Эргашходжаева ш. Д



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/92
Sana12.06.2022
Hajmi1,26 Mb.
#658480
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92
Bog'liq
инновацион маркетинг

 


82 
5.1-жадвал 
Инновациялар бозорида бренд шакллантиришнинг алоҳида 
босқичларини бажариш усуллари
Бренд шакллантириш 
босқичи
 
Усуллар 
Воситалар
Бренднинг бизнес-
ғоясини шакллантириш 
«Маҳсулотнинг ноѐб 
хусусиятлари» усули, 
товар муҳити ва ѐндош 
соҳалар таҳлили 
Адабиѐт манбалари 
Бозор ва рақобатчилар 
таҳлили 
Анкета сўрови ўтказиш, 
ихтисослашган 
компанияларга тадқиқот 
буюртма қилиш 
Анкета, компьютер 
Сифатли товар ѐки хизмат 
яратиш 
ISO
сифат тизимини жорий 
қилиш
,
хомашѐ (бутловчи 
қисмлар) сифатини 
назорат қилиш 
ISO
9002 сифат 
тизими стандартлари 
Товарни идентификация 
қилиш ва 
индивидуаллаштириш 
Экспертларнинг ижодий 
ишланмалари, 
ихтисослашган 
агентликлар 
Компьютер 
дастурлари 
Бўлғуси бренд ҳудудида 
сотув ҳажмини ошириш 
Ваколатхоналар очиш, 
маҳсулот сотиш 
тармоғини кенгайтириш
Буйруқлар, Интернет, 
маълумотномалар 
Истеъмолчи томон 
реклама 
коммуникациялари 
«Нуқтали» маркетинг, 
ОАВда реклама 
жойлаштириш,
PR,
тақдимотлар 
Компьютер, реклама 
агентликлари 
Корхонада бренд 
мафкураси муҳимлигини 
шакллантириш 
Жамоа йиғилишлари, 
сўровлар, қатнашчиларни 
мукофотлаш 
Буйруқлар, анкеталар, 
компьютер 
Кўпчиликнинг мойиллиги 
ва содиқлигига эришиш 
Истеъмолчи билан икки 
томонлама суҳбат 
Кечиктирилган 
қайтувчан алоқа 
Истеъмолчининг бренд 
қимматига ишониши ва 
уни ўз қадриятларига 
тенглаштириши 
ОАВ воситасида бренд 
қимматларини тарғиб 
қилиш 
Компьютер, реклама 
агентликлари 
Брендни келгусида 
бошқариш
Брендни кенгайтириш, 
чўзиш, ребрендинг, қайта 
жойлаштириш
Маркетинг 
маълумотлари, 
компьютер 


83 
Бренд-менежментнинг таркибий қисмларидан бири сифатида 
ребрендинг ҳозирги пайтда брендинг ва стратегик маркетинг бўйича 
мутахассислар қуроллари қаторидан муҳим ўрин эгаллаган. Қўшиб 
олиш ва бирлаштириш, фаолият соҳаларини кенгайтириш, янги 
бозорларга чиқиш – буларнинг барчаси, қоидага кўра, компанияларни 
эски брендлардан воз кейиш ва янги брендлар яратишга мажбур 
қилади. 
 
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар 
1. Брендинг деганда нимани тушунасиз? 
2. Бренд нима? 
3. Брендни жойлаштириш қандай амалга оширилади? 
4. Савдо маркасини жойлаштириш жараѐни нимадан иборат? 
5. Ребрендинг деганда нимани тушунасиз? 
6.Инновацион маркетингда брендингни қўллашнинг қандай
усуллари мавжуд? 
7.Брендингнинг асосий объектлари бўлиб нималар ҳисобланади? 
8. Ўз брендини яратаѐтган ҳар қандай корхонанинг асосий 
иқтисодий мақсади нимадан иборат? 
9. 
Мақсадли аудиторияни сегментлаш деганда нимани 
тушунасиз? 
10. Брендни шакллантириш механизми қандай ишлаб чиқилади? 


84 
6-БОБ. ИНТЕРНЕТ МАРКЕТИНГНИНГ КОНЦЕПТУЦАЛ 
СТРАТЕГИК РИВОЖЛАНИШ ЖИҲАТЛАРИ – ИННОВАЦИОН 
МАРКЕТИНГНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМИ СИФАТИДА 
 
6.1. Инновацияларни бошқаришда интернет технологияларининг 
 ўрни ва роли 
 
Жамият ва иқтисодиѐт ривожланишининг замонавий босқичи 
алоҳида ишлаб чиқариш-хўжалик субъектлари учун ҳам, бутун 
иқтисодиѐт учун ҳам энг янги ахборот ва коммуникация 
технологияларининг аҳамияти жадал ўсиши билан тавсифланади. Бу 
биринчи навбатда постиндустриал жамиятга ўтилиши ва янги 
ахборот 
иқтисодиѐтининг 
шаклланиши 
билан 
боғлиқ. 
Глобаллашувнинг таянч инфратузилмасини интернет жаҳон ахборот 
тармоғи ташкил қилади. Бозордаги маркетинг тадқиқотлари 
босқичида корхоналарда инновацияларни бошқаришда интернет-
технологиялар 
жорий 
қилиниши 
замонавий 
фирмаларга 
инновациялар яратиш учун ғоялар излаб топишда сезиларли ѐрдам 
кўрсатади. 
Интернет-технологиялар пайдо бўлиши билан инновацияларни 
бошқаришда рўй берган асосий ўзгаришлар қаторига қуйидагиларни 
киритиш мумкин: 

«кўпга бир» анъанавий моделидан интернетда амалга 
оширилаѐтган «кўпга кўп» кўп йўналишли коммуникация моделига 
ўтиш, яъни фирма ахборотларини истеъмолчиларга бир томонлама 
узатишдан реал вақт режимида корхоналарнинг истеъмолчилар билан 
икки томонлама ўзаро алоқаларга ўтилиши; 

тўғридан-тўғри сотувни амалга ошириш йўли билан 
инновацияларни тақсимлашнинг узун ва кўп поғонали каналларини 
алмаштириш ва уларнинг функциялари воситачиларнинг бирон-бир 
маҳсулотга эгалик ҳуқуқини олмасдан туриб тармоқда олди-сотди 
битимларини амалга оширишда ҳар томонлама ахборот билан 
қўллаб-қувватлашга бориб тақаладиган янги ахборот воситачилари 
пайдо бўлишига бориб тақалади; 


85 

оммавий истеъмолчига йўналганликдан инновацион соҳада 
якка тартибдаги таклиф шакллантиришга ўтилиши, шунингдек, 
улардан бир қисми ҳам рақамли, ҳам жисмоний шаклда бўлиши 
мумкин бўлган янги электрон товарлар пайдо бўлиши; 

мослашувчан 
нарх 
стратегияларидан 
фойдаланиш, 
шунингдек, нарх шаклланишига якка тартибдаги ѐндашувни амалга 
ошириш устуворлиги. 
Интернет-технологиялар замонавий фирмаларга инновациялар 
яратиш учун ғоялар излаб топишда катта ѐрдам кўрсатиши мумкин. 
Интернет орқали ғоялар излашда биринчи бошланғич майдонча 
истеъмолчилар ҳисобланади. Уларнинг эҳтиѐжларини мижозлар 
ўртасида сўровлар ўтказиш, чат ва форумлар ѐрдамида гуруҳ 
муҳокамалари, фирмаларнинг электрон манзилларига келиб 
тушадиган хатлар воситасида кузатиб бориш мумкин. Онлайн-
сўровлар истеъмолчиларнинг диди, хохиш-истаклари ва ҳ.к. аниқлаш 
мақсадида ўтказилади. Истеъмолчилар қизиқишларини аниқлашнинг 
энг самарали усули сайтнинг у ѐки бу саҳифаларига ташриф 
буюришларни ҳисоб-китоб қилиш ҳисобланади. 
Серверга буюрилган ташрифлар статистикасини таҳлил қилиш 
имкониятлари 
интернет-технологияларнинг 
энг 
самарали 
воситаларидан 
бири 
ҳисобланади. 
Респондентларнинг 
фаол 
иштиокини талаб қиладиган сўровлар ўтказишдан фарқли равишда, 
статистика таҳлили ташриф буюрувчиларни фаол ҳаракатларга жалб 
қилмаган ҳолда қимматли ахборот тўплашга имкон беради. Кўплаб 
интернет-компаниялар компания сайтига ташрифлар бўйича 
статистик маълумотлар тўплаш имкониятини беради, бу маълумотлар 
ташриф буюрувчилар сони, ташрифчиларнинг такрорий киришлари 
сони, оммавийлик ва ташрифчининг саҳифада бўлиш вақти, 
ташрифчининг географик жойлашуви, у фойдаланадиган дастурий 
таъминот ва браузер, кун давомидаги ташрифлар статистикасини ўз 
ичига олади. Шундай қилиб, истеъмолчиларнинг жавоблари фирмага 
қайси ғоя варианти кўпроқ жалб этувчанлик кучига эга эканлигини 
аниқлашга ѐрдам беради. 


86 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish