Эритма ёрдамчи электрофаол моддалик электролити индикатор билан бирга қуйилган ёрдамчи модданинг ўзи фон электролит вазифасини бажарса бошқа фан электролити қуйишга хожат қолмайди



Download 1,93 Mb.
bet6/10
Sana11.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#776961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10 bob 3 часть

а(F-)= f(F-)с(F-)

бу ерда f(F-) фторид ионларини фаоллиги с(F-) уларни концентрацияси, шунинг учун


E=E0-0.059 lgf(F-)-0.059 lg c(F-)


Ўзгармас хароратда E0 = const, ўзгармас ион кучи ва фаоллик коэффициентида f(F-) = const. Мазкур шароитда охирги тенглик қуйидагича ўзгаради:


E0 = const – 0.059 lg с(F-) = const + 0.059 рF


бу ерда рF = – lg c(F-).
Фторид – селектив электроди ва солиштирма электроддан тузилган галваник занжирнинг ЭЮК иккала электродлар потенциаллар фарқига тенг.

ЭЮК = Е-Есол-ма = const + 0,059 рF - Есол-ма = const' + 0,059 рF


чунки ўлчов ўтказилаётган шароитда солиштирма электроднинг потенциали Есол-ма ўзгармас сақланади. Бинобарин агар занжирнинг ЭЮК қиймати ўзгармас харорат ва эритмани ўзгармас ион кучида ўлчанса унинг қиймати эритмадаги фторид ионлари концентрациясига тўғри чизиқли боғланишда бўлади. Таҳлил этилувчи эритмадаги фторид ионларининг миқдори мембрана фторид селектив электродида ўлчаш айнан шунга асосланган.


Фторид селектив электрод рН-5-9 оралигида қўлланади. Эритмада керакли рН ва ион кучини ўзгармас қийматини таъминлаш учун (ацетат, цитрат) буфер аралашмаси қўлланади. Фторид ионларини -10-6  1 моль/дм3 ораликдаги концентрациялари аниқланиши мумкин. Аниқлаш хатолиги 2% дан ортмайди.
Таҳлилни бажариш учун (ацетатли буферда) фторид ионларини концентрацияси аниқ бўлган 6 та эталон эритма тайёрланди. Ҳар бир эталон эритмани галваник занжирдаги ЭЮК қиймати ўлчаниб қуйидаги натижалар олинди.


С (F) моль/дм3 10-6 10-5 10-4 10-3 10-2 10-1
рF 6 5 4 3 2 1
Э ЮК мВ 382 325 270 210 157 100

Олинган натижалар асосида абцисса ўқига фторид ионлари концентрациясини кўрсатгичи рF – lgc(F) ордината ўқига занжирнинг ЭЮК қийматларини, мВда, қўйиб даражалаш чизмаси чизилди.

10.12- расм. Фторид-селектив
электроди қўлланган
воситасиз потенциомет-
рия усулида фторид
ионларини аниқловчи
даражалаш чизмаси.

Сўнгра электркимёвий ячейкага таҳлил этилувчи эритмани қуйиб айнан шундай шароитда занжирнинг ЭЮК қиймати ўлчанди ва 250 мВ эканлиги аниқланди. ЭЮКни бу қиймати даражали чизмасидаги рF= –lg с(F) = 3.65 га тўғри келади бундан с(F) = 2.24∙10-4 м/дм3 таҳлил этилган эритмадаги фторид ионларини массаси m(F):


m(F) = c(F)M(F)V = 2.24 ∙10-4 ∙18.998 ∙ 0.050=2.13 ∙10-4


бу ерда M(F) =18.998 г/моль фторид ионини моляр массаси.


6. Потенциометрик титрлаш усулида модда массаси ва концентрациясини аниқлашга мисол.
Новокаин миқдорини нитритометрик усулда NaNO2 натрий нитрит эритмаси билан кислотали муҳитда титрлаб ЭНни потенциометрик аниқлаш мумкин.

Новокаинни хлорид кислотадаги эритмасини (реакцияни тезлатувчи) КВr иштирокида хона 18-200 хароратда (бундан юқори хароратда реакция махсулоти парчаланади) қуйидаги реакция тўлиқ боради.

(C2H5)2N – C2H4 – О – C – C6H4 – NH2 + NaNO2 + 2H+ +2 Br‾ =


| |
O
= [(C2H5)2N – C2H4 – О – C – C6H4 –  N] Br‾ + Na+ + Br‾ + 2H2O
| |
O

Таҳлил этилувчи V ҳажмли эритма таркибидаги новокаин концентрацияси с(Х).


Таҳлил этилувчи эритмадаги новакаин концентрацияси ва массасини аниқлаш керак.
Потенциометрик титрлашни бажариш учун индикаторли платина электрод ва солиштирма кумуш хлорид электродлардан тузилган галваник занжир 20 см3 новoкаин эритмаси, 60 см3 дистилланган сув, 2 г КВr дан иборат текширилувчи эритма қуйилган электркимёвий ячейкага туширилади.
Аввал, новокаин эритмасини натрий нитрит 0,1 моль/дм3 эритмаси билан титрлаб, титрантни қўшилган хар 1 см3 ҳажмидан сўнг ЭЮК қийматлари ёзиб олинди.

V(T), cм3

E, мB

∆E, мB

Изох

0

530













0




1

530













0




2

530













0




3

530













0




4

530













10




5

540













0




6

540













10




7

550













0




8

550













0




9

550













10




10

560













110

Титрлаш сакрамаси

11

670













30




12

700













10




13

710













10




14

720













0




15

720







Титрлаш натижалари асосида Е, мВV(T) см3 координаталарида 10.13-расмда кўрса-тилган потенциометрик титрлаш эгриси чизилди.



10.13-расм. Новокаин эритмасини
натрий нитрит билан
потенциометрик титр-
лаш эгриси.

Чизилган потенциометрик титрлаш эгриси носимметрик бўлгани сабабли ЭНни аниқлаш қийин. Уринмалар усулидан фойдаланиб, 10.13-расмдан ЭНда сарфланган титрант ҳажми V(ЭН) = 10.70 см3 эканлигини топамиз. Аммо, носимметрик эгриликка ўтказилган уринмаларда ноаниқлик бўлиши сабабли бу қиймат гумонли бўлиши мумкин.


ЭНга мос ҳажмни (ЭН)V янада ишончли аниқлаш учун таҳлил этилувчи эритмадан айнан ўшанча ҳажм олиб аниқ титрлаш ўтказилди ва ЭНга яқинлашгач қўшиладиган титрант хажмлари камайтирилиб томчилаб қўшилди ва қуйидаги натижалар олинди.



V(T), cм3

E, мB

∆E, мB

Изох

10.00 см3

560













0




2 томчи

560













0




4

560













1




6

561













0




8

561













0




10

561













3




12

564













15




14

579













21




16

600













39

Титрлаш сакрамаси

18

639













16




20

655













10




22

665













7




24

672













5




26

677













4




28

681













4




30 томчи

685







Жаъми: 11.20 см3










Аниқ титрлаш натижалари асосида бир томчи титрант ҳажми V0 ва ЭНга мансуб ҳажм (ЭН)V ҳисобланади.


V0 = 11.20-10.00 / 30 = 0.04 см3
(ЭН)V=10+0.04(16+2/2)=10.68 см3

Шундай қилиб 20 см3 новокаин эритмасини титрлаш учун 10.68 см3 0.1 моль/дм3 концентрацияли натрий титрит эритмаси сарф бўлган.


Таҳлил этилувчи эритмадаги новокаин концентрацияси с(Х)

с(X) = с(NaNO2) V(NaNO2) / V(X) = 0.1∙10.68/20 = 0.0534 мoль/дм3


Таҳлил этилган эритмадаги новакаин C13H20N2O2 массаси m(Х)


m(X) = с(X) M(X) V(X) = 0.0534 ∙ 272.78 ∙ 0.020=0.2913 г


Бу ерда M(X) = 272.78 новокаиннинг моляр массаси.


7. Чизма ва ҳисоб воситаси билан потенциометрик титрлаш усулида модда миқдорини аниқлаш.
V=50.00 cм3=0.050 дм3 таҳлил этилувчи калий хлорид КCl эритмаси концентрация с(Т) = 0.1000 моль/гм3 бўлган кумуш нитрат AgNO3 стандарт эритмаси билан потенциометрик усулда титрланиб, қуйидаги - V(Т) қўшилган титрант ҳажми, ва Е-галваник занжирнинг ЭЮК натижалари олинди.


V (Т), см3 23.50 24.00 24.20 24.30 24.40 24.50 25.00 25.50
Е, мВ 146 165 194 233 316 340 373 385

Интеграл дифференциал ва Гран усули бўйича потенциометрик титрлаш эгриларини чизинг.


Потенциометрик титрлаш эгрисини тўрт хил кўриниши ва қўшилган титрант бўйича ЭЮКнинг иккинчи хосиласи асосида таҳлил этилувчи эритмадаги хлорид ион концент-рацияси с(Cl-) ва массасини m(Cl-) аниқланг.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish