ШАЙТОНВАЧЧА АЗАЙИМХОН
(ѐки қишлоқдаги жинларнинг яйраб қолганлари)
Ўожи отанинг кампири қассобдан суякли гўшт сотиб олгани, невараси азайимхон
бўлиб қолгани ҳақидаги гаплар яшин тезлигида қишлоққа тарқади. ¤зи қишлоқда гап
урчийдиган тўртта жой бор: қассобнинг дўкони, сартарошнинг дўкони, чойхона ва
масжид. Хуфтон намозидан кейин масжидда ҳам шу ҳақда гап бўлди. Ўожи ота набираси
билан кампирини ѐқлаб гапирди:
— Аллоҳ таоло «Эй, жинлар ва инсонлар жамоаси!» деб Ар-Раҳмон сурасида
мурожаат қилади. Яна «Ваз-зориѐт» сурасида «Жин ва инсонни фақат Менга ибодат
қилишлари учунгина яратдим», дейди. Бу ер юзида жинларнинг мавжудлигига бир
далилдир. Жин дегани «тўсилган» деган маънони билдиради. Яъни жинлар одамлардан
тўсилган. Бу дегани биз жинларни кўрмаймиз, аммо жинлар бизни кўрадилар. Жинлар
ҳам бизга ўхшаб жамоа-жамоа бўлиб яшайдилар. Бир-бирларига никоҳланадилар.
Кўпаядилар. Жинларнинг ҳам мусулмонлари бор, кофирлари бор. Бу ҳам Қуръонда
далил ва исботи билан келган, деб Ўожи ота токчадан Қуръонни олди-да, варақлаб,
қироат билан оят ўқиди. Кейин тушунтирди: «Жин» сурасида жинлар айтяптики,
орамизда Аллоҳга иймон келтирган мусулмонларимиз бор ва адашган кофирларимиз ҳам
бор. Мусулмон жинлар ҳақ йўлни танлаганлар, адашган кофир жинлар эса сўзсиз дўзахга
76
ўтин бўлади, дейдилар. Энди жинларнинг емишларига келсак, дарҳақиқат, улар суяк-
саѐқлардан баҳраманд бўладилар. Аллоҳ таолонинг амри билан ташланган суяк-
саѐқларда жинлар учун қайтадан гўшт пайдо бўлади. Улар ўша гўштни еб
таомланадилар. Устихон қанчалик покиза тозаланса, гўшти шунчалик мўл бўлади, чала
тозаланса чала бўлади. Шунинг учун устихонни ҳамма ҳам тозалайвермаслиги керак.
Билган одам тозалагани маъқул. Бўлмаса, жинлар шу хонадондагилар билан қасдлашиб
қолишлари мумкин. Бир куни жинлар ПайҚамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг
ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, умматингизни суяк, тезак ва кўмир билан
истинжо қилишдан қайтаринг. Аллоҳ бизнинг ризқимизни ўшаларда қилган», дейишади.
Мана, баҳона-сабаб билан жинлар ҳақида билганларимни сизларга етказдим. Энди
набирамнинг азайимхонлигига келсак, мен уни кўздан нари қилиб, ҳеч кимга айтмай
келаѐтган эдим. Бу ҳам бор гап, яширмайман. Набирам телбаликдан қутилдию шунақа
кўрадиган — азайимхон бўп қолди. Мактаб мудирасининг бошидаги жинни кўргани
рост. Соч ҳам аврат. Кофир жинлар авратга ўч бўладилар. Шунинг учун ҳам ҳожатга
киришдан олдин эркакдир, хотиндир шайтоннинг эркаги ва урҚочисидан Аллоҳдан
паноҳ сўраши суннат. Бўлмаса эркакка шайтоннинг урҚочиси, хотинга эса эркаги
тегажоҚлик қилиши мумкин. Набирамнинг спорт ўқитувчисининг пешонасидаги эски
жинни қувиб солгани ҳам рост. Сир эмас, биласизлар илгари қошлари ўзидан-ўзи учгани-
учган эди. Бу жудаям хунук эди. Одам бетига қарагиси келмасди. Тавба, эркак ҳам
шунақа бўладими, деб. Муолажадан кейин, бир яхши бўп қолди.
Ёшу қари намозхонлар Ўожи отанинг гапларини бўлмай, вужудлари қулоқ бўлиб
эшитдилар. Отанинг кечагина чемпион бўлиб ном таратган набираси бугун азайимхон
бўлиб қолганидан ҳайратга тушдилар. Ўожи отанинг гаплари баъзи миш-мишларга чек
қўйдию, аммо оқибати нима бўлишини ҳали ҳеч ким билмас эди. Шундай қилиб,
Шайтонвачча бир думалаб азайимхонга айланди-қолди.
Шайтонваччанинг ҳузурига «Мени кўриб қўйинг» деб келувчиларнинг сафи кундан-
кунга кўпаяверди. Шайтонвачча ѐтган жойида фақат жин теккан, жин чалган
одамларнигина кўрар, бошқаларига дўхтирга боринг, деб жавоб бериб юборарди.
Албатта у одамларни кўрганида кампир эшик тагида пойлоқчи бўлиб ўтирар,
кирганни ҳам, чиққанни ҳам шилиб оларди. Шундай кунларнинг бирида
Шайтонваччанинг ҳузурига кўриниши гунгурсдек, кўзлари ботиқ бир одам кириб келди.
Шайтонвачча шундоқ қараб, юрагининг устида жин ўтирганини кўрди. Жин бўлганда
ҳам ўлардек қайсари. Жинни тилга киритиб, у ерга қандоқ келиб қолганини билиш учун
анча тер тўкишга тўҚри келди.
— Азайимхонга кўпдан-кўп саломларимиз бўлсин,— деди амаки узала тушиб ѐтган
Шайтонваччага тепадан қараб.
Шайтонвачча қовоҚини солиб индамади. Кўзлари билан ўтиришга ишора қилди,
холос. Амаки курсига омонатгина ўтирди. Азайимхоннинг чўзилиб ѐтиши, гап-сўзнинг
йўқлиги уни шубҳага солиб қўйди. Хаѐлида хона кенгайиб, ўзи кичрайиб кетгандек эди.
— Юрагингиз сиқади? — деди Шайтонвачча томдан тараша тушгандек қилиб.
Амаки чўчиб тушди. Нафақат амаки, жин ҳам бир газ кўтарилиб-тушди.
— Шундай, шундай азайимхон, — деб амаки ўрнидан туриб кетди. – Касалимни
топдингиз! Шундай сиқади-ки кўринган нарсани отворсам, тепворсам дейман. Уйда на
коса, на пиѐла қолди. Ўа, туппа-тузук ўтириб, бирпасда жинни бўлиб қоламан, жинни.
— Юрагингизни устида тоҚдек бўлиб жин ўтирадию, янаям сиқилмасинми, юрак
бўлгандан кейин сиқилади-да.
77
— ЙўҚ-е, — деб амаки тикка турганича юрагини ушлаб қолди. — Жин
деганингиз қаттан кеп қолади азайимхон? У шоша-пиша тугмасини ечиб, қўрқа-писа
қўйнига қаради. У жунли кўкрагидан бошқа ҳеч нарсани кўрмадию, аммо қўрқувдан
кўзлари бир жойда турмай қолди. У ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмас эди.
— Қаттан келиб қолади, дейсизми? Мен ҳам ҳайронман. Ўозир Жин сурасини ўқиб,
санаб туриб, етмиш дарра урайлик, булбулигўѐ бўлиб сайраб, ўзи айтиб беради. Турқи
ѐқмаяпти менга жиннинг. Жудаям тарбиясиз жин экан. Бувижон, сувга ташлаб қўйган
гавронларингизни олиб келинг, бўлинг тезроқ, аччиҚим чиқиб кетяпти. Аҳ, оѐҚим
тахтакачда бўлмаганда ҳозироқ туриб, бўйнини узиб ташлардим.
Жин «Жин» сурасини ва дарра нималигини билади шекилли турган жойида
Шайтонваччага қуллуқ қилиб қолди. У ўз тилида бир нималар дер, Шайтонвачча диққат
билан «ҳа», «ҳим»лаб, бош силкиб эшитар эди. Уй ичида ранги қув ўчган амаки ва у
кишини савалашга шай бўлиб кампир турарди. Келувчилар кўпайган сари кампир ҳам
кучга тўлиб борарди.
— Бари тушунарли, — деди Шайтонвачча амакига қараб, — касбингизни
ўзгартирасиз, бошқа иложи йўқ.
— Э, касбим нима экан, азайимхон?
— ¤зингизни гўлликка солманг, ўртоқ полковник, биз формасиз ҳам билиб оламиз.
Сизга айтсам, мелисада оҚир, босиқ, ҳалим одамлар ишлаши керак. Муштуми зўрлармас.
Сиз бир бегуноҳ одамни жаҳл устида дўппослаб, ўлдириб қўйибсиз. Жаҳл чиққанда
одамдан ақл ҳам, иймон ҳам кетади. Унинг ўрнини, албатта, ѐ жин ѐ шайтон эгаллаб
олади. Эгаллаганда ҳам ўлардек қайсари эгаллаб олади. Сизга шунақаси учраб қолган.
Касбингизни ўзгартирсангиз, у сизни ташлаб, бошқа муштуми зўрларни қидириб
кетишга мажбурман, деяпти.
— ¤зингиздан ҳам ўтибди, болам,— деб гап қўшди кампир,— дўппослаганда
Бисмилло айтиб дўппослаш керак эди, шунда жин яқинлаша олмасди.
— Э, у пайитта Бисмилло эсга келадими, она, қизиқ гапларни айтасиз. Тавба,
бировни Бисмилло айтиб ҳам дўппослаб бўларканми? — Амаки Шайтонваччага савол
назари билан қараб деди: — Шу-у-у, пенсага озгина қолувди-да, озроқ чидасаммикан-а,
азайимхон?
— Унда сизни жин эрта кунда «ни» қип қўяди.
— У яна нима деганингиз, азайимхон?
— Мактабда ўқиганмисиз, «Жин» сўзига «ни» қўшимчасини қўшса нима бўлади?
— Э, ҳа-а-а-а... — деб амакининг капалаги учди.
— Кейин сизни жиннихонага обориб тиқишади. У ерда эрта кунда бандачиликни
бажо келтирасиз. ¤лигингизни кўмишмайди ҳам, жаноза ҳам ўқишмайди, куйдириб,
кулингизни ароқ шишасига солиб қўйишади, воҳ қандай ѐмон-а? Бувижон, — деди
Шайтонвачча, — бу амакининг чўнтакларини яхшилаб қоқиб олинг, жаҳллари чиқса
биззи гапларимиз кор қилмаган бўлади, индамасалар инсофга келган бўладилар,
бошланг.
— Э, нималар деяпсиз, азайимхон, беш кетдим сизга-е, ўйлаб қарасам мен
мелисалик формасига лойиқ ходим эмас эканман, билгандек ечиб келибман, бошқа
киймаганим бўлсин, бир кунимни кўрарман, нима дедингиз?
Кампир амакининг чўнтагини бир зумда шип-шийдон қилди.
— Жаҳли чиқяпти демангу энажон,— деди амаки бир аҳволда. — Ўеч бўлмаса
йўлкира беринг, уйга етиб олай.
— Бекорларни айтибсан, мелисадан пул олишмайди, боровур,— деди кампир.
78
Do'stlaringiz bilan baham: |