Ер тузишни лойихалаш


 Смета-молия ҳисоб-китоблари



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
5. Смета-молия ҳисоб-китоблари
Смета деганда ишчи чизмаларга ва ишлар ҳажми қайдномаларига мос 
инженерлик тадбирларини ва қурилиш объектларини амалга ощириш учун 
зарур бир марталик харажатлар миқдори аниқланадиган ҳужжат тушунилади. 
Бутун лойиҳаланган қурилиш, айрим объектлар, ин-шоотлар ва ш.ў. учун 
зарур пул харажатлари миқдори сме-та баҳоси ҳисобланади ва капитал 
ҳаражатларнинг умумий миқдорини аниқлайди. Сметалар - бу лойиҳа-қидирув 
иш-ларини ўтказиш, қурилишни ва капитал харажатларни ре-жалаштириш учун 
асосдир. Улар ишларни тўхтовсиз мо-лиялаш учун шароит яратиб беришади, бу 
ер тузиш чизма-ларини ва лойиҳаларни амалга оширишда катта аҳамиятга эга. 
Лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган капитал хара-жатлардан кейинги 
ҳисоблашларда, лойиҳаланаётган тад-бирларнинг иқтисодий самарадорлигини 
ва ишчи лойиҳа-ларнинг техник иқтисодий кўрсаткичларини аниқлашда 
фойдаланилади.
Ишчи лойиҳаларга смета ҳужжатларининг қуйидаги турлари киради: 
ер тузишнинг умумий қийматини ёки амалга оширилаётган навбати 
қийматини аниқловчи лойиҳа (ишчи лойиҳа) қийматининг йиғма смета ҳисоби;
комплекс лойиҳа ишланадиган, яъни ерларни ўзлаштириш билан бир 
вақтда уй-жой қурилишига, ерларни маданийлаштиришга ва бошқ. капитал 
харажатлар ажратиладиган вазиятлар учун харажатлар маълумотномаси; 


434 
харажатлар маълумотномаси мос қурилишнинг умумий қийматини аниқловчи 
йиғма смета ҳисоблари асосида амалга оширилади; 
қурилишнинг аниқ тури ва махсус ишлар учун локал смета; 
ҳар бир объект учун жиҳозлар сотиб олишнинг харажатларини ва уларни 
монтаж қилиш бўйича ишлар баҳосини аниқловчи локал смета; 
ҳудуднинг лойиҳавий ташкил этилиши объектига кирадиган айрим иш 
турларини бажариш ёки иншоотларни қуриш қийматини аниқловчи объект 
сметаси;
лойиҳа-қидирув ишлари; илмий-текширув, тажриба-конструкторлик ва 
экспериментал ишларни бажариш учун сметалар. 
Смета хужжатларининг шакли, тузиш тартиби ва усуллари корхоналарни, 
бино ва иншоотларни қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаш, 
келишиш ва тасдиқлаш тартиби, уларнинг таркиби тўғрисидаги йўриқномада 
белгиланган. 
Локал сметалар
айрим турлардаги қурилиш, махсус ва ёрдамчи 
ишларнинг қийматини аниқлаш учун тузилади. Уларга участкалар 
ҳудудларини, тупроқларни кўчат ўтқазиш, экиш учун тайёрлаш, жихозларни 
сотиб олиш бўйича ишлар киради.
Ҳар бир сметада барча иш турлари бўлимлар бўйича гуруҳлаштирилган 
бўлиши керак. Сметаларда ва уларнинг гуруҳларида ишларнинг бўлимларда 
жойлашиш тартиби ишларни бажаришнинг технологик кетма-кетлигига ва 
пудратчи ташкилотларнинг ихтисослигига мос бўлиши керак. Локал 
сметаларнинг мазмуни ва улар таркибидаги гуруҳлаш тартиби айрим 
турлардаги ишларни бажаришнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди. 
Локал сметаларни тузишнинг техник асоси ишларнинг турлари ва 
ҳажмлари рўйхати, технологик чизмалар ва ишчи лойиҳада ёки ишчи 
ҳужжатларда белгиланган уларни бажариш баённомаси ҳисобланади. Ишлар 
ҳажмини турла-ри ва инженерлик иншоотларининг конструктив элементла-ри 
бўйича аниқлаш ишчи лойиҳа чизмалари, ишчи ҳужжат-лар ва бошқа 
лойиҳавий маълумотлар бўйича аниқланади ёки мос ишлар ҳажми 
қайдномаларидан танланади. Тўғри (бевосита) харажатларнинг миқдори бу 
харажатларнинг тур-лари, характери ва вазифалари тўғрисидаги лойиҳавий 
ечимлар асосида, геологик, гидрогеологик, топографик, туп-роқ ва иқлим 
шароитларни ҳисобга олиб ҳам аниқланади. 
Локал сметалар бўйича аниқланадиган ишлар қийматига: тўғри 
харажатлар, устама сарфлар ва режавий жамғармалар киритилади. Тўғри 
харажатлар ва устама сарфлар миқдорига белгиланган фоиз ўлчамида режавий 
жамғарма ҳисобланади ва аниқ турдаги ишнинг смета қиймати аниқланади. 
Локал смета махсус шаклда тузилади. 
Объект сметалари,
йирик объектларни ва бир хил объектлар гуруҳини 
қуришнинг смета қийматини аниқлайди ва айрим иншоотлар, иш турлари ва 
харажатлари бўйича локал сметалар асосида тузилади. 


435 
Объект сметалари қуйидаги объектлар ва тадбирларга тузилади: сув 
омборлари, мигистрал ва хўжаликлараро каналлар; коллекторлар, иншоотлари 
билан; хўжаликнинг ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоғи, иншоотлари 
билан; маданий техник ишлар; ёмғирлатиб суғориш техникасини сотиб олиш; 
хўжаликнинг ички магистрал йўллари; алмашлаб экишлар ер массивлари ва 
бутун далалар. Улар белгиланган шаклда тузилади. 
Белгиланган тартибда пудратчи ташкилотлар билан келишилган ва 
буюртмачи томонидан тасдиқлангандан кейин, улар қурилишнинг смета 
қийматини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Объект сметаси, агар объект бўйича фақат бир турдаги ишлар бўлса, 
тузилмайди. Бундай вазиятда унга айрим қатор қилиб локал смета бўйича 
аниқланган бу иш (харажат) турининг қиймати қўшилади. 
Ҳар бир объект бўйича тузилган сметалар ёки объект сметаларига 
кирмайдиган локал сметалар асосида бутун лойиҳа бўйича қурилиш 
қийматининг йиғма смета ҳисоби тузилади. У ишчи лойиҳасини амалга 
ошириш билан боғлиқ харажатларни ва тўла смета қийматини акс эттиради. 
Маблағлар 12 бобни ўз ичига оладиган, белгиланган номенкулатура бўйича 
тақсимланади. Айрим бобда келтирилган объектлар, ишлар ва харажатлар 
бўлмаган вазиятларда бу боблар кейинги боблар тартиб рақамлари 
ўзгартирилмасдан қолдириб кетилади. 
Ер тузиш лойиҳаларига харажатлар йиғмаси ер тузиш тадбирларини 
бажаришнинг сметаларида ҳисобга олинади-ган капитал харажатларнинг 
умумий ҳажмини аниқлаш учун мўлжалланади.
Ишланаётган лойиҳа шароитларига боғлиқ ҳолда йиғ-мага қуйидаги йиғма 
смета ҳисоблари киритилиши мумкин: 
мелиорация қурилиши учун; 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қурилиши учун, ерларни қишлоқ 
хўжалигига ўзлаштириш учун зарур миқдорда; 
ерларни қишлоқ хўжалигига ўзлаштириш учун, зарур уй-жой-фуқаро 
қурилиши учун; 
лойиҳаланаётган 
хўжаликлар 
учун, 
хўжаликлараро 
инженерлик 
тармоқлари учун; 
ерларни қишлоқ хўжалигига ўзлаштириш бўйича ташкилий-техник 
тадбирлар учун. 
Ер тузишда тадбирлар ёки қурилиш объектларининг смета қийматини 
аниқлаш учун қуйидаги бирламчи смета ҳужжатларини ўз ичига оладиган 
меъёрий-услубий базадан кенг фойдаланилади: қурилиш меъёрлари ва 
қоидалари; туманларнинг умумий ягона баҳолари; умумлаштирилган смета 
кўрсаткичлари; ажратилган баҳолар ва прейскурантлар. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish