98
ўринларидан дик этиб туриб кетишади. «Келинг Ўожи она, хизмат» деб, қўл
қовуштиришади. Мени уринтириб ўтиришмайди барака топкурлар. Ундан унча, бундан
бунча деб, тураман холос, ўзлари тарозида тортишиб, ўраб-чирмаб, мошинага юклаб
беришади. Ана шунақа, гаплар, — деб кампир ўзига бошдан-оѐқ қараб қўяди,—
билмасанглар билиб қўйинглар буни биззи тилда имиж дейдилар.
Бир куни Шайтонвачча кампирга бошдан-оѐқ қараб:
— Шу, бувижон дейман, имижга битта нарса етишмаяпти-да, ўшаям бўлса борми,
сериалдаги баронесса ҳам сиззи олдингизда ҳеч ким бўлмай қоларди, — деди.
— Мановини айтмаяпсанми, — деб кампир курткасининг чўнтагидан хотинлар
чекадиган ингичка олифта сигарета олиб лабига босди ва шу заҳоти ўт олдирди. Хумор
қилиб турган эканми, тутунни ютоқиб-ютоқиб ичига тортди.
Шайтонвачча «воҳ» деб юборди. У кампир телеканал мухбирлари билан «Бренди»
ичганида ҳам, имижини ўзгартирганида ҳам бунчалик ҳайратга тушмаган эди. Одам
болалари нафс йўлида шайтонга ҳам дарс беради деганларига энди ишонди.
Шайтонвачча шошиб-пишиб сўради:
— ҚуллуҚ бўсин, бувижон, қуллуҚ бўсин, қачон бошладингиз?
— Анча бўлди, ашаҚларда чекиб юрибман,— деб шаҳар томонга ишора қилди
кампир,— бир яхши нарса эканки, ҳай, ҳай, шундоҚ роҳат қиламан, дегин, шундоҚ роҳат
қиламан асти қўѐврасан. — Тутунни ичига торта-торта кўзлари сузилиб кетди
кампирнинг. — Эссизгина, шунча умрим шунақа нарсаларсиз ўтиб кетибди-я...
— Нима қипти, қишлоқда ҳам бемалол чековринг, кимдан қўрқасиз, отам чилла
ўтирган бўлса. Ундан кейин бу ѐҚига ҳам чилла ўтиришнинг саноқли кунлари қолди,
ўйнаб-кулволинг! Отам чилладан чиқсалар сиззи бу аҳволда қўймайди-ѐв...
— Биламан, чилладан қутурган итдек бўп чиқади, эндигина кўкрагимга шамол
тегаѐтган эди-я. Чол ўлгур мени тирик қўймайди. Ўа, кўнглим сезиб турибди. Шу,
ажрашга ариза бериб қўйсаммикан-а? Нима дединг? ¤зим хон, кўланкам майдон,
юроврардим.
— Шунақами, унда билиб қўйинг, ажрашсангиз мен отам билан қоламан.
— Ўа, ўл оҚмачи, бизнесни мен билан бошлаб, отангни дейсанми?
— Сизга ишониб бўлмайди. Имиж деб отамдан воз кечяпсизми, эртага мендан ҳам
воз кечворишингиз мумкин.
— Ўа, отанг ўлиб отасиз қол, чилладан чиқмай, у дунѐга равона бўп қолармиди?
— Унда сиз билан қоламан-да, бувижон. Бу жойларни кимдир чироҚини ѐқиб
ўтириши керак-ку...
Кампир ҳаям-йўҚам демади, ўй сурганча туриб қолди. ¤йларки, боши охири йўқ,
қўрқинчли ўйлар...
Do'stlaringiz bilan baham: