Директор Т.Ортиқов
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги
“Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази”давлат унитар корхонасига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги
“Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5600-сонли Фармонига асосан “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонасида тайёр ҳолдаги юмшоқ дори шакллари (малҳамлар, линиментлар, паста ва бальзамлар), кукунлар (саше), томчи дорилар, антисептик эритмалар, суспензиялар, қиёмлар (сироп)лар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича “Trajmir pharmaceuticals” Co.ltd (Хорижий инвестор, Афғонистон) томонидан келиб тушган бизнес- режа ва техник-иқтисодий асосларга хулоса беришингизни сўраб жўнатилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 0,325 млн.АҚШ долларини шундан (тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 0,245 млн.АҚШ доллари, маҳаллий 0,08 млн АҚШ доллари) ташкил этиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми- 1,27 млн. бутилка сироп, 112,2 минг. Тюбик малҳам, 28,0 минг қадоқ кукун (414 минг АҚШ доллари), йиллик экспорт ҳажми эса 637 млн.
бутилка сироп, 56,1 минг тюбик малҳам, 14 минг қадоқда кукунлар жами экспорт ҳажми 357 минг АҚШ доллари ташкил этади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушганда 30 нафар янги иш ўрни яратилади. Лойиҳанинг ишга тушиш муддати 2022 йил 3-чоракга режалаштирилган. Инвестиция лойиҳасининг мақсади ҳозирда Республикамизда ишлаб чиқарилмаётган дори шаклларини, ҳамда импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўлиб, лойиҳанинг қопланиш муддати 3 йилни ташкил этади. Маҳаллийлаштириш даражаси 75 % ни ташкил этади.
Лойиҳа учун талаб этиладиган ер майдони 0,3 Га, ишлаб чиқариш майдони 720 кв.м. Электроэнергияга бўлган талаб (кВт/соат йилига) 249600 кВт 3. Табиий газга бўлган талаб йилига 7000 куб.м.диаметр, Ичимлик ва техник сувга бўлган талаб йилига 12480 куб.м.
Илова: 1 дона бизнес-режа.
Директор Т.Ортиқов
“TAB MED PHARMA” МЧЖ раҳбарига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги
“Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5600-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги 604-сонли Қонунига асосан “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонасида Сиз раҳбарлик қилаётган “TAB MED PHARMA”МЧЖнинг “Тайёр дори турлари, таблеткалар, капсулалар, САШЕ пакетдаги дорилар ва ампулаларда инъекцион дорилар ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш лойиҳаси Тошкент вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий Кенгашининг 2 апрел 2021 йилдаги 82-сонли мажлис баёнига асосан маъқулланган эди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги 604-сонли Қонуниниг (8-боб, 29-моддаси “Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини олиш” бандларида асосан, инвестиция битимини тузиш, битимга асосан Республика Маъмурий кенгаши томонидан белгиланган миқдордаги бир марталик аъзолик бадалини тўлаш ва лойиҳани ЭИЗ ҳудудида қурилиш ишларини бошлаш каби жараёнлар муддатидан ортда қолаётганлиги ҳақида ОГОҲЛАНТИРАДИ!
“Паркент-фарм” ЭИЗ раҳбарияти Сиздан ушбу жараёнларни кечикишига сабаб бўлаётган омиллар ҳақида Дирекцияга 3 кун муддатдан кечиктирмай ёзма маълумот киритишингизни сўрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |