Эркин Малик



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/55
Sana21.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#43412
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ 


79 
(ѐки Шайтонваччанинг тақдири ҳал бўлиб
кетишига сал қолгани
Бу галги ҳайъат йиҚилиши ҳардамхаѐллик билан бошланди. Кимлардир хотиржам, 
кимлардир хавотирда. Кўпни кўрган раис ҳар доимгидек оҚир ва босиқ. Бундан 
кўринадики кимлардир Шайтонваччадан рози, кимлардир норози. Энди ҳамма гап 
ахборотчида қолди. У кимлар томонида, ҳамма гап шунда? 
— Иш чатоқ,— деди у кутилмаганда,— Одамшайтонимиз чегарадан чиқиб кетди. 
¤тирганларнинг ярми «расво бўлди» дегандек ерга қаради, ярми «шундай, ўртоқ раис» 
дегандек раисга юз бурди. Раиснинг бир туки ҳам ўзгармади. Шунинг учун ҳам раис-да! 
— Хў-ў-ў-ш,— деди у ахбoротчининг ваҳимасига эътибор қилмай. Раиснинг 
шунчаки «х-ў-ў-ў-ш» деб қўйиши ахборотчини саросимага солиб қўйди. Демак раис 
Одамшайтондан рози. Энди бошқача гапира олмайди. «Чатоқ» дедими чатоқлигини 
исботлаши керак. Бўлмаса унинг ҳам думи ечилиб кетиши, фаррошлар сафи биттага 
кўпайиши аниқ. 
— Чипор товуқ тупроқ сочар, ўз айбини ўзи очар бўп кетди бу ѐҚи, ҳурматли раис 
жаноблари. Вакилимиз тажрибасизлик қилиб қовун тушириб қўйди. Ўа, кўпгина 
сирларимизни очиб ташлади. Хўжақишлоқликлар болаларини шомдан кейин кўчага 
чиқармай қўйишди. ¤злари ҳам зарурат бўлмаса чиқмайдилар. Ўовлиларда кир ўралар 
пайдо бўлди. Эркагу хотин Бисмилло айтиб, пўш-пўшлашни ўрганишди. Қишлоқда 
Бисмиллосиз юрмайдиган одам қолмади, ҳисоб. Анови полковник ҳам ўзимиздан эди, 
кўп ишкалликларни ўшани қўли билан қилардик. Хуллас, ҳамма иш чаппасига кетди. 
— Ажинашамол қайда юрибди? — дея ўтирганларга синашта кўз ташлади раис.
Тахминан сездики, масала унчалик ваҳима қиладиган даражада эмас. ¤тирганларнинг юз-
кўзлари айтиб турибди, ораларида ахбoротчини ѐқламайдиганлар ҳам бор.
— Айтган эдим-ку, чолнинг ҳовлиси бамисоли Хитой девори, деб... Аллоҳнинг 
оятлари билан қўрҚонлаб ташланган. Ажинашамол у ерга кира олмаяпти. Кирганда 
нима. Қўлидан ҳеч нарса келмайди. Вакилимиз Ажинашамолдан аллақачон ихтиѐрни 
олиб қўйган.
— Таклиф? 
— Одамшайтон операцияси бекор қилиниб, вакилимизнинг баҳридан ўтиш керак, 
вассалом. 
— Овозга қўяман... 
Ўисоб эликка эллик бўлиб қолди. Энди раис қайси томонга овоз берса 
Одамшайтоннинг тақдири ҳал бўлади. Ё яшаб қолади ѐ эрта кунда асфаласофилинга 
жўнайди. Учинчи йўл йўқ. Лекин раис ҳамишадагидек шошилмади. Қарши томоннинг 
ҳам фикрини билмоқчи бўлди. Ўалидан бери қўл кўтараѐтган жинлар шўъбасининг 
бошлиҚига сўз берди. 
— Аксинча,— деди у ҳаяжон билан,— биз жинлар Хўжақишлоқда бўлаѐтган 
ишларни қўллаб-қувватлаймиз. Одамшайтон жинларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини бирмунча 
тиклаб берди. Жинларни ҳам Худо яратган, ахир. Уларнинг ҳам вақтида ўйнаб-кулишга, 
еб-ичишга, тўй-тoмошалар қилишга ҳақлари бор. Вакилимиз сиримизни жудаям очиб 
ташлаѐтгани йўқ, қайтага жинларни ҳимоя қилди. Кечани кеча, кундузни кундуз демай 
изҚиб юрган одам болаларига бизни ҳам бу дунѐда яшашга ҳаққимиз борлигини эслатиб 
қўйди. Буни нимаси ѐмон? Қолаверса вакилимиз Хўжақишлоқда янгича бир салтанат
қураѐтганга ўхшайди. Бошқаларни билмадиму, менга шунақа туюлади. Ўадеб 


80 
куткилайвермасдан сал эркинлик бериш кераклича. Хўжақишлоқда қачон жинларга 
атаб қўй сўйилган эди? Ким эслай олади? Ўеч ким! Шунинг ўзи катта ютуқ эмасми? 
Ана, қассоб илгари битта молнинг суягини ўтказа олмай хуноб бўларди. Энди 
кушхонадан бери келмай қўйди. Битта молга иккита молнинг суягини қўшиб сотяпти. 
Яна одамлар раҳмат деб олиб кетишади. Бу найрангларни ким ўйлаб топди? Шундоқ 
вакилимизни қандоқ қилиб баҳридан ўтиш мумкин? 
— Таъминот бўлими шўъбаси ҳам Одамшайтондан рози, — деди шўъба бошлиҚи 
жинлар вакилини қўллаб-қувватлаб, — жинлар ейиш-ичишда тавбасига таяниб қолган 
эди. Энди биққидек-биққидек бўлиб, кўпайишни бошладилар. Шом билан хуфтон 
оралиҚида тўйларини бемалол қилиб олишяпти. Бу ажойиб тажриба бошқа қишлоқларга 
ҳам ѐйилса қанийди. Таъминот юзасидан жинларнинг шикояти бирмунча камаярди. 
— Ўақ ва ҳуқуқлар шўъбаси ҳам Одамшайтоннинг ишларини қўллаб-қувватлайди. 
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, дунѐдаги энг қабиҳ ишлар ҳам ҳақиқат ниқоби остида 
амалга оширилади. Ахир заҳар ҳам таомга қўшиб берилади-да. Шундай экан, 
вакилимизнинг тутган йўли тўҚри. Сал сиримизни очиб қўйган бўлса осмон узилиб ерга 
тушибдими? Ахир нимадандир воз кечмай туриб, нимагадир эришиб бўлмайди-ку! 
— Барибир у бизнинг чизган чизиҚимиздан чиқмаслиги керак. 
— У ҳолда Одамшайтонимиз бизнинг даражамизда қолиб кетади. Шогирд устоздан 
ўтиши керак. 
— Ўозироқ у биздан ўтиб бўлди, бизни оѐҚининг учида кўрсата бошлади. 
— Ахир у шайтонгина эмас, одам ҳам, одамгина эмас шайтон ҳам. У биздан бир 
калла баланд. Унда имкониятлар тўлиб-тошиб ѐтибди. Ўали ўн гулидан бир гули 
очилгани йўқ. 
— Пойиз кетиб бўлгандан кейин эртага оҳ-воҳлар бефойда бўлади... 
— Унда нимага бу операцияга қўл урдик? Натижасини охиригача кутайлик-да. 
— Бас,— деди раис тортишувга чек қўйиб, — тажриба давом эттирилади, вассалом. 
Фақат қандай бўлмасин, нимайди, ҳалиги Хитой девори деяпсизларми, ўша ўртадан олиб 
ташлансин. 
Шарҳловчи норози бўлибми ѐки мулзам бўлибми олдин ҳайъат аъзоларига, кейин 
раисга қараб деди: 
— Менинг истеъфомни қабул қилинг, ҳурматли раис, кейнги пайтларда янгиликни 
ҳазм қила олмаяпман шекилли. 
— Ишни давом эттираверинг, ҳар замон-бир замонда ошдан тош чиқиб тургани ҳам 
яхши, ҳушѐрликни йўқотмайсиз... Тишингизни эҳтиѐт қилинг... 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish