Лаборатория машғулотлари:
1.Ўқувчилар жисмоний ривожланишини гигиеник баҳолаш. Антропометрик ўлчовлар ўтказиш орқали жисмоний ривожланишга баҳо бериш. ўқувчиларнинг мактабдаги шахсий тиббиёт варақларини тахлил қилиш.
2.Орқа мия рефлексларини ўрганиш. Тиббиёт болғачаси ёрдамида кўз қовоқларини юмиб-очиш рефлекси, тизза рефлекси, ахилли рефлекси, икки бошли мускул рефлексиларини ҳосил қилиш. Рефлекс ёйини анализ қилиш.
3. Кўриш ўткирлиги ва кўриш майдонини аниқлаш. Головин жадвали орқали кўриш ўткирлигини аниқлаш. Периметр асбоби ёрдамида кўриш майдонини аниқлаш.
4. Фаол диққат тезлигини аниқлаш. Фаол диққат тезлигинии аниқлаш учун 1 дан 25 гача рақамлар тартибсиз жойлаштирилган 4та жадвалдан фойдаланилади. Бу жадваллар орқали маълум вақт мобайнида рақамлар тартиб билан топилади, сўнгра фаол диққатнинг концентрацияси ҳисобланади.
5. Ихтиёрий харакат тезлигини аниқлаш. 6½10 см2 ҳажмдаги оқ қоғозга 10 секунд давомида нуқталар қўйиш усули ёрдамида панжа мушакларининг харакат тезлиги аниқланади.
6 Жисмоний юкламанинг юрак-қон томир фаолиятига таъсирини ўрганиш. Жисмоний машқни қон айланишга таъсирини аниқлаш учун текширилувчининг пульси, қон босими, нафас сони, ўпканинг тириклик сиғими ўлчанади. Олинган маълумотлар ёзиб қўйилади, сўнг 1 минутда 20 мартта туриб ўтиргандан сўнг қайтадан пульс, қон босими, нафас сони ўлчанади.
7. Ишчанлик қобилиятини аниқлаш. Нерв системасининг ишчанлик қобилиятини аниқлаш учун Анфимов жадвалидан фойдаланилади. Бу жадвалда алфавит харфлари тартибсиз ёзилган бўлиб, бир харфни маълум вақт орасида белгилаш билан ишчанлик қобилияти аниқланади.
8. Овқат рационини тузиш. Овқат рационини тузиш учун қўйидаги жадваллардан фойдаланилади:
1.Овқат моддаларининг кимёвий таркиби ва берадиган каллорияси.
2.Бир суткада истеъмол қилинадиган минерал тузларнинг физиологик нормаси.
3.Ўсмирлар учун бир суткада бериладиган оқсил, ёғ, ва углеводларнинг физиологик нормаси.
Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
- дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг боблари ва мавзуларини ўрганиш;
- тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмларини ўзлаштириш;
- ўқитиш ва назорат қилишнинг автоматлаштрилган тизимлари билан ишлаш;
- ўз –ўзини бахолаш орқали билимни узлуксиз назорат қилиш;
- фаннинг боблари ва мавзулари устида ишлаш;
- фанлар бўйича адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, қўшимча
адабиётлар устида ишлаш ҳамда уларни ўрганиш;
- янги техникаларни, аппаратураларни, жараёнлар ва технологияларни ўрга-
ниш;
- талабаларнинг илмий –тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда фаннинг муайян боблари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
- фаол ўқитиш методидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
- масофавий (дистанцион ) таълим.
Do'stlaringiz bilan baham: |