Эргашходжаева ш. Д


-расм. Интернет-технологияларининг корхоналар



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/92
Sana12.06.2022
Hajmi1,26 Mb.
#658480
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   92
Bog'liq
инновацион маркетинг

6.1-расм. Интернет-технологияларининг корхоналар 
фаолиятига ва миллий иқтисодиѐтга таъсири 
 
Интернет-технологияларни амалга ошириш самарадорлиги 
қуйидаги омиллар билан асосланади: 

маблағларнинг сезиларли даражада тежалиши; 

реал вақт режимида ишлаш; 

интерактивлик; 

глобал иштирок; 

мақсадли доирага қаратилганлик; 

интернет орқали сотувни амалга ошириш имконияти; 

меҳнат харажатлари камайиши; 

бир вақтнинг ўзида кўп сонли мижозларга хизмат 
кўрсатилиши; 

рақобат муҳитини таҳлил қилишнинг соддалаштирилиши. 
Тармоқда ишлашнинг юқорида кўрсатилган афзалликларидан 
ташқари, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Интернет янги товарнинг 
Корхонада интернет-технологияларидан фойдаланиш
Сотув 
бозорини 
кенгайтириш 
Қўшилган 
қийматнинг 
ўсиши 
Ишлаб 
чиқариш 
жараѐни 
тезлашуви 
Маркетинг 
фаолияти 
самарадорлиги 
ортиши
Глобал 
бозорга 
кириш 
соддалашуви 
Пул 
муомаласи 
жараѐни 
тезлашуви 
Ишбилармон 
ҳамкорлар 
билан ишлаш 
осонлашуви 
Корхонада интернет-технологиялардан фойдаланиш
Корхоналар иш 
самарадорлигининг ортиши 
Иқтисодиѐтнинг ахборотлашув 
даражаси ўсиши 


87 
бозорга чиқиш вақтини қисқартиради ва компанияларнинг бозор 
шароитларига мослашиш жараѐнини тезлаштиради. 
Интернет-технологиялардан фойдаланиш корхоналар фаолият 
кўрсатиши самарадорлигини сезиларли даражада оширишга олиб 
келади, бунда айтиб ўтилган таъсир бир вақтнинг ўзида бир нечта 
йўналиш бўйича рўй беради. Корхоналарнинг иш самарадорлигини 
ошириш омиллари, шунингдек, интернет-технологияларнинг 
миллий иқтисодиѐтга таъсир этиш жараѐни қуйидаги расмда акс 
эттирилган. 
Бундан ташқари, энг янги ахборот технологияларининг улкан 
роль ўйнашига қарамай, электрон маркетинг анъанавий маркетинг 
ўрнини босмасдан, уни фақат тўлдириб туради, шу тариқа маркетинг 
фаолияти мажмуини кенгайтиради, яъни амалиѐтда интеграцияланган 
ѐндашув қўлланилади. Шу боисдан корхоналарга электрон маркетинг 
ва анъанавий маркетингнинг энг оптимал уйғунлашувини топиш 
муаммоси мавжуд. 
Интернет компанияларга рақобатчилар фаолиятини таҳлил 
қилиш бўйича ажойиб имкониятлар тақдим этадики, бу интерактив 
муҳитда ишлаш хусусиятларидан келиб чиқади. Фирма ўз бизнесини 
Интернетга ўтказиши билан у барча фойдаланувчилар учун очиқ 
бўлишга мажбур, чунки мижозлар ва ҳамкорларни жалб қилиш ва 
ушлаб қолиш учун фирма, товарлар, нархлар ва ҳ.к. ҳақида тўлиқ ва 
асосийси, ишончли ахборот тақдим этиш зарур, акс ҳолда уларда 
таққослаш учун имконият бўлмайди. Интернет тармоғида бизнес 
юритишнинг бу хусусияти рақобатчилар фаолиятини мониторинг 
қилиш учун муваффақият билан фойдаланилган. Минимал рақобатли 
устунлик фирма учун бозор улушининг сезиларли ўсишига олиб 
келиши мумкин. Шундай қилиб, фирма уларнинг кучсиз 
томонларидан фойдаланган ва устунликларини бартараф қилган 
ҳолда рақобатчилар ҳаракатларини олдиндан билиб олиши мумкин. 
Онлайн режимида анкета сўрови ўтказиш оддий анкета сўрови 
ўтказиш билан таққослаганда жиддий устунликларга эга бўлиб, бу 
тадқиқот 
самарадорлигини 
сезиларли 
даражада 
оширади. 


88 
Камчиликларга келадиган бўлсак, интернет-сўровларга бошқа анкета 
сўровлари каби умумий муаммолар хос саналади. 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish