Ер тузиш ва ер кадастри кафедраси



Download 2,83 Mb.
bet11/69
Sana15.05.2023
Hajmi2,83 Mb.
#938937
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69
Bog'liq
Мажмуа Ер ресурсларини бошқариш

Саволлар :

1.Шаҳарда давлат ер сиёсатининг муҳим йўналишлари ?


2.Жамиятда шаҳар ерларининг роли ва вазифалари ?
3.Шаҳарнинг ривожланишига таъсир кўрсатадиган омиллар ?
9-Мавзу: Ер ресурсларини бошқаришда назорат ва қонунлар ижроси


Режа:

  1. Ер ресурсларини бошқаришга оид қонунлар, меъёрий хужжатлар тизими ва уларнинг ижросини тахлил қилиш.

  2. Ер ресурсларини бошқариш органлари ва уларнинг ваколатлари.

  3. Ер ресурсларини бошқаришда назорат услублари ва босқичлари.

1991 йилдан буён мустақил Ўзбекистон Республикасида 50 дан зиёд қонунларда ва 500 дан ортиқ меъёрий хужжатларда ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш нормалари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19-октябрдаги 483-сонли қарорига мувофиқ ер муносабатларини тартибга солиш учун махсус давлат бошқарув органи – Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси ташкил этилди. Ташкил этилгандан буён ўтган йиллар давомида у ерлардан самарали фойдаланишни бошқаришга доир бир нечта ҳуқуқий меъёрий хужжатлар қабул қилди ва ижроси устидан назоратни амалга оширди.


Ҳуқуқий тадбирлар комплекси (йиғиндиси)–ердан фойдаланувчилар, ер мулкдорлари, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер участкаларидан мақсадли фойдаланишларнинг рағбатлантириш, ерлардан самарасиз фойдаланиш сабаблари ва шароитларини бартараф қилиш, ер участкаларидан оқилона фойдаланмасликка доир ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф қилишнинг тезкор ҳуқуқий имкониятларини белгилаш каби ўзаро боғланган ва бир-биридан келиб чиқадиган ҳуқуқий нормалар мажмуи.
Ерга оид муносабатларни давлат томонидан тартибга солиш- иқтисодий ҳуқуқий чораларни қўллаш орқали Республика ер фондини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни ташкил этишда давлат органларининг мақсадли фаолияти.
Ер ресурсларини фойдаланишнинг давлат бошқаруви- ҳозирги ва келажак авлод ҳамда ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар манфаатларида ер муносабатларини тартибга солиш, ерлардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган ўзаро узвий боғланган давлатнинг ҳуқуқий, иқтисодий, техник ва ташкилий – хўжалик чора-тадбирлар тизими.
Давлат органлари тизими-ваколатларининг мазмуни ва аҳамиятига биноан гуруҳлаштирилган ва ерга оид муносабатларни тартибга соладиган давлат органларининг йиғиндиси.

Ер ресурсларини бошқаришда назорат қилувчи давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ваколатлари



Олий Мажлис

-ер муносабатларини тартибга солиш борасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди
-қонунлар қабул қилади, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади
-ерларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасида давлат дастурларини тасдиқлайди
-ер муносабатларини тартибга солиш борасидаги давлат органларининг ташкил этиш ёки уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисидаги Президент фармонларини тасдиқлайди

Президент

-ер қонун хужжатларига риоя этилишининг кафилидир
-ер муносабатларини тартибга солиш борасидаги қонунларни имзолайди
-ер муносабатларини тартибга солиш борасида фармон ва қарорлар қабул қилади, фармойишлар беради
-ер муносабатларини тартибга солишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради

Вазирлар Маҳкамаси

-ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга доир дастурларни, бюджетни ва истиқболини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва ижросини таъминлади
-ер ресурсларини давлат ва хўжалик бошқарувини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритади ва ишлаб чиқади
-ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларини ҳуқуқий муҳофазалаш ва кафиллашга ёрдам беради
-Ўзбекистон Републикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси фаолияти назорат қилади
-ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва меъёрий хужжатлар қабул қилади
-ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда вазирликлар ҳамда идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради
-ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил қилади
-ер муносабатларига доир қонун кучидаги меъёрий хужжатлар қабул қилади ва итжросини таъминлайди
-ер ресурсларини белгиланган мақсадда, оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади
-ер тузишни, ер мониторингини ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритишни ташкил қилади
-юридик шахсларга қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фойдаланишга ва ижарага ер беради

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари

-ер муносабаотларига доир қонун кучидаги меъёрий хужжатлар қабул қилади ва ижросини таъминлайди
-ер ресурсларидан белгиланган мақсадда, оқилонга ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади
-ер тузишни, ер мониторингини ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритишни ташкил қилади
-юридик шахсларга қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фойдаланишга ва ижарага ер беради
-ердан фойдаланиш ва ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган ҳуқуқини белигланган тартибда «Ер кодекси» нинг 36-моддасига кўра бекор қилинади
-ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масаларни ҳам ҳал қилади

Туман ва шаҳар ҳокимиятлари

-ер муносабаотларига доир қонун кучидаги меъёрий хужжатлар қабул қилади ва ижросини таъминлайди
-тупроқ унумдорлигини ошириш ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади
-ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади
-ер тузишни, ер мониторингини ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритишни ташкил этади
-ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни, ерни ижарага бериш шартномаларини, шунингдек сервитутлар тўғрисидаги келишувларни давлат рўйҳатига олади
-ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида туман ва шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масаларни ҳам ҳал қилади




Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish