Эс-хушнинг бузилиши


Рухий автоматшмлар билан кечувчи уткир алкогол галлюцинози



Download 2,47 Mb.
bet196/207
Sana30.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#595939
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   207
Bog'liq
Лекция

Рухий автоматшмлар билан кечувчи уткир алкогол галлюцинози. Галлюциноз тулик ривожланишида изохловчи галлюцинациялар пайдо булади, бемор фикрлари овозларга «очик» булиб колади, овозлар беморнинг фикларини такрорлайди. Куп холларда чин галлюцинациялар билан бирга сохта галлюцинациялар («хаёлдаги гаплар»), сиймоли ментизм, ихтиёрдан ташкари содир буладиган эслашлар кузатилади. Рухий жараёнларига таъсир килиш васваса гоялари, баъзида сенсор автоматизмлар (ички аъзоларига эмас, факат тана устига биров таъсир килиши) ва мотор автоматизмлар (ташки куч таъсири остида килинган харакатлар) пайдо булиши мумкин. Рухий автоматизмлар чин галлюцинацилардан олдин йуколади.
Онейроид билан кечувчи уткир алкогол галлюцинози. Бу холат делириоз-онейроид синдромига нисбатан куп учрайди ва рухий автоматизмлар билан кечувчи уткир алкогол галлюцинозининг мураккаблаштириши натижасида пайдо булади. Сохта вербал галлгоцинациялар фантастик мазмунини олиб, кечкурун ва тун вактида улар мазмунига мослашган сохта курув галлюцинациялари кузатилади. Беморлар фантастик ходисаларни кура бошлайдилар ва баъзи холларда фантастик ходисаларда иштирок этадилар. Бу холда беморлар ташки мухит билан муносабат йуколиб, атрофда нотугри йуналадилар, яъни чин онейроид синдроми пайдо булади. Куринишлар ичкилик ичиш, эротик, саргузашт вокеаларни уз ичига олади. Психоз тузалишида онейроид биринчи навбатда йуколади, баъзи холларда резидуал васваса сакланиши мумкин.
Уртача уткир (чузилган) алкогол галлюцинозлари
Психоз «классик» галлюциноздан бошлаб, вербал галлюцинациялар 1 ойдан 6 ойгача тургун булиб колади, купинча 2-3 ой давом этади. Баъзи холларда галлюцинацияларга депрессия ёки васваса гоялари кушилиб келади. Уртача уткир галлюцинозлар уч турларда учрайди.
Вербал галлюцинацияларнинг устунлиги билан кечувчи уртача уткир алкогол галлюцинози. Бу холат худди «классик» галлюциноздек бошланиб, кейинрок аффектив бузилишлар ва васваса гоялари Йуколиши, беморнинг хатти-харакатининг нормаллашиши билан кечади. Беморлар уз касалликларини англаб, иш фаолиятига кайтишлари мумкин. Беморлар кайфияти пасайганда мустакил равишда тиббий ёрдамга мурожаат
орик кайфиятида эса улар галлюцинацияларга бефарк буладилар. Бу белгилар уртача уткир ва сурункали алкогол галлюцинозларини бир-бирига якинлигини курсатади.
Депрессив аффект устунлиги билан кечувчи уртача уткир алкогол гал.гюцинози. Бу холат аввал «классик» вербал галлюциноздан бошланиб, у нинг таркибидаги вахима, куркув сезгилари, тушкун кайфият ва гамгинлик билан алмашинади. Харакат кузгалиши урнида кам харакатчанлик, ташки мухитга бефарклилик, баъзида депрессив ступор белгилари пайдо булади. Беморлар саволларга жуда киска жавоб берадилар, улар жавоблари куркувлар, вахима, таъкиб килиш васваса гояларининг борлилигини курсатади. Аста-секин уз-узини айблаш васваса гоялари биринчи уринни эгаллайди. Психоз белгилари аста-секин аффектив бузилишлар пасайишидан бошланади.
Васваса гоялари устунлиги билан кечувчи уртача уткир алкогол галлюцинози. Аввал уткир вербал галлюциноз васваса гоялари билан бирга кузатилади, кейин галлюцинациялар аста-секин йуколади, муносабат ва таъкиб килиш васваса гоялари эса сакланиб турадн. Беморларда вахима, куркувлар, вербал иллюзиялар (баъзида иллюзор галлюциноз) кузатилиши мумкин. Психоз белгилари ташки мухитнинг узгаришларида, бемор бошка булимига кучиришида кучаяди (адаптация бузилишнинг симптоми). Психоз пасайишида аввал иллюзиялар ва аффектив бузилишлар, кейин эса васваса гоялари йуколади.
Сурункали алкогол галлюцинозлари
Сурункали алкогол галлюцинозлари 6 оидан ортик, баъзи холларда 10-30 йил давом этиши мумкин.
Васвасаси! кечувчи сурункили вербал галлюцино} («тоза» галлюциноз) куп холларда учраб, беморлар олдин бир неча маротаба уткир алкогол галлюцинози ёки алкогол делирийлари утказадилар. Касалликнинг биринчи йилларида суз эшитиш галлюцинациялари кун мобайнида доимий булиб, диалог, монолог еки поливокал галлюциноз холатларига утади. Галлюцинациялар мазмуни реал ходисаларга боглик булади (куркитиш, урушиш, масхара килиш, бемор ишлари, фикрлари, хис-туйгуларини изохлаш), беморолар галлюцинацияларни гапираётган одам овозларидан ажратмайдилар. Купинча «овозлар»да факат узларига хос баландлик ва тембрлар кузатилади. Беморлар психознинг биринчи ой, йилларида «овозлар» билан бахслашадилар, урушадилар, кейинчалик эса бу овозларга куникиб коладилар, узлари тинчланадилар ва касбларига кайтадилар. Бу холларда касалликка тугри тушунча булади. Ичкилик нчиш тухтатилганда галлюцинациялар аста-секин пасаяди, оддий шаклга утади, вактинча бутунлай йуколади. Алкогол суиистеъмоли яна бошланганда галлюциноз белгилари зурайиб, вахима, куркув, галлюцинатор васваса гоялари кушилиб келади ва психоз клиник куриниши уткир алкогол галлюцинозигаухшайди,
Васяаса гоялари би.шн кечувчи сурупкали алкогол галлюцишгш. Бу холатда сурункали галлюциноз билан бирга таъкиб килиш васваса гоялари кузатилади. Васваса гоялари тартибли булмай, бир хил фикрларни айтадилара васвасалар мураккаблашмайди. Васваса гоялари доимо вербал галлюцинациялар мазмунига мос булади ва психознинг зурайиши йуклигида беморнинг хатти-харакатини узгартирмайди. Шу бузилишлар узок вакт давомида сакланиши мумкин, баъзи холларда факат галлюцинатор бузилишлар йуколади.
Рухий автоматизм ва парафрен васваса гоялари билан кечувчи сурункали алкогол галлюцинози. Бу турдаги алкогол галлюцинози кам учрайди. Аввал васваса гоялари билан кечувчи сурункали алкогол галлюцинози ривожланиб, узок вакт давом этади. Кейин галлюцинозга рухий автоматизмлар (купинча сохта эшитиш галлюцинациялари, «очик» фикрлар, овозларга боглик булган «акосадоси» фикрлар, танада нокулай сезгилар) ва таъсир килиш васвасаси кушилиб келади. Сохта ва чин эшитиш галлюцинациялар биргаликда кузатилади, рухий автоматизмлар тулик ривожланмай колади.
Баъзи холларда, 50-75 ёшдаги беморларда галлюцинацинатор ва васвасавий кечинмалар фантастик мазмун олиб алкогол парафрениясига олиб келади. Парафрен синдром галлюцинатор парафрения шаклида кузатилади. Фантастик васваса гоялари бойлик ва юкори социал тасаввурлар билан чекланади (бемор юкори нафака, яхши уй-жой, юкори лавозим, генераллик унвонларини олишлари тугрисида гапирадилар). Айрим холларда фантастик васваса гояларининг мазмуни нихоятда катта микёсда булиб, беморлар уз буюкликларини хозирда эмас, балки келажакда курадилар. Беморларда купинча эйфория кузатилиб, киска вактли жахлдорлик билан алмашади.
Рухий автоматизм ва парафрен васваса гоялари билан кечувчи сурункали алкогол галлюцинози узгарган (атипик) алкогол психозларининг бир тури хисобланади.
АЛКОГОЛ ВАСВАСАВИЙ ПСИХОЗЛАРИ
Алкогол васвасавий психозлари делирий ва галлюцинозларга нисбатан учинчи уринни эгаллайди. Бу турдаги психозлар купинча эркак кишиларда, 12-13 йил давомли алкоголизмида учрайди. Алкогол васвасавий психозлари алкогол параноиди ва алкогол паранойяси (рашк килиш васвасаси) турларига ажратилади.
Алкогол параноиди (таъкиб килиш васваса гоялари) сиймоли васваса гоялари, куркув, харакат кузгалиши ва айрим сенсор бузилишлар билан ифодаланади. Бу психоз 1948 йилда И.В.Стрельчук томонидан алкогол психозларининг айрим тури сифатида таклиф этилган. Чет эл психиатрия ва наркологияда бу турдаги психоз ажратилмайди.
Алкогол параноид кечимига караб, уткир ва уртача уткир (чузияган) параноидлар ажратилиши мумкин. Уткир алкогол параноидлари 1) «классик»; 2) тулик ривожланмаган; 3) «аралаш» ва 4) узгарган (атипик) турларга ажратилади.
«Классик» алкогоп параноиди купинча абстиненция холатида, баъзида сурункали ичиш охирида паидо булади. Психоз бошланишидан олдин бир неча соат, кун давомида вахима, куркув, васвасавий кайфият, уйкусизлик кузатилиши мумкин. Бошка холларда психоз бирданига бошлаб, беморларда жисмоний йукотиш хавфи борлигига икрорлик пайдо булади. Беморлар кимдир уларни суйиб, отиб, бугиб улдиради, юрадиган транспортдан олиб ташлайди деб куркадилар. Беморларга атрофдаги хар кандай нотаниш киши таъкибчи булиб туюлаверади. Улар таъкибчиларни купинча кийимдан биладилар, таъкибчилар беморлар учун нотаниш ёки олдин каердадир курган, доимо бир хил ёки хар кандай янги одамларга ухшайдилар. Беморлар ким, нима сабабда улдирмокчи булишини яхши тушунмайдилар, барча атрофдаги вокеа ва ходисалар худди уларга тааллукли булгандек кабул киладилар. Атрофдагилар хатти-харакатларида уларнинг хаётига касд килиш имо-ишораларни курадилар. Тез орада куриш ва эшитиш иллюзияларининг пайдо булиши кузатилади. Бунда беморлар жиноят куролини «куриши» ёки атрофдагиларнинг дук-пуписасини «эшитиши» мумкин. Беморларда безовталаниш, хаяжон, кескин куркинч, узини йукотиш, харакат кузгалувчанлиги ва кутилмаган хатти-харакатлар намоён булади. Беморлар бирданига югурадилар, милицияга мурожаат киладилар, бакирадилар, ойнани синдириб узини ташлайдилар, юрадиган транспортдан сакрайдилар, суикасд киладилар, «таъкибчиларга» эса тажавузкорликни кам курсатадилар. Кечкурун ва тун вактида оддий курув иллюзиялари ва галлюцинациялари, хамда эшитиш галлюцинациялари (шовкин, такиллаш, шитирлаш, юриш овози, айрим сузлар, киска гаплар) пайдо булади.
Психоз бир неча кун ёки хафта давом этиши мумкин. Баъзи холларда психоз тугатилгандан кейин беморлар уни дарров танкид килмайдилар, купинча резидуал васваса гоялари сакланиб туради.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish