Эргаш Ғозиев


 Бошланғич синф ўқувчиларида ахлоқий тушунчаларнинг



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   100
Bog'liq
псих

4.6. Бошланғич синф ўқувчиларида ахлоқий тушунчаларнинг 
таркиб топиши
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни ҳар томонлама етук, гўзал 
ахлоқли, хуш одобли инсон қилиб камол топтириш ҳозирги куннинг муҳим 
вазифаларидан биридир. Чунки, бу нарса миллий қадрият ва руҳиятни 
тиклаш жараёнида таълим ва тарбия самарадорлигини ошириш масаласидан 
келиб чиқади. Мазкур муаммони ўрганишда психологлар олдида турган 
вазифани муваффақиятли амалга оширишда бошланғич таълимни илмий 
асосда тўғри йўлга қўйиш учун ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини 
ҳисобга олиш зарур. 
Маълумки, ўқувчи шахсини шакллантириш фаолиятини намунали 
йўлга қўйиш учун даставвал уларнинг характер хислатларини ва шахс 
фазилатларини мақсадга мувофиқ таркиб топганлиги даражасини аниқлаш 
айни муддаодир. Ҳар бир ўқувчини ахлоқий жиҳатдан аниқлагандан кейин 


130 
алоҳида олинган субъект билан индувидуал муносабатда бўлиши имкони 
вужудга келади. 
8-10 ёшли бошланғич синф ўқувчиларининг шахсий фазилатлари 
беқарор, дунёқараши содда, ташқи таассуротларга тез берилувчилардир
Буюк алломаларнинг таъкидлаганларидек, кишининг характери ҳаммадан 
кўра кўпрок унинг ҳаётининг дастлабки билимларида ташкил топади ва 
мазкур хислатларида намоён бўлган сифат жуда мустаҳкам ўрнашади ва 
боланинг иккинчи табиатига айланади. 
Боланинг иккинчи табиатида ижобий ҳис-туйгуларни, шахс 
фазилатларини таркиб топтиришда, юксак ахлоқий сифатларни уларда 
шакллантиришда барча масъулият бошланғич синф ўқитувчининг зиммасига 
тушади. Ўқувчининг ушбу ёш даврида ўқитувчининг ҳар бир айтган сўзи, 
ҳар бир хатти-ҳаракати, таъсир ўтказиш услуби унинг учун ҳақиқат мезони 
ролини ўтади. Чунки, ўқувчилар ўз ўқитувчисига жуда қаттиқ ишонадилар, 
унинг фикр ва мулоҳазаларига қулоқ соладилар, педагогик назокатдан 
(тактдан) ўта таъсирланадилар, қўйган талабларига ҳамиша амал қиладилар. 
Ана шу боисдан педагог томонидан берилган барча вазифалар, яратилган 
муаммоли вазифаларни бажаришга интиладилар, уларни ўз вақтида адо 
этишга ҳаракат қиладилар. Ўқитувчига юксак ишонч, унга бевосита тақлид 
инсонни инсон томонидан идрок қилишни идентификация босқичига ўхшаб 
кетади. 
Айни шу даврдан бошлаб: 1) ўқитувчининг психикасига ташқи таъсир 
кўрсатиш, 2) атроф-микромуҳитидаги кишиларга ёрдам беришга ундаш, 3) 
нима билан шуғулланиш заррурияти тўғрисида кўрсатма ва йўлланма бериш, 
4) унга оддий индивидуал ёки ижтимоий хусусиятга эга бўлган бурч ҳиссини 
тушунтириш, 5) уни тўғри мулоҳаза юритишга ўргатиш, 6) ижобий ҳис-
туйғулари ва эзгу ниятларини қувватлаш, 7) ўқилган китобни, томоша 
қилинган 
кинофильмни, 
синфда 
содир 
бўлган 
воқеани, 
саёҳат 
таассуротларини биргалашиб муҳокама қилиш, 8) ўқувчиларни номаъқул сўз 
ва иборалардан тийиш, ихтилофнинг олдини олиш, 9) табиат манзараларини 
қувватлаш ва мусиқа тинглаш кўникмасини вужудга келтириш имконияти 
пайдо бўлади. Бу омилларнинг барчаси ўқитувчининг шахс сифатида 
шаклланишига муҳим роль ўйнайди. 
Юқорида айтиб ўтилган вазифаларнинг тўғри бажарилиши, 
ўқитувчининг ўқувчилар билан мазмунли суҳбат уюштириши, мулоқот 
ўрнатиши уларда чуқур таассурот қолдиради ва фаоллик кўрсатиш сари 
ундайди. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ахлоқий сифатларини 
ривожлантириш жараёнида юксак самарага эришиш учун уларнинг ёш 
индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олиш тақозо қилинади. 
Маълумки, ўқитувчи турлича психологик хусусиятга эга бўлган яққол 
шахс билан шуғулланади. Шунинг учун бирор бир ўқувчига нисбатан 
муваффақиятли қўлланган интерфаол таъсир бошқа бирига кутилган самара 
бермаслиги мумкин. Бинобарин, ўзгаларга таъсир ўтказиш тадбирлари 
ўқувчи шахсига индивидуал ёндашиш орқали амалга оширилса, юқорироқ 
кўрсаткичга эришилади. 


131 
Ушбу вазифани амалга оширишда ўқитувчи ўқувчиларнинг 
индивидуал-типологик хусусиятларини қанчалик чуқур ўрганган бўлса, 
уларга шунчалик таъсир ўтказиш кучи сезиларли ва самарали бўлади. 
Таълим жараёнида ҳар бир ўқувчининг руҳий дунёсига оқилона йўл топа 
олиш барча муваффақиятларнинг гаровидир. 
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда мужассамлашган ахлоқий 
тушунчаларнинг қай даражада эканлигини аниқлаш мақсадида бошланғич 
синф субъектларига ўқув йилининг бошида (сентябрь ойининг 3-ҳафтасида) 
алоҳида саволлар билан мурожаат қилинди. 
Ўқувчилар билан ўтказиладиган аниқловчи тажриба учун "яхши" ва 
"ёмон" тушунчалари танлаб олинди. Уларнинг кундалик турмуш шароитида 
кенг кўламда қўлланиладиган тушунчалар бўлганлиги туфайли ўрганиш 
режалаштирилди. Ахлоқнинг алифбоси худди шу сўзлардан бошланади, 
чунки мазкур тушунчалар замирида инсоннинг мураккаб ахлоқий қиёфаси, 
юксак хислати, барқарор маслаги, негизи ётади. Тажрибаларда 
ўқувчиларнинг ҳукмига ҳавола қилинган саволлар уларнинг ёш хусусиятлари 
ва ҳаёт тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда тузилди. 
Биринчи синф ўқувчиларида, юқорида санаб ўтилган, ахлоқий 
тушунчалар даражасини аниқлаш муддаоси билан уларга қуйидаги саволлар 
билан мурожаат қилинди: 1) Нима яхши-ю, нима ёмон? 2) Ўзидан катталарга 
салом берадиган, уларнинг айтганларини бажарадиган болалар, қандай 
болалар? 2) "Хўп" дегани яхшими ёки "Йўқ" дегани яхшими? ва ҳоказо. 
Биринчи саволга 1-синфнинг аксарият ўқувчилари "Қуён яхши бўри 
ёмон "Эчки яхши, бўри ёмон" каби жавоблар берадилар. Аммо жавоблар 
ичида 
ўқувчи 
Ю.М.нинг 
жавоби 
тенгдошлариникидан 
мутлақо 
тафовутланиб, мантиқий изчиллик асосида ўз фикрини далиллаб бериш 
ташланади: "Эчки яхши - сут беради. Тулки ёмон. У бизни алдайди". Демак, 
у “яхши” тушунчаси учун муҳим белги сифатида инсонга фойда келтириш 
хислати ажратилган бўлса, "ёмон" тушунчаси замирида эса "алдаш"лик 
аломати ётади, яъни алдаш салбий иллат эканлигини англаб етади. Унинг 
ёмон иллатини ўз вақтида пайқай олган ва ҳайвонларга, қолаверса одамларга 
зиён келтиришини асослашга уринган. Ўқувчининг мулоҳазасидан кўриниб 
турибдики, биринчи саволга жавоб беришнинг ўзиёқ, тажрибада иштирок 
қилган ўқувчилар ичида индивидуал фарқлар мавжуддир. 
Иккинчи саволга ўқувчилар "яхши болалар" деган умумий жавобни 
берганлар. Мазкур саволга деярли ҳамма болалар жавоб бера олган бўлса-да, 
лекин мулоҳаза юритиш кўламининг кенглиги, жавобнинг далилларга 
бойлиги бўйича индивидуал тафовут юзага келди. Бундай болалар саволга 
қуйидагича жавоб беришган: "Йўқ" дегани - ёмон, у алдайди, топшириқни 
бажармайди". "Хўп" дегани- яхши, у ёрдамлашади". Ўқувчиларнинг 
кўпчилиги мазкур савол мунозарасида фаол қатнашдилар, фикрларининг 
равонлиги, маълум даражада кенглиги билан бошқа тенгдошларидан 
ажралиб турадилар. Айниқса, М.нинг мулоҳаза юритиши ўз синфдошларидан 
ҳар томонлама, ҳар жиҳатдан устунликка эга. Баъзи аниқланган далилларга 
кўра қизчанинг оиласида фарзандларга нисбатан эътибор ва назорат кучли 


132 
эканлиги, мулоқот ва шахслараро фикр алмашиниш яхши йўлга 
қўйилганлиги аниқланди. Уларнинг мулоҳазасига кўра, биринчи синф 
ўқувчиларида ахлоқий тушунчалар бўйича айрим тафовут мавжудлиги 
намоён бўлди. 
Иккинчи синф ўқувчиларида юқорида қайд қилиб ўтилган ахлоқий 
тушунчалар даражасини аниқлаш учун қуйидаги саволлар берилди: "Нима 
яхши-ю,нима ёмон?", Одобли бола деганда қандай болаларни тушунасиз? 
"Одоб ҳақида қандай шеърларни биласиз?". 
Биринчи саволга аксарият ўқувчилар "Катталарга қулоқ солиш, онасига 
ёрдамлашиш, дарсни тайёрлаш яхши". "Ёлғон гапириш, катталарни алдаш, 
дарс тайёрламаслик ёмон". "Чумчуқни отмайдиган, ёлғон
 
гапирмайдиган, 
китобларни йиртиш ёмон" каби жавоб бердилар. Олинган жавобларга кўра, 
2-синф болаларининг 1-синф ўқувчиларига нисбатан мантиқ ва мазмун 
жиҳатдан фикрларни баён қилиш бўйича устунлиги сезилиб туради. Улар 
жавобларида 
"яхши" 
тушунчасининг 
моҳиятини 
очиш 
кенгайиб 
борганлигини кўриш мумкин: қулоқ солиш, ёрдамлашиш, дарс тайёрлаш ёки 
чумчуқларни отмайдиган, ёлғон гапирмайдиганлар яхши. Ўқувчилар "ёмон" 
тушунчасига қиёс берганларида, қуйидаги ҳолатга эътибор қиладилар: ёлғон 
гапириш, алдаш, дарс тайёрламаслик; китобларни йиртиш ва бошқалар. 
Уларнинг мулоҳазаларининг кўрсатишича, билдирилган фикрлар айнан бир-
бирларини такрорлашдан иборат эмаслиги маълум бўлади. Тушунчаларни 
тўғри англашларига қарамасдан, уларнинг моҳиятини очишда ўқувчилар 
ўртасида муайян даражада фарқлар мавжудлиги кўзга ташланди. 
Иккинчи саволга 2-синфнинг ўқувчиси Умида ушбу тарзда жавоб 
берди: "Укасининг сочидан тортмайди. Тоза полни ифлос қилмайди".М.нинг 
фикрича, одобли бола кўчага руҳсатсиз чиқмайди, ўз ишларини қилади, уй 
ишларига ёрдамлашади, озода юради. Бунинг билан у одобли бола қиёфасига 
хос хислатлар кўламини бирмунча кенгайтиради. Биринчи синалувчининг 
жавобида биз чекланганлик ҳолатини кўрамиз: сочдан тортмайди ва полни 
ифлос қилмайди. Келтирилган иккита намуна бир-биридан маълум даражада 
фарққа эга. Мазкур тафовут одоб соҳасида шеърлардан мисоллар 
келтирилганда янада орта борди. Бундай омилларнинг тажрибада кўпинча 
қайд қилинганлиги юқоридаги фикримизни тўла тасдиқлайди. 
Тажрибаларда учинчи синф ўқувчиларига қуйидаги саволлар билан 
мурожаат қилинди: "Нима яхши-ю, нима ёмон?", "Энг гўзал нарса нима?" 
"Энг хунук нарса-чи?", "Одоб нима?'. 
Кўпчилик ўқувчилар биринчи саволга ушбу мазмунда жавоб 
қайтардилар: "Одобли бола яхши, ёмон бола ёмон'" ,"Одобли бола катталарга 
салом беради. Уларни ҳурмат қилади". "Ёмон бола гап қайтаради. Кексалар 
ёмон болаларни ёқтирмайдилар", "Нон олиб келиш яхши, айтганларни қилиш 
яхши. Пол артмаслик, уй супурмаслик - бу жуда ёмон". 
Мазкур ўқувчилар "яхши" ва "ёмон" тушунчаларини мураккаблашган 
(одобли бола яхши ёки ёмон бола ёмон) шаклида қўллашга ҳаракат 
қиладилар. Чунончи, одобли боланинг характер хислати яна бойитилади: 
ундай бола салом беради ва ҳурмат қилади. "Ёмон" тушунчасининг моҳияти 


133 
кенгаяди: у гап қайтармайди, уни кексалар ёқтиради. Юритилган 
мулоҳазалар якуни бўйича аниқ хулоса чиқаришга интилсак, у ҳолда 
ўқувчиларнинг айримларигина 2 ва 3 саволларга жавоб беришга муваффақ 
бўлдилар: "Боғда ҳар хил гулларнинг очилиб туриши чиройли, гўзал. Ўша 
гулларни сўрамасдан узиш, уларни синдириш хунук", "Мевали 
дарахтларнинг баҳорда гуллаши жуда чиройли, лекин уларни юлиш ва узиб 
ўйнаш хунук", Тандирда ёпилган нонлар чиройли. Шу нонларни синдириб 
ерга ташлаш хунук" ва бошқалар. 
Юқоридаги саволлар психологик асосга эга бўлиб, шахснинг ахлоқ 
тушунчаларини аниклашга қаратилганлиги сабабли атроф-муҳит, ижтимоий 
ҳаёт тўғрисида, шахслараро муносабат юзасидан билим ва тасаввурга эга 
бўлишини тақозо этади. Бу ерда "яхши ва "ёмон" тушунчалари "гўзал" ва 
"хунук" сингари ахлоқий тушунчалар билан уйғунлашиб кетганлигининг 
шоҳиди бўламиз. Жумладан, синалувчилар гулларнинг очилиши, 
дарахтларнинг гуллаши, иссиқ нонлар - чиройли, гулларни синдириш, 
шохларини узиб ташлаш, нонларни исроф қилиш - хунук, деган хулосага 
келадилар. 
Билдирилган мулоҳазалардан кўриниб турибдики, улар тушунчалар 
моҳиятини очишда ҳам ўзаро тафовут қиладилар. Бизнингча, қайд қилинган 
тушунчалар юзасидан ўқувчилар фикри мазмундор бўлишининг асосий 
сабаблари - бу уларнинг табиатшунослик фанига қизиқиши ва англашилган 
ҳиссий мотивлари, ақлий ҳаракатларида фаоллиги мавжудлигидир. 
3-синф ўқувчиларининг одоб тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари 1-2 
синф синалувчиларига қараганда, мазмун, шакл, тузилиш жиҳатдан катта 
тафовутга эга бўлиб, бу нарса боланинг турмуш тажрибаси кўлами, ёш 
хусусияти ва ақлий камолоти даражаси билан ўлчанади. Ёш давр хусусияти 
билан изоҳланувчи фарқ билан бир қаторда нарсага турлича қараш, ҳар хил 
ёндашиш, муаммо моҳиятини очиб бериш услуби индивидуал тафовут 
борлигини кўрсатади. 
I-III синф ўқувчилари билан олиб борилган тажрибалар шуни 
кўрсатдики, ахлоқий тушунчаларни таркиб топтириш учун уларни ҳар бир 
тушунчанинг муҳим аломатлари (белгилари)ни ажратишга, умумлаштиришга 
ўргатиш, уларда иккинчи даражали белгиларни таъкидлаш уқувини вужудга 
келтириш зарур. Шунингдек, мустақил фикр юритиш кўникмасини 
такомиллаштириш, мантиқий хулоса чиқариш усуллари билан бошланғич 
синф ўқувчиларини қуроллантириш мақсадга мувофиқ. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish