Маъруза 9.Узлукли ва узлуксиз ишловчи юклаш машиналари ишлаши назарияси ва ҳисоблаш.
Даврий ишловчи поғонали юклаш машиналари (5-расм) икки йўлли лаҳимларни ўтишда йирик ўлчамли, оғир ва абразив тоғ жинсларини юклаш учун ишлатилади.
Машина оғир рама 1, иккита юритувчи яримскат 2 ли юриш органи, стрелага ўрнатилган чўмич 3 ва юк қабул қиувчи-юкловчи конвейеридан ташкил топган. Машинанинг ҳаракатланиши, чўмичнинг кўтарилиши ва конвейернинг ишлаши редуктор 5 ва двигатель 6 дан иборат битта юритма орқали бажарилади. Редуктор чўмични кўтариш механизми ва машина ҳаракати йўналишини таъминловчи планетар узатгич тизимли қурилмага эга. Бошқариш дастаклари 4 машина икки ён тарафида жойлашган. Конвейернинг юк тушириш баландлиги домкрат 8 орқали ўзгартирилиши мумкин.
5-расм. Чўмичли поғонали юклаш машинаси
Чўмич ва стрела юклаш фронтини ошириш учун икки ён тарафга бурилиш имконини берувчи иккита занжир ёрдамида кўтарилади. Ўртадаги занжир чўмичнинг пастга тушишини чегаралашга ва чўмич тушишидаги зарбни юмшатишга хизмат қилади. Юклаш бошланишидан олдин чўмич стрела билан биргаликда пастга тушади ва машина олдинга ҳаракатланади. Чўмич тоғ жинсига тўлгач кўтарувчи механизмнинг иккита барабани бирга ишлайди ва ўзига занжирларни ўрай бошлайди. Бу вақтда биринчи навбатда чўмич стрела учида горизонтал ўқи атрофида бурилади, ундан кейин эса стрела билан биргаликда юқорига кўтарилади ва чўмич лентали конвейерга юкни туширади. Машина кўтарилган чўмич билан забойдан орқага сурилади, стрела ва чўмич пастки ҳолатга туширилади ва кейинги қамрашни бошлаш учун машина забойга томон ҳаракатланади. Ўтилаётган лаҳим ёнларидаги тоғ жинсларини юклаш учун дастлаб кўтариш барабанларининг биттаси ишга туширилади ва юклаш органи ўнга ёки чапга томон бурилади.
Машинада самарали чанг бостириш учун олтита форсунка ишлатиган. Чанг бостириш тизимидаги умумий сув сарфи 4*105 Па босимда 50 л/мин ни ташкил этади. ППМ-4п юклаш машинасини ишлатиш тажрибаси шуни кўрсатадики, 10,5 м2 юзали штрекларни f=4-8 қаттиқликдаги жинслардан ўтишда йиллик иқтисодий самара шу туркумдаги бошқа машиналарга нисбатан 20-25 % катталиги аниқланган.
ППН-5п юклаш машинаси кесим юзаси 5,2 м2 дан кам бўлмаган горизонтал лаҳимларни бурғилаш-портлатиш усули билан ўтишда тоғ жинсларини вагончаларга ёки конвейерга юклашни механизациялаштириш учун хизмат қилади. Машина пневматик юритма билан ишлаб чиқарилган. Техник унумдорлиги 1,0 м3/мин. ни ташкил этади.
ППН-7 юклаш машинаси тепадан пастга 250 гача қияликдаги лаҳимларни бурғилаш-портлатиш усули билан ўтишда тоғ жинсларини вагончаларга, конвейерга ва скипга юклашни механизациялаштиришга мўлжалланган. Машинани кесим юзаси 5,2 м2 дан, баландлиги 2 м дан кам бўлмаган лаҳимларни ўтишда ишлатилади. Машина электрускуналари портлашга хавфсиз ишланганлиги сабабли чанг ва газга хавфли шахталарда ишлатиш имкониятини беради. Машинанинг чўмичли ишчи органи эса турли қаттиқлик ва тирновчанликдаги тоғ жинсларини юклаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |