Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Хўжаликлараро ер тузиш

бу халқ хўжалигида, унинг тармоқларида, 
ердан фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни ташкил этиш, ер эгаликлари 
ва ердан фойдаланишларнинг ер фондлари, хўжаликларнинг ер 
участкаларини тартибга солиш ва ўзгартириш, янгиларини ташкил этиш, 
уларни жойларда ажратиш, маъмурий-ҳудудий бўлинмалар ва махсус 
қўриқланадиган ҳудудлар чегараларини белгилаш бўйича тадбирлар тизими 
ва жараёнидир. У мўлжалланган мақсадга, мулкчилик турларига ва 
фойдаланилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда барча ерларни қамраб олади.
Хўжаликларда ички ер тузишдан фарқли ўлароқ хўжаликлараро ер 
тузиш ҳамма вақт бир неча ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни 
қамраб олади; фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки, халқ хўжалигининг 
барча тармоқлари ерларида ўтказилади. 
Хўжаликлараро ер тузишга ер тузиш масалаларининг айрим қишлоқ 
хўжалик корхоналари ва фермер хўжаликлари ҳудудларидан ташқарида 
ечиладиган қисми киради. Хўжаликлар, корхоналар, ташкилотлар ёки улар 
тизимлари ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларига тааллуқли масалалар 
унинг ваколатидир. Ер тузишнинг бу тури ёрдамида ерлар халқ хўжалиги 
тармоқлари, ер фонди тоифалари, ҳуқуқий шахслар ва фуқаролар орасида 
тақсимланади ва қайта тақсимланади; ишлаб чиқаришни юритиш, унинг фао-
лият кўрсатиши, корхоналарни иқтисодий ва ижтимоий ри-вожлантириш 
учун бошланғич ҳудудий асос яратилади; ер қонунчилиги, экология 


46 
талабларининг бажарилиши, махсус ҳуқуқий тартибга риоя қилиш 
таъминланади; ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг (ер 
участкаларининг) аниқ ҳудудлари ва уларнинг ҳудуддаги чегаралари 
белгиланади, техника воситалари ёрдамида майдонлари аниқланади. 
Янги ер эгаликлари ва ердан фойдаланищларни ёки маълум ҳуқуқий 
мақомга эга бошқа участкаларни ташкил этиш, уларга зарур яхшилашлар ва 
ўзгаришлар киритиш, хўжаликлараро ер тузишга тааллуқли бошқа ишларни 
бажариш, ерлардан фойдаланишнинг мавжуд ташкил этилишида жиддий 
ўзгаришларга олиб келади, шунинг учун бундай ечимлар илмий асосланган 
ва чуқур ўйланган бўлишлари керак. Ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар 
чегараларини жойларда мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий расмийлаштириш 
хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси асосида амалга оширилади. Лойиҳа 
лойиҳавий тавсияларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини, 
самарадорлигини ва ҳаққонийлигини тасдиқловчи техник-иқтисодий ва 
бошқа кўрсаткичлар ва ҳисоб-китоблар тизими билан асосланади. Экология 
талаблари ҳисобга олинади. 
Хўжаликлараро ер тузиш ёрдамида ердан фойдаланишни тартибга 
солиш - ерларни мулкдорлар, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар орасида, 
ер қонунчилиги асосида, ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва 
давлатнинг ер сиёсатини жорий этиш мақсадида тақсимлаш ва фойдаланиш 
характерига таъсир этиш амалга оширилади. Демак, хўжаликлараро ер тузиш 
- ер ислоҳатини ўтказишнинг асосий механизмидир.
Хўжаликлараро ер тузиш натижасида, одатда, маълум ер участкаларига 
бўлган ҳуқуқ юзага келади ёки ўзгаради, маълум (бошланғич) ер турлари 
таркибига эга ер эгалигининг (ердан фойдаланиш) ташкил бўлиши, уни 
ҳудудда жойлаштириш, умумий майдонини ва чегараларини белгилаш содир 
бўлади. У ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар чегараларини белгилаш ва 
ўзгартириш бўйича техник (геодезик) ишлар, ҳамда ҳуқуқий ҳужжатларни 
бериш билан якунланади. 
Хўжаликлараро ер тузишнинг иқтисодий моҳияти ҳудудни ташкил 
этишнинг барча яратиладиган шакллари ва элементларининг (майдони, ички 
тузилиши, шакли, жойлашиши, чегаралари) ер тузиш объектининг, ишлаб 
чиқаришни ташкил этишнинг, уни ривожлантириш ва тўла ердан 
фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги талабларига мос бўлишидан 
иборат бўлади. Ташкил этилаётган ер эгалиги (ердан фойдаланиш) 
корхонанинг ва унинг ишлаб чиқаришининг энг самарали фаолият 
кўрсатадиган ўлчамларига мос бўлиши керак. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish