ЁШ МУТАХАССИСНИ МАЛАКАВИЙ ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТИНИ ЎТАШ ВА
КЕЛГУСИДА ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ ТЎҒРИСИДА
ШАРТНОМА № ____________________
“_____”_______________2020 й.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон ҳамда 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 июндаги 198-сонли қарорининг 6 бандига асосан битирувчини малакавий педагогик амалиётини ўтказиш ва уларни келгусида ишга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида Навоий давлат педагогика институти (кейинги ўринларда “Олий таълим муассасаси” деб юритилади) номидан таълим муассасаси Устави ҳамда малакавий педагогик амалиёт Низомига асосланиб иш юритувчи ректор Собиров Баҳодир Бойпўлатович бир томондан, _____________________________________________________номидан
(ташкилот, муассаса номи)
ташкилот Уставига асосланиб иш кўрувчи____________________________________________ иккинчи
(муассаса раҳбари фамилияси, отасининг исми)
томондан, (кейинги ўринларда “Қабул қилувчи муассаса” деб юритилади) ва олий таълим муассасаси ________________________________________________________________________ таълим йўналиши (факультет ва таълим йўналиши номи)
битирувчи талабаси_______________________________________________________________________ (талабанинг исми, фамилияси, отасининг сими)
(кейинги ўринларда “амалиётчи-талаба” деб юритилади) учинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида тузилади.
ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли ҳамда 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775 қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалиётчи-талабани малакавий педагогик амалиётини ўташи, олий маълумотга эга бўлган ёш мутахассис (бакалавр)ларнинг интеллектуал салохиятидан унумли фойдаланиш ва уларни иш билан таъминлашда кўмаклашиш.
ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Олий таълим муассасаси:
Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича эҳтиёж кўп бўлган тақдирда “қабул қилувчи муассаса”ларни тендер асосида танлаш;
Амалиётчи-талабанинг малакавий педагогик амалиётини ўташи ва ОТМ ни битиргандан сўнг иш билан таъминланиши учун “қабул қилувчи муассаса”нинг моддий-техникавий базасини ўрганиш ва шу асосида тегишли таклифлар киритади.
“Қабул қилувчи муассаса”:
“Олий таълим муассасаси” ўқув режа ва дастурлари билан танишиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан ўз таклиқларини бериш;
“Амалиётчи-талаба”нинг Давлат имтихонларида аттестация комиссияси аъзоси сифатида қатнашиш;
Олий таълим муассасаси таълим йўналишларининг ўқув режасига мувофиқ амалиётчи-талабанинг малакавий педагогик амалиётини ўтказишга шароит яратиш;
Амалиётчи-талабани таълим муассасаси ўқув фанлари дастурлари ҳамда дарсликлари билан таништириш;
Амалиётчи-талабага малакавий мутахассисларни бириктириш;
Амалиётчи-талабани тарбиявий ишларини ўтказишга тайёрлаш ва ўз тажрибаларини уларга ўргатиш;
Амалиётчи-талабани малакавий педагогик амалиётга қатнашишини назорат қилиш ва ўрнатилган тартибда баҳолашни амалга оширади.
“Битирувчи”:
Таълим йўналиши ўқув режасида белгиланган малакавий амалиётни “Қабул қилувчи муассаса”да ўташи ;
Малакавий педагогик амалиёт даврида амалиёт давтурида белгиланган вазифаларни тўлиқ бажариши;
Малакавий педагогик амалиёт тугагандан кейин масъул кафедра мудири ва профессор-ўқитувчиларига ўрнатилган тартибда ҳисобот топшириши;
Қабул қилувчи муассасанинг ички тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиши;
Олий таълим муассасасини битиргандан сўнг ҳудудий бошқармалардан ўз мутаҳассислиги бўйича иш билан таъминлашини талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |