4.2. ERP ва ECM-тизимлар 4.2.1.ERP - тизимлар ЭҲАТнинг таклиф этилувчи IDC таснифини корпоратив электрон ёзувларни бошқариш тизимлари билан ҳам тўлдириш мумкин. Корпоратив ёзувларни бошқариш бўйича ДТнинг бозор сегменти яратилганига 5 йилдан ошди. Корпоратив ёзувлар вақт жиҳатидан қайд этилади ва ўзгармайди. Улар бизнес транзакциялари, турли ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг далолати ҳисобланади. Корпоратив фойдаланувчилар корпоратив ёзув билан қандай таркибни бажариш зарурлигини ўзлари белгилашлари керак (бундай қарор улар бизнесининг истиқболли эҳтиёжларини баҳолашни талаб этади).
Таркибни сақлашни талаб этувчи корпоратив қарорлар қаторига ERP-тизимлар ва бухгалтерлик тизимлари, почта тизимлари (масалан, MS Exchange), ҳисобот ва хулосаларни бошқариш тизими, электоон тижорат тизимлари, жамоали иш бўйича дастур воситалари (лойиҳалар, онлайнли конференц-алоқани бошқариш тизимларини киритган ҳолда асосий бизнес тизимлари киради. Ёзувларни бошқариш тизимларига мисол сифатида Tower Softwareдан Capture, OpenTextдан iRIMS ва TrueArcдан Foremost ДТни келтириш мумкин.
ЭҲАТда ёзувларни бошқаришдаги кўпгина муҳим функциялар (масалан, таснифлаш функциялари) илгари бўлмаган. Ёзув ва индексларнинг ҳаёт даври охирида (заруратга кўра) уларни таббий ўчириш усуллари ҳам амалга оширилмаган. Gartner Groupнинг фикрича, корпоратив фойдаланувчилар ўз Web-сайтларини ёзувларни бошқариш тизимлари функциялари билан тўлдириш зарур. Қатор Web-таркибни бошқариш тизимини ишлаб чиқувчилар Web-сайтлардаги ёзувларни қўллаб-қувватлаш учун ёзувларни бошқариш тизими ёрдамида ўз функционаллигини кенгайтиради.
Бу йўналишдаги ишлар 2002 йилда айниқса сезиларли бўлди. Масалан, Stellent компанияси TrueArc компанясининг Foremost ёзувларини бошқариш тизими билан ўз ҳужжатлар таркибини бошқариш ДТ билан интеграциялади (қайд этиш жоизки, ёзувларни бошқариш ДТнинг ЭҲАТ билан интеграцияси оддий эмас, чунки функциялар ва депозитарийларнинг баравар ишлаши муаммосини ҳал этиш зарур). Бундай интеграциядан сўнг Web-сайтдан “сурат” олиш ва уларни ёзув сифатида бошқариш имкони юзага келди.
Онлайнли транзакция пайтида учрашган экранлардаги (масалан, Tower Technology компаниясининг WebCapture ДТдаги) ёзув сингари қизиқарли имкониятлар ҳам амалга оширилади. Open Text компанияси (ёзувларни бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи) PS Software фирмасини сотиб олди ва ўз LiveLink ДТга модуль сифатида уни iRIMS ДТга ўрнатди. Documentum, IBM ва Interwoven компаниялари (ҳужжатлар таркибини бошқариш ДТ бўйича бошқа вендорлар орасида) ёзувларни бошқариш тизимларининг функционаллиги билан ҳужжатлар таркибини бошқаришни тўлдирмоқда.
Кўпгина корпоратив фойдаланувчилар маълумотларни гетероген муҳитда ишловчи турли иловалардан йиғиш ва ҳисоботларни электрон шаклда генерациялашни истайдилар. Бундай имконият ERP-тизимлардан фойдаланувчи компаниялар учун айниқса зарур (уларда кўплаб ахборот тўпланади ва сақланади, лекин доим ҳам ҳамма зарур ҳисоботларни мосликда генерациялаш қобилияти мавжуд эмас).
Айнан шунинг учун ҳам жаҳон ЭҲАТ бозорида хулосани (output management systems – OMS) бошқариш тизимлари юзага келиб, уларнинг асосий йўналиши чиқувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Баъзи OMS-тизимларда чиқувчи ҳисобот ва ҳужжатларни узоқ муддатли сақлаш ва архивлаш имкониятлари ҳам қўшимча тарзда амалга оширилган. Шу сабабли кўпгина OMS-тизимлар систем Gartner Group томонидан интеграцияланган архивлаш ва ҳужжатларни излаш тизимлари сифатида таснифланади (IDARS — integrated document archive and retrieval systems).
Бироқ OMS-тизимлар оммабоплигининг асосий сабаби улар эгаллаган бозорги жой – корхона ва ташкилотларнинг ERP-тизимлардан фойдаланган ҳолда тузилган ахборот тизимларидаги ҳужжат ва ахборотни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Gartner Group таҳлилчиларининг фикрича, замонавий ERP-тизимларнинг заиф томонларидан бири айнан чиқувчи ҳужжатларни ишлаб чиқишни ёмон бошқариш ҳисобланади (ERP-тизимларни ишлаб чиқувчилар кўпроқ ўз ДТнинг таянч модуллари функционаллигини оширишга эътибор қаратадилар, уларнинг фикрича, яхши бозор истиқболига эга бўлмаган чиқувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш “иккинчи даражали” масала. ERP-тизимларнинг бу камчилиги OMS-тизимлар бозорининг юзага келиши ва тез ривожланишига асосий омил бўлиб хизмат қилди. Қатор OMS-тизимлар чиқувчи ҳужжатларни (электрон кўринишда HTML, XML ва PDF форматларида) фақат тақсимлаш ва етказиб беришга жавобгар саналади. Кўпинча OMS-тизимлар ҳужжат ва тасвирларни сканерлаш дастурий пакетлари билан интеграцияланган. Баъзи OMS-тизимларнинг фойдали имконияти мерос қолган корпоратив тизимлар билан ўзаро таъсир ҳисобланади.
ERP-тизимга (SAP R/3, Baan ва ҳоказога) ўрнатилган электрон ҳужжатларни бошқариш бўйича махсус модулларни ҳам қайд этиш мумкин. Бироқ бу модулларнинг имкониятлари етарлича чегараланган, чунки универсал ва яримфункционал ERP-тизимни яратишнинг деярли имконияти йўқ.