КАДАСТР ОБЪЕКТЛАРИНИНГ МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИ - Фуқаролик кодексининг 167-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларида бўлади.
- Хусусий мулк- Фуқаролик кодексининг 207-моддасига кўра шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.
- Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.
- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 209-моддасига кўра қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк хусусий мулк бўлиши мумкин.
- Оммавий мулк- Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки (муниципал мулк)дан иборат бўлган давлат мулки.
- Республика мулки- республика бюджетига тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек Конунда келтирилган мулк хуқуқининг айрим объектлари (ер, ер ости бойликлари, сувлар, хаво бўшлиғи, ўсимлик ва хайвонот дунёси хамда бошқа табиий ресурслар) республика мулки хисобланади.
- Муниципал мулк- давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк бўлади.
КАДАСТР ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА МУЛКЧИЛИК ХУҚУҚЛАРИ - Мол-мулкнинг турлари. Фуқаролик кодексининг 83-моддасига кўра мол- мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади.
- Кўчмас мулкга- ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради.
- Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади. Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
- Мулк хуқуқи - шахснинг узига карашли мол-мулкка уз хохиши билан ва уз манфаатларини кузлаб эгалик килиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек узининг мулк хукукини, ким томонидан булмасин, хар кандай бузишни бартараф этишни талаб килиш хукукидан иборатдир, яъни - қонун томонидан бошқаришга ваколат берилган шахснинг маълум ҳаракатларни амалга ошириш имкониятидир.
- Мулк ҳуқуқининг объектлари – Фуқаролик кодексининг 81-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқларининг объектларига ашёлар, шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари, шунингдек шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |