ЕР ОСТИ СУВЛАРИ.
Режа:
11.1. Умумий маълумотлар;
11.2. Ер ости сувларининг пайдо бўлиши;
11.3. Ер ости сувларининг классификацияси;
11.4. Ер ости сувларининг режими;
11.5. Ер ости сувларининг физик ва химик хоссалари;
11.1. Умумий маълумотлар.
Ернинг юза қатламларида бўлиб ҳамда ер юзасидан пастда жойлашган сувларга ер ости сувлари дейилади. Ер ости сувларини ўрганиш билан гидрогеология шугулланади.
Ер ости сувлари сув билан таъминлашнинг асосий ва перспектив манбаи ҳисобланади. Юза сувларига нисбатан ер ости сувлари одатда нисбатан юкори сифатга эга, тозалашда катта маблаг талаб килмайди, ер юзасидаги ифлосланишдан нисбатан яхши сакланган ва кенг таркалган. Хужалик-ичимлик максадларида фойдаланилаётган сувнинг 40% га яқин ер ости сувларидан олинади.
Сув билан таъминлашнинг кимматли манбаси бўлиши билан бирга ер ости сувлари қурилишни кийинлаштирувчи ҳам омилдир. Айникса ер ишларини ҳамда тоғ-қазилма ишларини олиб боришда траншея котлованларга, карьерларга ер ости сувлари окиб тушиши ишни кийинлаштиради. Ер ости сувлари говакдор лойли грунтларнинг механик хоссаларини емонлаштиради, металл ва бетон иншоотларга агрессив мухит бўлиб колиши мумкин, шунинг билан бирга максадга мувофик булмаган муҳандислик-геологик жараёнларни юзага келтириш мумкин.
Курувчи муҳандис гидрогеологлар билан биргаликда ер ости сувларидан рационал фойдаланиш буйича ва қурилишда ер ости сувларига карши курашда муҳандислик ечимларини топиш буйича тулик тушунчага эга бўлиши керак.
11.2. Ер ости сувларининг пайдо бўлиши.
Ер ости сувларининг пайдо бўлиши тугрисида икки хил назария мавжуд.
1. Инфильтрация назарияси: Бу назария буйича ер ости сувларининг пайдо бўлиши атмосфера ёгинларининг ва юза сувларининг ерга шимилиши билан тушунтирилади (яъни инфильтрацияланиш) йули билан пайдо бўлади.
Ер ости сувларининг инфильтрация йули билан купайиши вакт мобайнида ўзгарувчандир, у районнинг табиий шароитига, рельефи, тоғ жинсининг сув утказувчанлиги, усимликлар копламига инсон фаолиятига богликдир.
Конденсацион назария.-Бу назарияга асосан ер ости сувлари атмосферадаги сув бугларининг грунт говакликларида қараб муайян шароитларда томчиларга айланиши, яъни конденсацияланиши натижасида юзага келади. Ҳозирги вактда бу икала назария бир-бирига карама-карши куйилмайди, аксинча бир-бирини ўзаро тулдиради. Куп сонли тажрибалар шуни курсатдики, атмосфера сувлари тоғ жинсларига суюк томчи сифатида ва буг шаклида шимилиши мумкин экан.
Ёгингарчилик куп бўладиган районларда ер ости сувларининг пайдо бўлиши ва туйиниши инфильтрация йули билан ҳосил бўлади. Ёгингарчилик кам бўладиган жойларда (районларда) ер ости сувларининг юзага келишида ва туйинишида сув бугларининг конденсацияланиши роли катта бўлади. Ер ости чукур қатламларида сув алмашиш жараени бўлган минераллашган (тўзли) сувлар седиментацион келиб чикишга эга. Яъни, сувлар кадимги денгиз чукиндиларнинг кейинчалик зичланиши натижасида сикиб чикарилишидан ҳосил бўлади.
Ер ости сувлари доимо ўзоқ вакт давомида ювенил сувлари ҳисобидан ҳам купайиб туради. Ювенил сувлари магмадан ажраладиган кислород ва водороднинг бирикиши эвазидан пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |