экинлардан олинган даромат ҳисобидан ёшларга чорвачилик ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиокорликни бошлашга амалий ёрдам бериш.
|
2018 йил 20 июнь
10 июль
1 декабрь
|
Қисқа муддатли банк кредити маблағлари ҳисобидан
|
Туман ҳокимлиги,
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
туман қишлоқ хўжалиги бўлими,
туман тижорат банклари
|
|
Аҳолининг 348 та хонадонидаги
жами 7 га.дан зиёд томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмаган.
|
1. Аҳоли томорқа участкаларида етиштирилаётган маҳсулотларнинг юқори ҳосилдорлигини таъминлаш мақсадида “Кимёвий ишлов бериш отряд”ларини тузиш.
2. Маҳаллаларда томорқа эгалари иштирокида “Маслаҳатлар куни”ни ташкил қилиш.
3. Агрофирмалар томонидан сотиб олинадиган маҳсулотлар турлари ва сотиб олиш нарҳлари тўғрисида барча маҳалла фуқаролар йиғинлари биносида “Маълумотлар бурчаги”ни ташкил қилиш.
4. Томорқаларда етиштириладиган маҳсулотлар экспортини таъминлаш мақсадида қадоқлаш пунктларини ташкил қилиш.
|
2018 йил
сентябрь
Ҳар ҳафта
октябрь
2019 йил февраль
|
Ижрочилар маблағлари ҳисобидан
|
Туман ҳокимлиги,
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши,
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
туман маҳаллалар кенгаши
|
|
Тумандаги банд бўлмаган ёшларнинг рўйхатини шакллантириш, бўш иш ўринларини шакллантириш, меҳнат ярмаркалари ўтказиш масалалари қониқарли ташкил этилмаган. Мисол учун, 2018 йилнинг шу даврига қадар 1 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилган бўлиб, уларда бор-йўғи 21 нафар фуқаролар (шундан, 14 нафари ёшлар) иш билан таъминланган холос.
|
Ҳудуддаги ишсиз ёшларни доимий равишда аниқлаб бориш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, солиқ инспекцияси томонидан ҳар ойда мониторинг тадбирларини ўтказиб бориш;
- банд бўлмаган ёшларни мутахассислиги бўйича (шифокор, иқтисодчи, ҳуқуқшунос, аграном) аниқлаб, уларни тегишли муассасаларга жойлаштириш;
- мутахассислиги бўлмаган ёшларни қизиқишига қараб (ҳунарманд, чорвадор, деҳқон, қурувчи) тадбиркорликка жалб қилиш ёки қайта тайёрлаш курсларида ўқитган ҳолда ишга жойлаштириш;
- ҳудуддаги корхона, ташкилот, муассаса ва хўжалик юритувчи субъектлар билан доимий равишда маълумот алмашинувини таъминлаб, бўш иш жойларини аниқлаш ҳамда ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш;
- давлат идораларидаги мавжуд бўш иш ўринларига ишсизларни зудлик билан жойлаштириш.
|
2018 йил
ҳар ой якуни билан
режага асосан
режага асосан
2018-2022 йиллар давомида
Мунтазам равишда
|
Молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилади
Молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилади
Молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилади
Молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилади
|
Туман ҳокимлиги,
туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши,
туман маҳаллалар кенгаши
|
|
Чет тилларини яхши ўзлаштирган ёшларни шартномалар асосида чет давлатларга кафолатланган иш жойларига жойлаштириш чоралари кўрилмаган.
|
1. Жанубий Корея ва Россия давлатларида ишлаш истаги бўлган ёшларни белгиланган тартибда ишга юбориш чораларини кўриш.
2. Чет элга бориш истагида бўлган ёшларни тил ўргатиш курсларига жалб этиш чораларини кўриш.
3. Чет элга кетаётган ёшларга миллий ва диний қадриятларимиз бўйича тушунтиришлар бериш, турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишлари тўғрисида огоҳлантириш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш.
|
2018-2022
йилларда
2018-2022
йилларда
Режа асосида мунтазам равишда
|
Ижрочилар маблағлари ҳисобидан
|
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Тошкент вилоят филиали,
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
туман маҳаллалар кенгаши
|
|
Туманда янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ ва мақсадли лойиҳаларини амалга ошириш чоралари кўрилмаган.
|
Ҳудудда ишлаб чиқилган лойиҳаларга асосан, 95 та саноат, 190 та хизмат ва 91 қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилиши ва уларда жами 5 892 нафар ёшлар бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.
Жумладан, туманда:
2018 йилда 67 та (1087 та иш ўрни);
2019 йилда 70 та (1120 та иш ўрни);
2020 йилда 74 та (1188 та иш ўрни);
2021 йилда 79 та (1230 та иш ўрни);
2022 йилда 86 та (1267 та иш ўрни) лойиҳаларни амалга ошириш.
|
2018-2022 йиллар давомида
2018 йил декабрь
2019 йил декабрь
2020 йил декабрь
2021 йил декабрь
2022 йил декабрь
|
Бюджет, тижорат банклари ва иш берувчилар маблағлари ҳисобидан
|
Вилоят ҳокимлиги,
Вилоят инвестициялар бош бошқармаси,
туман ҳокимлиги,
туман инвестиция-лар бўлими,
тижорат банклари,
вилоят бандлик бош бошқармаси,
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази,
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши,
туман маҳаллалар кенгаши
|
|
Туманда ёш қизларни, уйда ўтирган аёлларни иш билан таъминлаш қониқарли ташкил этилмаганлиги натижасида 2 497 нафар аёлларнинг ишсиз эканлиги аниқланди.
|
1. Тумандаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жами 240 та:
- “Гулистон” маҳалласига 30 та;
- “Гул” маҳалласига 14 та;
- “Юлдуз” маҳалласига 10 та;
- “Ойдинобод” маҳалласига 50 та;
- “Абай” маҳалласига 100 та;
- “Пахтазор” маҳалласига 6 та;
- “Машраб” маҳалласига 30 та тикув машиналар ажратиш орқали 420 та иш ўринлари яратиш.
2. Маҳалладаги аёлларни иш билан таъминлаш чораларини кўриб бориш.
|
2018 йил июль
Йил давомида мунтазам равишда
|
Ёшлар иттифоқи, Ўзпахтасаноат маблағлари ҳисобидан
|
Туман ҳокимлиги,
Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши,
Ўзпахтасаноат,
Туман маҳаллалар кенгаши
|
|
Туманда давлат рўйхатидан ўтиб фаолият кўрсатаётган 672 нафар ҳунармандларнинг 38 нафари ер майдони, бино ва кредит билан боғлиқ муаммолари мавжудлигини билдирган.
|
1. Фаолият кўрсатаётган 12 нафар ҳунармандларга кредит олишлари учун бизнес режаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш.
2. Туманда истиқомат қилувчи 8 нафар фуқароларни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиб, “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолигини таъминлаш.
3. Ҳунарманд усталарга 70 нафардан зиёд бандлиги таъминланмаган шогирдларни бириктириш.
|
2018 йил
октябрь
|
Банк кредити маблағлари ҳисобидан
|
Туман ҳокимлиги,
“Ҳунармандлар” уюшмаси,
туман Давлат хизматлари маркази, тижорат банклари
|
|
Туманда иш сўраб келган ёшларни бўш иш ўринларига тавсия этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича амалий ишлар бажарилмаганлиги натижасида аксарият ёшлар бандликка кўмаклашиш марказига бориб мурожаат қилишни бефойда эканлигини эътироф этмоқда.
|
“Дўстлик” МФЙда яшовчи Ф.Исломовани (99 830-04-89) ўз мутахассислигидан келиб чиқиб тумандаги бўш иш ўринларига тавсия этиш.
|
2018 йил июль
|
Иш берувчилар маблағлари ҳисобидан
|
Туман бандликка кўмаклашиш маркази,
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши
|
|
Ҳозирги кунда ишсиз бўлган фуқаро Х.Саипмуродовага (94 585-84-79) ўқув курсларига имтиёзли равишда иштирок этиш учун шароит яратиш.
|
2018 йил июль
|
-
|
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши
|
|