Ёш ва ҳосилга кирган боғларни парваришлаш технологияси – 2 соат. Режа



Download 172,5 Kb.
bet6/8
Sana06.07.2022
Hajmi172,5 Kb.
#751155
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
24-Ёш ва хосилга кирган богларни парваришлаш технологияси-2 соат

Суғориш нормалари. Ҳар галги ва мавсумда бериладиган сув нормалари мева дарахтларнинг ёшига, тупроқнинг механиқ таркибига, сизот сувининг сатҳига, ҳосилнинг кўп - камлигига ва бошқа омилларга қараб белгиланади. Ёш боғлар учун амалда қўлланиб келган суғориш нормаси гектарига 500 м3, ҳосилга кирган боғлар учун суғориш нормаси 800-1000 м3/га чегарасида ўзгариб туради. Шағал тошли, сизот сувлари яқин жойлашган ерларда бу норма гектарига 300-500м3 гача камайтирилади. Яхоб суви бериш нормаси гектарига 1200-1500-2000 м3.
Боғларни суғоришни янги усуллари. Ўсиши ва ҳосил бериши учун мевали дарахтлар ерга тушадиган намликнинг 0,2-0,5% нигина ўзлаштиради. Қолган сув транспирация, фильтирация ва оқиб кетишга сарф бўлади. Боғларни суғоришдаги мавжуд усулларнинг қатор камчиликлари бор. Улардан асосийлари – сувнинг бекорга кўп сарфланиши ва исрофгарчилиги. Шунинг учун сўнги йилларда суғоришнинг самарали усуллари ҳар тарафлама изланмокда, бу усулда ўсимлик сув билан тўлиқ таъминланади, намликнинг ердан ва ўсимликдан бугланиши энг минимумга туширилади.
Суғоришнинг янги - ёмғирлатиб, тупроқ остидан, томчилатиб ва аэрозол (майда дисперс) суғориш усуллари ўрганилиб, яхши натижалар олинмоқда. Айниқса,тупроқ остидан ва томчилатиб суғорилганда сув тежалади ва самарадорлиги ортади (қатор орасини юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш каби тадбирлар талаб этилмайди).


4. Мева дарахтларини совуқдан ҳимоя қилиш тадбирлари. Гуллаётган боғларни баҳорги совуқлардан ҳимоя қилиш боғлардан юқори ҳосил олиш учун энг муҳим тадбирдир. Келиб чиқиши жиҳатидан совуқлар икки хил: адвентив ва радиацион типда бўлади. Биринчи (адвентив) тип совуқ (арктик) ҳаво оқими босиб келишидан пайдо бўлади. Улар кенг ҳудудни қамраб олади, нисбатан узоқ вақт давом этади (2-3 кун ва ундан кўпроқ), ҳарорат кескин пасаяди, ҳавонинг абсолют намлиги пасаяди, шамол кучаяди, булут камаяди. Бу хавфли бўлиб, унга қарши курашиш қийин бўлади. Иккинчи (радиацион) тип совуқлар тупроқдаги иссиқликнинг чиқиши ва дарахтлар кундузи олган иссиқликни чиқариши натижасида айрим жойларда бўладиган тунги совуқдан иборатдир. Уларнинг пайдо бўлиши ва зарари, ҳаво очиқ, булутсиз бўлганда, 1 соатга яқин, шамолсиз ва қуруқ ҳавода кучаяди. Булут ердан ва дарахтлардан оладиган иссиқни ушлаб туради. Совуқларнинг бундай типи жуда тез-тез бўлиб, 3-4 соат давом этади.
Ўзбекистонда баҳорги совуқлар март ойида жуда кўп, апрелда камроқ бўлади. Бу совуқлар, айниқса, эрта гуллайдиган мева дарахтлари – бодом, ўрикка зарар етказади, баъзан, шафтоли, олхўри, олча, гилос, ёнғоқни ва кеч гуллайдиган дарахтлардан нок ва олмани ҳам зарарлантиради.
Эрта совуқларнинг гулларга ёмон таъсири ҳароратнинг пасайиш даражасигагина боғлиқ бўлиб қолмай, балки гулларнинг ривожланиш фазасига ҳам боғлиқ бўлади: улар қанча кўп ривожланган бўлса, совуқлардан шунча кучлироқ зарарланади. Шунинг учун совуқлар қанча кеч бўлса, у шунча кўп зарар келтириши мумкин, ўсимлик ёш органларининг бирмунча ривожланишига тўғри келади (куртаклар, ғунчалар, гуллар, тугунчалар). Кейин бўладиган баҳорги ҳар бир совуқ, кам кучли бўлса ҳам, биринчи совуқларга қараганда кўпроқ зарар келтириши мумкин.
Олча, шафтоли ва ўрик гуллари совуқларга бирмунча чидамли бўлади.
Мева дарахтларининг гулларини 2-3оС ҳароратда 5 соат давомида совуққа қолдирилганда уларнинг нобуд бўлиш фоизи қуйидагича бўлган:
Хитой хурмоси (унаби), хурмо, ёнғоқ ва дўлана – 100%, ўрик, тоғолча ва беҳи – 94-96 %, олча ва олма 89-90 %, олхўри – 77 %, шафтоли -70 % ва нок – 65 %.
Нок, олхўри, олма ва ёнғоқ гуллари қисқа муддатли – 2,2-2,8 оС, ўрик - 4 оС, шафтоли, бодом – 4,5 оС ҳароратга бардош беради.
Гуллар айрим қисмларининг паст ҳароратга чидамлилиги турлича бўлади. Гулнинг геницейи (уруғчи ва оғизчали тугунчаси) совуққа жуда таъсирчан бўлади. Баъзан тугунчалар ҳарорат - 1 оС дан пасайганда ҳам зарарланади. Тоғолча, нок, олма ва олхўрининг тугунчаси паст ҳароратларга бирмунча чидамли бўлади. Чангчи тугунчаларга нисбатан анча паст ҳароратга ҳам чидайди. Масалан, гул чанги, ҳатто -20 оС ҳароратда ҳам унувчанлигини сақлайди. Қора совуқлардан, баъзан, уруғкуртаклар зарарланади, натижада партенокарпик (уруғсиз) мевалар ҳосил бўлади, булар, кўпинча мазкур нав учун хос бўлмайди. Меваларда чўзинчоқлик, яра-чақа, пишганда эса пўкак халқа, чатнаш ва ғуддалар пайдо бўлади. Кўпинча уруғли мева дарахтларининг тугунчаларини совуқ уриши натижасида уларнинг мевалари буришиб қолади.
Совуқлар тугунча ва гулларга кўпроқ, ғунчаларга бирмунча камроқ таъсир қилади. Ёпиқ ғунчалар фақат 3-5 оС гача бўлган кучли совуқлардан зарарланади. Унча қаттиқ бўлмаган (-1 оС), лекин мева тугиш даврида узоқ вақт давом этадиган совуқлар ҳосилни йўққа чиқариши мумкин.
Ўсимликлар 0 оС дан паст ҳароратда зарарланганда ҳужайралари сувсизланади ва муз протоплазмани механиқ шикастлантиради. Протоплазма шу даражада сувсизланиб қоладики, натижада у қовжирайди, бужмаяди ва қуриб қолади. Ҳужайра совуқдан тўлиқ жароҳатланмаганда ҳужайралар орасидаги сув ҳужайрага ўтиб, унинг тургори тикланади ва ўсимлик ҳаётини давом эттиради.
Агар совуқдан кейин ўсимлик қуёш нурлари таъсирига дуч келса, бунда ҳужайралардан ҳужайра ораларига ўтган сув тезда буғланиб кетади ва ўсимлик ёки унинг қисмлари сувсизликдан (қуриб) нобуд бўлади. Агар эриш соя жойда секин ўтса, бунда ҳужайра тургор ҳолатга келиб, ўсимлик тикланади. Шунинг учун совуқларга қарши кураш ўсимликдаги музнинг аста-секин эриши учун шароит яратишга қаратилган бўлиши керак.
Дарахтларни ҳимоя қилишнинг икки усули – профилактик ва бевосита ҳимоя қилиш мавжуд.
Профилактик тадбирлар: боғ барпо қилишда тур ва навларни танлаш, боғ учун жой ва тупроқ танлаш, қўлланиладиган агротехника ўсимликларни қора совуқларга чидамлилигини оширадиган дарахтларни озиқлантиришни кучайтириш ва ҳоказолардан иборат.
Яна асосий тадбирлардан бири, мева дарахтларининг ўсишини мумкин қадар кечиктириш, баҳорги совуқлар ўтиб кетгунча уларнинг гуллашини кечиктириш. Бунда дарахтни ва боғни қуёш нуридан сақлаш орқали эришиш мумкин. Ана шу мақсадда кузда ва январь, февраль охирларида дарахтларга ёппасига – юқори қисмидан асосигача оҳак эритмаси пуркаш тавсия этилади (1 литр сувга 80 г оҳак, 5 г совун ва 30-35 г тупроқ солиб тайёрланади). Эритма пуркалгандан кейин дарахт юзаси қуёшнинг тик нурларини яхши қайтаради, натижада куртак ва бошқа шох-шабба камроқ қизийди, дарахт “мажбурий тиним” ҳолатида бўлади. Бу усул бир оз самара берса-да, куртакларнинг ёзилишини 2-6 кунга кечиктириши мумкин.
Тупроқ қизишининг олдини олиш ва нам тўплаш мақсадида боғлар куз ва қишда ёппасига мўл қилиб бостириб суғорилади. Намнинг тупроқ орқали буғланиши, унинг ва яқинидаги ҳаво қатламининг ҳароратини пасайтиради. Натижада боғлардаги дарахтларнинг гуллаши 5-6 кунга кечиктирилади.
Иккинчи асосий вазифа – дарахтларни қора совуқлардан сақлаш ёки ҳеч бўлмаганда уларнинг ёмон таъсирини бўшаштиришдан иборат.
Бундай усуллар бир қанча. Улардан асосийлари қуйидагилар:
Боғларни тутунлатиш – тутун нарсалар уюмини, тутун парда ҳосил қиладиган шашкаларни тутатиб ва самолётдан боғ устига ташланадиган қатор кимёвий бирикмалар ёрдамида ҳосил қилинади.
Тутун уюмлари ахлат, гўнг, яроқсиз нам похол, шох кесиклари, қипиқ, барг ва бошқа кўп тутун ҳамда буғ чиқариб ёнадиган материаллардан ҳосил қилинади. Уюмнинг катта-кичиклиги 1-1,5 м баландликда ва 1,5- 2 м кенгликда бўлади. Тагида қуруқ ва енгил алангаланиб ёнадиган материаллар, устига нам, тутайдиган, ёнаётганда кўп тутун ва буғ чиқарадиган материаллар солинади. Уюм устига 2-3 см қалинликда тупроқ солинади, юқорисида эса тутун чиқиши учун тешик қолдирилади. Боғлардаги ҳарорат пасайиб 1-0 0 тушиб қолганда уюмлар шамол эсаётган томондан ёндирилади. Такрорий қора совуқлар бўлиб қолишини назарда тутиб, уларнинг ярмини қолдириб, яъни уюм оралатиб ёндирилади. Ёнган уюмлардан чиққан иссиқлик ҳаво ҳароратини градусини бир неча ўн улушидан 0,75-1,0 С 0 гача иситиши мумкин. Кучсизроқ совуқларда ҳароратнинг бундай ошиши ҳам ижобий натижа беради. Уюмлар ҳосил қилишдан асосий мақсад – кўпроқ қуюқ, барқарор тутун ва буғ чиқариш, уларнинг боғ устига ёйилиб, ернинг ва дарахтларнинг нур тарқатишини камайтиришидан иборат.
Тутунларнинг ҳаво ҳарорати исий бошлагунга қадар давом этиши ва қуёш чиқишидан 1-2 соат кейин тугатиш лозим.
Боғларни иситиш учун дарахтлар тагига қизил фосфор ёқиш ҳам тавсия этилади (И.И.Туманов ва бошқалар), булар жуда кўп тутун ҳосил қилиб ёниш хусусияти билан фарқ қилади. Фосфор билан тутунлатиш 2-5 соат давомида 3,8-60 С иссиқлик бериши мумкин. Лекин, бу усул фақат кичик майдонлар ва алоҳида қимматли навлар учунгина қўлланилиши мумкин, чунки у жуда қимматга тушади.
Боғларда совуққа қарши курашиш учун махсус грелкаларда (иситгичлар) нефт ва тошкўмирдан қилинган брикетлар ёқилади. Булардан асосан цитрус мевалар етиштириладиган боғларда фойдаланилади. Улар ҳаво ҳароратини 30 С гача кўтаради, 150 грелка 1 га боғда ҳароратни 4-4,50 С гача оширади. Катта боғларда улардан фойдаланиш бирмунча қийин, ҳамма вақт ҳам кутилган самарани бермайди.
Совуқлар вақтида боғларни қондириб суғориш ҳам улар таъсирини бир мунча камайтиради. Ер бети сув билан қоплангунга қадар кўллатиб суғорилади. Бунда сув ҳарорати ҳаво ҳароратидан юқори бўлганлиги учун боғларнинг сув иситгичи ҳисобланади. Иккинчи томондан ҳосил бўлган сув буғлари ернинг ва дарахтларнинг нурланишини камайтиради ҳамда ҳаво ҳароратини пасайишига йўл қўймайди.
Сўнгги йилларда совуқларга қарши курашда боғлар устини ёмғирлатиш тавсия этилади. Гуллаётган дарахтларга сув пуркашни ҳарорат – 20 С гача пасайганда бошлаш лозим. Сув совиган ҳавони иситади.
АҚШ ва Францияда қора совуқларга қарши курашда вентилятор ва вертолётлар ёрдамида (30 км тезликда вақти вақти билан 10 минут) боғ устида 10 метр баландликда ҳаво қатламларини аралаштириш кенг қўлланилмоқда.



Download 172,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish