5.1-расм. Савдо маркасини жойлаштириш
7
Савдо маркасини муваффақиятли жойлаштириш ўз товарининг
бозордаги ўрнини аниқлашга имкон беришдан ташқари унга қўшимча
рақобатли устунлик ҳам ҳадя этади.Ғарб мамлакатлари брендинг
технологияларидан самарали фойдаланиш харидорларнинг ҳоҳиш-
истаклари, харидни амалга ошириш мотивлари бўйича доимий
маркетинг тадқиқотлари ўтказишни тақозо этади. Маҳаллий бозорда
брендинг усулларини қўллашни айнан харидорлар хулқ-атвори ўзига
хосликлари белгилаб беради.
Демак, бренд яратиш – узоқ муддатли ижодий жараѐн бўлиб,
брендни силжитиш мафкурасини, унинг матн кўринишидаги ва
7
Секерин В.Д. Инновационный маркетинг: Учебник.- М.:ИНФРА-М, 2012.стр.165.
Якка тартибдаги
тавсифномалар
Ўзининг савдо маркаси
Маркетинг
тадқиқотлари
Мақсадли
доира қиѐфаси
Харид қилишдан фойда
Рақобатчиларнинг
савдо маркалари
75
ташқи безакларини, товар ўровини ишлаб чиқиш, намуналарни
тарқатиш, сотувни рағбатлантириш, сотув жойларида ишлаш, яъни
истеъмолчига таъсир кўрсатишнинг барча маркетинг воситалари
мажмуини кўзда тутади.
Бироқ, айрим тўхтатиб турувчи омиллар мавжудлигига қарамай,
мамлакатимиздаги истеъмол бозорида брендинг аста-секинлик билан
ривожланмоқда. Кўплаб маҳаллий корхоналар бу борада тажриба
тўплаб, ўз брендларини жойлаштириш учун тўғри ѐндашувни
аниқлаш мақсадида истеъмолчилар хулқ-атворини тадқиқ этишга
ҳаракат қилмоқдалар.
5.2. Мақсадли аудиторияни сегментлаш услубиѐти
Янги товар ва хизматлар бренди ҳақида хабардорликни
шакллантириш усули сифатида истеъмолчиларни сегментлашга
асосланган «нуқтали (маълум нуқтага қаратилган)» маркетинг таклиф
этилади.
Янги товар ва хизматлар сифат кўрсаткичларининг ўсиши билан
бугунги кунда рақобат энг чўққига чиққан. Истеъмолчи ҳозирда
оддийгина бир сифатли товар ѐки хизмат харид қилишни эмас, балки
бирон-бир ўзига хос, ноѐб хислатган эга бўлган товар ва хизматлар
харид қилишни истайди. Айнан шуни амалда маҳсулотда яратиб
бўлмайди. Буни инсоннинг маҳсулотга муносабатида яратиш, демак,
ҳиссиѐтларни: муҳаббат, содиқлик, ҳурмат, эҳтиром ва ҳ.к.ни ишга
солиш керак. Шу сабабдан бугунги кунда яхши реклама ишлаб
чиқиш ва уни ОАВда тўғри жойлаштиришнинг уддасидан чиқа
оладиган, бундан ташқари, корхонага ўзининг янги товарини
«маҳсулот» тоифасидан «бренд» тоифасига ўтказишда ѐрдам бера
оладиган реклама агентликларига талаб ортмоқда.
Турли
мутахассисларнинг
баҳоларига
кўра,
маҳаллий
истеъмолчиларни янги маҳсулот ѐки хизмат ҳақида хабардор қилиш
бундан бир неча йил олдин оддийгина – матбуотдаги реклама чоп
этиш ѐки телевидения (радио) орқали реклама ролиги ѐрдамида ҳал
76
этиларди. Бундай имконият ҳозирда ҳам мавжуд, бироқ вазият тез ва
тубдан ўзгармоқда.
Реклама коммуникациялари зичлиги таҳлили шуни кўрсатадики,
ҳозирги пайтда потенциал харидорлар тез ўсиб бораѐтган ҳажмдаги
радио-, телевизион ва босма матбуот рекламасига дуч келмоқда. Бу
эса мақсадли доиранинг тақсимланиши ва ҳар қандай алоҳида нашр
(канал) самарадорлигининг пасайишига олиб келади. Ҳатто ҳоҳиш
бўлганида ҳам истеъмолчининг онги барча ОАВда кундалик
тарқатилаѐтган реклама ахборотларининг кичик бир улушини ҳам
сиғдира олмайди.
Мақсадли сегментлаш учун мақсадли доира вакиллари
кўрсаткичлари имкон қадар максимал сонидан фойдаланиш таклиф
этилади. Асосийси, якунда олинган сегментлаш ажратилган гуруҳни
самарали маҳаллийлаштириш имконини берса бўлди.
Ҳозирги пайтда дунѐда реклама коммуникациялари ўз
ривожланишининг
янги
соҳасига
–
интерактивлик
ва
индивидуаллашувга ўтмоқда. «Эгасиз реклама хабарлари» турли
ОАВ манбалари томонидан тарқатилаѐтган ахборот ҳажмининг улкан
эканлиги туфайли кутилган натижалар бермаяпти.
Реклама
ахборотларининг
алоҳида
олинган
якуний
истеъмолчиларига қаратилган интерактив коммуникациялар яратиш
ахборот билан таъминлаш самарадорлигини оширишга имкон беради.
Йирик халқаро корпорациялар анкета сўровлари ўтказиш воситасида
ўз маҳсулотлари якуний истеъмолчилари ҳақида маркетинг ахбороти
тўплаш бўйича ишлар борасида маълум бир тажрибага эга. Бироқ
ушбу соҳа ҳали етарлича ўрганиб чиқилмаган ва амалиѐтда синаб
кўлмаган.
«Нуқтали» маркетинг усулларидан фойдаланишда энг катта
самарани мақсадли доирани деталли сегментлаш ва ҳар бир сегмент
учун энг самрали бўлган коммуникациялар танлаш беради.
«Нуқтали» маркетингда янги товарлар ва хизматлар бренди
ҳақида хабардорликни шакллантиришнинг энг самарали усулларидан
бири бренд эгаси ва харидорлар ўртасида «клуб» муносабатларини
шакллантириш усули ҳисобланади.
77
Асосий қоида бу – фақат истеъмолчининг истаги билан
чегараланган, мижоз билан ҳар қандай коммуникацияларни максимал
даражада персоналлаштиришдир.
Доимий мижозлар билан бундай коммуникациялар тизими
барпо этиш бир қатор шубҳасиз устунликларга эга. Ташкилот ўз
мижозларини «шахсан» танийди, уларнинг нимани ва қанча харид
қилиши ҳақида тўлиқ ахборотга эга бўлади. Зарур товарлар ишлаб
чиқариш ѐки харид қилиш ўз харидорларининг эҳтиѐжларини
аниқроқ ва узил-кесил қондириш, шунингдек, уларнинг келажакдаги
хохиш-истакларини таҳлил қилиш борасида тузатиш киритган ҳолда
амалга оширилади. Мижозлар билан ишларни бундай ташкил
қилишда ахборот бошқа потенциал харидорларга етказилиш
эҳтимоли юқори. Бунинг устига, ҳозирги пайтда муқобил, нотижорат
ахборот манбалари (ишбилармон ҳамкорларнинг маслаҳати,
экспертларнинг фикрлари) аҳамиятининг ортиши кузатилмоқда. Шу
тариқа ташкилот янги мижозлар жалб қилиш бўйича қўшимча
рекламага эга бўлади.
Янги харидорлар анкетани тўлдиришида олинган маълумотлар
асосида маълумотлар тўплами тузилади. Маълумотлар тўплами
асосида мижозлар билан узоқ муддатли муносабатлар сотув умумий
ҳажмини оширади. Шу маълумотлар тўпламига киритишнинг
шартлари ва у келтирадиган фойда ҳақида сўз борадиган кичик бир
буклет тайѐрлаш қўшимча плюс ҳисобланади. Маълумотлар тўплами
билан тўғри, фаол ва қиммат бўлмаган ҳолда ишлашда бу ишлаб
чиқариш ва савдо тармоғини ишонч билан ва онгли равишда
ривожлантириш имконини беради. Харидорлар ҳақидаги зарурий
(керакли) маълумотлар – минтақавий, демографик, маданий-
маърифий, психографик, хулқ-атвор маълумотларидир.
Маълумотлар тўпламининг компьютер таҳлили (керакли
белгилар бўйича гуруҳлаш) аниқ танланган мақсадли гуруҳга
хабарларни шахсий жўнатишни амалга ошириш имконини беради.
Бунда истеъмолчилар билан коммуникациялар нафақат почта орқали,
балки замонавий коммуникация воситалари – электрон почта, SMS-
хабарлар, телефон орқали қўнғироқ бўйича амалга оширилиши ҳам
78
мумкин.
Бу
ерда
«нуқтали»
маркетинг
усуллари
ҳам,
истеъмолчиларни деталли сегментлаш усуллари ҳам қўлланиши
мумкин.
Хилма-хил ўзаро алоқа усуллари – анжуман ва семинарларга
таклиф қилиш, байрамлар (Янги йил, Ҳайит, Наврўз, ва ҳ.к.) билан
табриклаш, янги ишланмалар ҳақида хабардор қилиш ва ҳ.к. қайта
кўриб чиқилиши зарур.
Шундай қилиб, «нуқтали» маркетинг усулларини қўллаш
стандарт жараѐнлар билан боғлиқ бўлмаган ижодий меҳнат талаб
қилади. Мақсадли доира ҳақида ахборотларни доимий равишда
тўплаб бориш, таҳлил қилиш ва тузатишлар киритиш ва шу асосда
янада самаралироқ сегментлаш усулларини излаб топиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |