Эргаш Ғозиев


мумкин эмас. Улар ўзлари  хоҳламаган машғулотларда



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   100
Bog'liq
псих

 
мумкин эмас. Улар ўзлари 
хоҳламаган машғулотларда
 
жуда тез чарчайдилар. Шундай машғулотларга 
амалий жиҳатдан ёндашиб, яққоллик аломатлари киритилса, болалар ишга 
астойдил, бутун вужудлари билан киришиб кетади. Натижада уларда шу 
машғулотга ижодий муносабат вужудга келади. 
Мазкур ёш давридаги болаларнинг катталар билан муносабатга 
киришувининг энг муҳим хусусиятларидан бири − уларнинг хоҳиш-
истакларини бошқариш имконияти мавжудлигидир. Уларни катталарнинг 
эзгу ниятига кўниктириш, ота-оналар ва мураббиялар майлига бўйсундириш 
мумкинлигидир. Уларнинг бошқа ёш даврларидаги болалардан фарқи уларда 
нисбатан хотиржам, барқарорроқ ҳис-туйғулар мавжудлиги, уларнинг 
аффектив ҳолатлардан узоқроқлик, низоларга кам берилишидир. Бундай 
болаларда аффектив (жазавали) ҳолат юз бериши мумкин, лекин у 
вақтинчалик бўлиб, яққол ҳаракат билан эмас, балки тасаввур образлари 
динамикаси билан боғлиқ ҳолда юзага келади. 
Бевосита идрок қилинмайдиган ҳолатларга нисбатан ҳис-туйғу, 
мураккаб ички туғён ва кечинмаларнинг пайдо бўлиши, кейинчалик 
эмоционал 
ўсиш 
учун 
энг 
қулай 
шарт-шароитлар 
яратади. 
Л.С.Виготскийнинг таъкидлашича, бола ўйин фаолиятида бемор сингари 
йиғлайди, ўйиннинг иштирокчиси сифатида қувнайди. Шунинг учун унинг 
кечинмалари бемор тўғрисидаги тасаввур образларининг мажмуаси билан 
уларнинг нисбатан ранг-баранглиги билан аниқланади. Бола танлаган роль 
ундаги мавжуд кечинмаларнинг амалий ифодаси каби гавдаланади. Эртаклар 
тинглашда болада қаҳрамонлар тўғрисидаги дастлабки кечинмалар пайдо 
бўлади, унга эмоционал таъсир этиш имконияти туғилади, кечинмаларни акс 
эттириш эса тасаввур доирасида вужудга келади. Масалан: доктор − 
даволайди, шофёр − ҳайдайди, сотувчи
 
мол сотади, учувчи − самолётни 
бошқаради, ўқитувчи − болаларга билим беради ва ҳоказо. 
Д.Б.Эльконин, 
Е.А.Аркин, 
А.В.Запорожец 
ва 
бошқаларнинг 
исботлашича, мазкур шарт-шароитлар болада катталар ҳаётида фаол 
иштирок этиш туйғуси ва истагини вужудга келтиради. Бу ҳолда боланинг 
фаолияти катталар фаолиятидан фарқланади, унинг ҳаёт шароити кенгаяди, 
шахслараро 
муносабат 
ва 
шахсий 
муносабатларнинг 
хусусияти 
ойдинлашади, унда вояга етганларнинг кундалик ишларида фаол қатнашиш 
хоҳиш-истаги кучаяди. 


97 
Уч ёшли болаларнинг психологик хусусиятлари. Уч
 
ёшда ҳаракатни 
мувофиқлаштириш жараёнининг такомиллашуви болага югурганида, бир 
жойда тик турганида мувозанатни сақлаш имконини яратади. Бунинг 
натижасида бола мустақил ҳолда турли ҳаракатларни амалга ошира 
бошлайди. Жисмоний жиҳатдан мустақилликка эришиш болада эркин, 
катталарнинг назоратисиз, ўз ҳолича қандайдир ишларни бажариш, умуман 
микро ва макро муҳитда шахс сифатида яшаш истагини туғдиради.
Хусусан болада иккинчи сигналлар системасининг пайдо бўлиши 
мазкур давр учун муҳим аҳамият касб этиб, у энг қулай (сензитив) ўсиш 
босқичи вазифасини ўтайди. Иккинчи сигналлар системасининг вужудга 
келиши нутқ ва нутқ фаолиятининг ўсиши билан бевосита алоқадор бўлиб, 
бири иккинчисини тақозо қилади. Нутқ жараёнининг вужудга келиши 
психофизиологиянинг шартли рефлекслар қонунлари таъсирининг маҳсули 
(ҳосиласи) сифатида содир бўлади. Болада нутқ рефлекслари катталарга 
тақлид қилиш асосида ёки уларнинг кичкинтойлар билан узлуксиз мулоқотга 
киришуви орқали ҳосил бўлади ҳамда ота-оналар ва тарбиячиларнинг сўз ва 
атамаларни тўғри талаффуз қилишни ўргатишлари оқибатида жадал 
суръатлар билан такомиллашади. 
Юқоридаги умумий хулосалар асосида айтиш мумкинки, уч ёшгача 
давр нутқ ва нутқ фаолиятини энг, оқилона намоён қилиш ва тўғри, мақсадга
мувофиқ ривожлантириш босқичи ҳисобланади. Бинобарин, ҳар бир ёш
 
даврининг ўзига хос қулай ўсиш паллалари, имкониятлари ва ўзига хос 
хусусиятлари мавжуд. Бу нарса умумий психологик қонуниятларга суянган 
ҳолда талқин этилади, шу
 
билан бирга етакчи фаолиятнинг роли инобатга 
олинади. 
Боланинг тик юришга одатланиши, фазовий қонуниятлар, ўзига хослик, 
борлиқдаги мавжудотларни тўғри идрок қилиш кабилар унда турли 
психологик сифатларни шакллантиради, шунингдек, мутлақо янги шахс 
хусусиятларни вужудга келтиради. Унда ҳаракат шаклларига нисбатан 
синчковлик уқуви кўпроқ ўсади, вақтни тасаввур қилиш, вақт ўлчовларига 
қизиқиш туйғуси уйғонади. Ўйин фаолиятида, тенгдошлари ва катталар 
билан бевосита мулоқотга киришишда вақтни, фазони ва ҳаракатни идрок 


98 
қилиш малакаси такомиллашиб боради, мазкур психологик
 
категориялар 
сифат жиҳатдан янги ривожланиш босқичига кўтарила бошлайди.
Мазкур даврда нутқ мазмунлироқ, нутқ фаолияти эса грамматик, 
морфологик ва синтаксистик нуқтаи назардан тўғри тузилишга эга бўла 
боради, боланинг бу борадаги фаоллиги мислсиз даражада ўзгаради. Атоқли 
психологлар ва ўзимизнинг кузатишларимизга қараганда, уч ёшли бола соат 
сайин бир нечтадан (она тили ёки бегона тилга доир) сўзларни ўзлаштиради 
ва ўзининг нутқ бойлигига айлантиради. Нутқ фаолиятининг ривожи ўзгалар 
нутқини оқилона идрок қилиш ва тушуниш имконини яратади, шахслараро 
муомала кўламини янада кенгайтиради. 
Шунга 
ўхшаш 
ўзгаришлар 
бола 
атроф-муҳит 
тўғрисидаги 
маълумотларни, ахборотларни, илмий билимлар ва ижтимоий кўникмаларни 
эгаллаши учун пухта замин ҳозирлайди. Натижада уч ёшлилар психикаси 
янгиликларни акс эттириш ва улардан таъсирланишдек мураккаб функцияни 
бажара бошлайди. Шулар сабабли бу ёшдаги болалар ўзининг кўрганларини, 
эшитганларини тез идрок қиладилар ва эслаб қоладилар, ҳатто уларни 
тушунишга интиладилар, улар ўз билимдонликларини намойиш этишга
ўзларини шахс сифатида кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Ўзининг катталар 
орасидаги ўрнини топиш истаги, ҳисси “Мен даври”ни вужудга келтиради. 
Боланинг янги эҳтиёж ва интилишлари катталар томонидан ғайритабиий 
қабул қилиниши улар ўртасида “англашилмовчилик”ни келтириб чиқаради. 
Унда катталарнинг кўрсатмаси, тавсияси, илтимоси, буйруғи ва тазйиқига 
қаршилик кўрсатиш туйғуси вужудга келади. Шу тариқа шахслараро 
муносабатда зиддиятлар, ички низолар, психологик инқироз намоён бўлади. 
Буларнинг барчаси “Мен даври”нинг ҳосиласи бўлиб, бола шахс сифатида 
шаклланаётганидан далолат беради. Инқирознинг сабаблари ҳар хилдир. 
Инқироз даврида боланинг катталарга қаршилик кўрсатиши ҳам турли 
кўринишларга эга бўлиб, улар ўткинчи психологик ҳолат ва ҳодисага 
ўхшайди. Лекин оила ва боғчада қийинчиликларни енгиш жараёнида 
боланинг шахсига унинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 
тўғри ва оқилона ёндашиш уни инқироздан руҳан мутлақо соғлом олиб 
чиқиш имконини яратади. Қуйида ана шу қаршиликларнинг айрим 
кўринишлари ҳақида қисқача тўхталамиз. 
Кўпчилик 
психологларнинг 
тадқиқотларидан 
ва 
ўзимизнинг 
кузатишларимиздан маълумки, болалар мазкур инқироз даврида бир неча 
кўринишдаги қайсарлик ёшини босиб ўтадилар. 
Ана шу кўринишларнинг биттаси биз назарда тутган даврга, яъни 
боланинг

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish