Эркин атмосферада содир бўладиган физик жараёнлар ва уларни ўрганиш усуллари билан



Download 452 Kb.
bet7/9
Sana03.06.2023
Hajmi452 Kb.
#948492
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
javoblar zondlash

3.2. Радиозондлашни бажариш тартиби
Радиозондлаш жараёни, радиозонддан тўғри фойдаланиш ва етарли даражада аниқ ўлчанган натижалар олишни таъминлаш учун, бажарилиши шарт бўлган бир қатор операциялардан иборат:
а) радиозондни учиришга тайёрлаш учун, уни ташқи кўздан кечириш, датчик ва радиоузатгич номерларини градуировкаланган график номери билан солиштириш, радиоузатгични текшириш, энергия манбаи мажмуасини тайёрлаш, радиозондни териш каби амаллар бажарилади;
б) радиозондни учиришдан олдин, унинг градуировкаланган маълумотларини сақланишини назорат қилиш мақсадида ердаги назорат-ўлчов асбоблари ёрдамида текширилади;
в) радиозондни учириш, радиозонднинг сигналларини қабул қилиш ва ишлов бериш, зондлаш натижаларининг жадвалларини тузиш ва аэрологик телеграммаларни юбориш амаллари бажарилади.

23. Радиозондлашнинг турли тизимлари


Аэрологик станцияларда радиозондлашнинг қайси тизимидан фойдаланишидан қатъий назар, икки мосламага, яъни радио қабулқилгич ва радиозондан қабул қилинаётган сигналларни қайд этивчи (регистрация) жиҳозларга эга бўлиши зарур.
Аэрологик станцияларда радиозондлаш тизими биринчи навбатда қайси радиозонд тури фойдаланишига қараб асбоб-ускуналар билан жиҳозланади

24. А-22 ва РКЗ радиозондлари


Аэрологик станциялар тармоғида биринчи “Малахит” русумли радиотеодолитлар тароқсимон (гребенчатый) радиозонд билан биргаликда 1955 йилда пайдо бўлди. Бу радиотеодолит учун янги А-22-III радиозонд 1957 йилда ишлаб чиқарилди. Кейинчалик эса радиотеодолит “Малахит” радиозондгача бўлган қия узоқлик масофани ўлчаш учун қўшимча узоқ масофани ўлчайдиган мослама билан янгиланди ва айни пайтда А-22-IV радиозонд пайдо бўлди.
А-22-IV радиозондга узаткич ўрнига узаткич-жавобқайтаргич (передатчик-ответчик) А-35 ўрнатилди. Бундан ташқари, кодли барабан айланишини таъминловчи пропеллер микроэлектродвигатель билан алмаштирилди.
Радиозонд А-22-IV қаттиқ каркасга жойлаштирилган босим, температура ва намлик буғинлари, шунингдек микроэлектродвигатель ва кодли барабан буғинларидан иборат (3.1-расм).
Босимни ўлчаш учун фосфорли бронзадан тайёрланган икки анероид қутичасидан иборат блокдан фойдаланилади.
Температурани ўлчаш учун қалинлиги 0,13 мм бўлган биметалл спираль хизмат қилади. биметалл спиралнинг ўртасига контактли стрелка қалайлаб уланган. Температура ўзгарганда биметалл спираль мос равишда деформацияланиб, стрелка буралади.
Намликни ўлчаш учун ҳайвон пленкаси хизмат қилади. Нисбий намлик ўзгарганда пленка деформацияланиб, махсус тизим ёрдамида намлик кўрсаткичга узатилади.
Температура, босим ва намлик кўрсаткичлари навбат билан айланаётган кодли барабан сиртига тегади. Айни пайтда ҳар бир кўрсаткичнинг барабанга нисбатан ҳолати, Морзе белгилари (тире – узун контакт, нуқта – иккита қисқа контакт) шаклида узаткич занжирининг маълум комбинациядаги узуқ-узуқ туташувларига мос келади.
Кодли барабан металл цилиндрли сектордан иборат бўлиб, унинг айлана сирти бўйлаб тарам-тарам ботиқ ариқчалар (йўлкалар) билан қопланган (3.2-расм). Барабаннинг кодли майдон юзаси ток ўтказмайдиган лак билан электроизоляцияланган. Шундай қилиб,юзанинг бир қисми ток ўтказади (ўнлик ва бирликлар майдони), бошқа қисми эса узаткич занжирини узади.


25. «Метеорит» ва «Метеорит-2» радиолокация станциялари
«Метеорит-2» радиолокация станциясини яратишдан асосий мақсад радиозондни кузатиш масофа узоқлигини янада орттиришдан иборат бўлиб, «Метеорит» радиолокация станциясини модернизациялаш натижасида вужудга келди. Шу сабабли «Метеорит-2» радиолокация станциясининг қабул тизими бирмунча юқори сезгирликка эга. Сезгирликни орттиришга радиолокаторнинг қабул тизимини кириш қисмида ўзининг шовқини кам даражада бўлган электрон параметрли кучайтиргич (ЭПУ) ўрнатиш йўли билан эришилди. Радиозондни тўғридан-тўғри учириш пайтидан бошлаб кузатиш учун (яъни, тахминан 75-200 м бўлган кичик узоқликдан), «Метеорит-2» радиолокация станцияси таркибига катта қувватга эга бўлган асосий магнетрон узаткичдан ташқари кам қувватли узаткич ҳам ўрнатилди.
Айрим пайтлари шар учирилгандан кейин, радиолокация станциясининг антеннаси устида (зенит) юқорига кўтарилади ёки катта бурчакли тезликда ҳаракатланади. Бу ҳолларда антеннани ирғитилиш тезлиги етарли бўлмай қолади. Бурчаксимон қайтаргич ва радиозондларни бошланғич вақтларда автотуткич вазифасини енгиллаштириш учун радиолокация станцияси антеннали дистанция пульт бошқаргич билан жиҳозланган.
«Метеорит» радиолокация станциясининг асосий тактико-техник маълумотлари:

Узатиш частотаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

(1782 ± 8) мГц

Узаткич импульс частотасининг ўтиши . . . . . . . . . . . . . .

833 Гц

Узаткич импульсининг қуввати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . ..

200 кВт

Узаткич импульсининг давомийлиги . . . . . . . . . . . . . . . .

0,8 мкс

Қабул тизимининг сезгирлиги . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

6,5·10-13 Вт

Антенна ойнасининг диаметри . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

1,83 м

Қуввати яримга тушганда йўналтириш
диафрагмасининг кенглиги . . . . . . . . . . .

(6,5 ± 1) °



Радиозондни автоматик кузатув узоқлиги . . . . . . . . . . . .

150 км

Ишлаш чегараси




азимут бўйича . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Чегараланмаган

жойнинг бурчаги бўйича . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

3 – 90°

Кўплаб аэрологик станциялар ва айниқса об-ҳаво кемаларида радиолокатор антеннаси шамол, ёғингарчилик ва бошқа ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида махсус «радиошаффоф» мослама билан ёпилади.
«Метеорит-2» радиолокация станциясининг асосий тактико-техник маълумотлари:

Узатиш частотаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

(1782 ± 8) мГц

Узаткич импульс частотасининг ўтиши . . . . . . . . . . . . . . . .

416 Гц

Магнетрон узаткич импульсининг қуввати . . . . . . . . . . . . .

200 кВт

Камқувватли узаткич импульсининг қуввати . . . . . . . . . . . .

1 кВт

Магнетрон узаткич импульсининг давомийлиги . . . . . . . . .

1,5 мкс

Камқувватли узаткич импульсининг давомийлиги . . . . . . .

0,7 мкс

Қабул тизимининг сезгирлиги . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

5·10-14 Вт

Антенна ойнасининг диаметри . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

2,5 м

Қуввати яримга тушганда йўналтириш
диафрагмасининг кенглиги . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

(5 ± 1) °



Радиозонд координати ва метеорологик маълумотларни регистрация қилувчи автоматик кузатув узоқлиги . . . . . . .

300 км


26. МАРЗ русумли радиозондлар


Янги кичик габаритли МАРЗ туридаги радиозондлар (3.4-расм) тўлиқ яримўтказгич элементлардан ва микросхемалардан тузилган.
МАРЗ русмдаги радиозондлар зондлаш турига қараб мос равишда ҳар хил модификацияда чиқарилади:

  • МАРЗ-0 шамолни зондлаш учун;

  • МАРЗ-1 температура-шамолни зондлаш учун;

  • МАРЗ-2 температура-намлик-шамолни зондлаш учун.

Бундан ташқари МАРЗ-2 радиозондлар икки модификациядан иборат: «Метеор» ва «Метеорит-1» радиолокация станциялари учун МАРЗ-2-1, «Метеорит-2» радиолокация станциялари учун эса МАРЗ-2-2 радиозондларидан фойдаланилади.
МАРЗ радиозондлари РКЗ радиозондларига нисбатан кичик массаси, кичик ўлчамли габарити ва кам энергия сарфлаши билан фарқ қилади. МАРЗ радиозондлари замонавий радиотехник элемент базаларидан (транзистор, микросхема) ташқари энергияни бир хил сақлаб туриш учун стабилизатор ўрнатилган бўлиб, радиотелеметрик каналдаги хатоликни камайтиришга имкон яратди. Электрон коммутатор қўлланилиши автоматик ишлов беришни ишончлилигини орттирди. Янги зонд авиация учун ҳам кам хавф туғдиради. Шуни таъкидлаш жоизки, бу радиозондда ҳам РКЗ радиозонди каби датчиклардан фойдаланилган ва шунинг учун ҳам аэрологик тармоғда жорий этилгандан кейин ўлчовнинг аниқлиги сезиларли даражада ортмади.
Радиозонд учун энергия манбаи бўлиб сув қуйиладиган мисхлормагний паствольтли кичик ўлчамли 28-МХМ-0,1 батареяси хизмат қилиб, 27 ва 9,5 В кучланишни таъминлайди. Радиозонд истеъмол қиладиган ток ўзгариш чегараси қуйидагича: 9,5 В занжирда 20 – 30 мА (МАРЗ-2) ва 10 – 20 мА (МАРЗ-0), 27 В занжирда эса 35 – 50 мА ни ташкил этади.

27. МАРЗ радиозондини учиришга тайёрлаш ва техник хусусиятлари


Аэрологик станцияларда МАРЗ радиозондини учиришдан аввал, станция биносининг ичида махсус назорат–ўлчов асбоблар ёрдамида радиозонднинг техник хусусиятларини сақланганлиги, шунингдек вентиляцияланадиган аэрологик будкада стандарт метеорологик асбоблар ёрдамида температура ва нисбий намликни ўлчаш учун яроқлилиги текширилади.
Бу амаллар қуйидаги кетма–кетликда бажарилади:

  • ўлчайдиган буғинларни тайёрлаш;

  • радиоблокни текшириш;

  • радиозондни йиғиш;

  • истеъмол энергия манбаи мажмуасини тайёрлаш;

  • радиозондни контроль текшириш.


Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish