Ёшлар-келажагимиз



Download 17,13 Kb.
Sana01.07.2022
Hajmi17,13 Kb.
#723534
Bog'liq
А Х Б О Р О Т


Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Тахиатош тумани филиали томонидан амалга оширилган ишлари юзасидан
А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнь кунги “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Тахиатош тумани Ҳокимининг 2018 йил 11 июл кунги № 867/07 қарори билан “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси филиали ташкил этилиб, ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, стартап ғояларини амалга ошириш, ёшларни доимий банд қилиш мақсадида тузилган.


- 2018 йил ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш, ёшлар тарбиясига масъул раҳбарлар фаолиятига кўмаклашиш ҳамда ёшлар билан ўтказилган тўғридан-тўғри мулоқотлар якунлари тўғрисида тумандаги ишчи гуруҳ тўзилиб уйма-уй кириб ёшларнинг муаомалари ўрганилди. 2018-2022 йилларга мўлжалланган 4 бўлим 97 бандданиборат “Йўл харита” шакиллантирилди. Шу кунга қадар ижроси таъминланган бандлар сони 31 та.
- “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури доирасида 2020 йилга имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга олиш истагини билдирган ёш тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб белгиланган тартибда тегишли комиссия аъзолари томонидан ўрганиб чиқиб 29та лойиҳага 3 млрд 250 млн сўмлик кредит маблағлари ажратилиши тасдиқланди ва бунинг натижасида 94та янги ишчи ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Туман ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича 2018 йилда 9 та лойҳага 986 млн сўм кредит маблағи ажиратилиб 32 та янги иш ўринлари ва 2019 йилда 13 та лойихага 1 млрд 939 млн сўм кредит маблағи ажиратилиб 22 та янги иш ўринлари яратилди.
Шундан; 2018 йил 24 октябр куни МЧЖ “Найман нон” корхонасига Нон ва нон махсулотларини ишлаб чиқариш учун АТ “Ҳамкор банк” Нукус филиалидан ажратилган 60 (олтмиш) млн сўм имтиёзли кредит маблағи мақсадсиз ва режада кўрсатилган ишчи ўринлари яратилмаган.
ХК “Хурлиман Хусандбек” корхонасига 2019 йил 26 апрел куни АТ “Ҳамкор банк” Нукус филиали томонидан ажратилган 200 (икки юз) млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилган ва ускуналар этказиб берилмаган.
- “Ёшлар меҳнат гузари”ни ташкил этиш учун туман ҳокимининг 2018-йил 29-август 1087/08 ва 2019-йил 25-апрель 1615/04қарори билан “Ойдин йўл” МФЙ Ш.Рашидов ва Транспротная кўчалари чорраҳасидан бўш турган 1.1 гектар ер майдони 5 та ёш тадбиркорларга ўз хисобидан куриш учун 0 (нол) харид қиймати билан ажратилиб берилди, бунинг натижасида 26 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари бошланиш арафасида.
- Хар бир ёшга бир гектар лойиҳаси бўйича2019 йил ғалладан бўшаган ер майдонларини ёшларнинг мавсумий бандилигини таъминлаш мақсадида 35 та ёшларнинг ҳар-бирига1 гектардан ер майдонлари ажратиб берилди. 2020 йилда ҳам захирадаги бўш турган ер майдонларини мавсумий ёшларга ажратиб бериш режалаштирилган.
-“Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Тахиатош тумани филиали томонидан шу кунга қадар туманда ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўнликмаларига ўқитиш мақсадида туман ХТБга қарашли умумтаълим мактаблар, МФЙ ва ОФЙ ҳудудларида ва уюшмаган ёшлар ўртасида 120 дан ортиқ семинар ва “Бизнес клуб” маҳорат дарслари ўтказилиб 4851 тан ортиқ ёшлар қамроб олинди.
-Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Тахиатош тумани филиали томонидан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш ва ҳизмат кўрсатиш лойҳалари ва қишлоқ хўжалиги билан ёшларни амалий танштириш ва тадбиркорликга жалб этиш мақсадида “Бизнес сайёҳат” ва “Агро сайёҳат”лар ташкил этилди.

Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси


Тахиатош тумани филиали раҳбари Ж.Машарипов
Download 17,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish