Ент кимё-техноло



Download 6,67 Mb.
bet2/12
Sana09.06.2022
Hajmi6,67 Mb.
#648711
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
chizma geometriya va muxandislik grafikasi va amalij mexanika

К И Р И Ш

Ушбу услубий кўрсатма Ўзбекистон Респупликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 343-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 21евралдаги Талабалар мустақил ишини ташкил этиш тўғрисидаги 34-сонли буйруғига мувофиқ кадрлар тайѐрлаш сифатини назорат қилишда талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартибини ўз ичига олади.
«Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» ва «Амалий механика» фанларидан талабаларнинг мустақил иши ўқув режада белгиланган ўқув ишининг ажралмас қисми бўлиб, у услубий ва ахборот ресурслари манбалари билан таъминланди, ҳамда бажарилиши рейтинг тизими талаблари асосида назорат қилинади.
Ўқув режага мувофиқ «Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» фанидан умумий ўқув юклама 162 соат, «Амалий механика» фанидан эса, 243 соат бўлиб, шундан талабалар мустақил ўзлаштириши учун «Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» фанидан 86 соат ва «Амалий механика» фанидан 107 соат ажратилган.
Мустақил таълим мавзулари маъруза машғулотлари бўйича алоҳида, амалий машғулотлар бўйича алоҳида, лаборатория машғулотлари бўйича алоҳида кафедрада ташкил этилган Мустақил ишлар ойнасида ва баҳолаш мезони рейтинг ойнасида келтирилган. Мустақил иш бўйича белгиланган максимал рейтинг баллининг 55% дан кам балл тўплаган талаба фан бўйича якуний назоратга қўйилмайди.
Талабаларнинг ҳар олти хафта давомида аудиторияда ҳамда мустақил таълим бўйича тўплаган баллари рейтинг қайдномасида ва кафедра рейтинг ойнасида қайд этилади.
Мустақил ишлар мавзуси талабанинг рейтинг дафтарчасидаги тартиб рақамининг охирги иккита рақамини йиғиндисига кўра, қуйида қайд этилган жадвал асосида вариант бўйича бажарилади.
«Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» ва «Амалий механика» фанларидан талабаларни мустақил таълим мавзуларини тўлиқ ўзлаштирса, ўзлари танлаган соҳалари бўйича технологик жараѐнларда қўлланиладиган машина ускуналарнинг технологик схемаларини ўқишни, уларни ишончли ишлашини таъминлаш, назорат қилиш, лойиҳалаш ва конструкторлик кўникмаларини шакллантиради, ҳамда тизим машина ва жихозларининг янги линияларини лойихалаш, ҳамда стандарт ва ностандарт ускуна жихозларини ташкил этувчи деталларни мустахкамликка, чидамлиликка, бикрликка, устуворликка ҳисоблаш, деталлар учун материал танлашда асос бўлиб хизмат қилади

3



Бундан ташқари талабалар қуйидаги билим ва малакавий даражага эга бўлади:
- Машина ва механизм деталларининг чизмаларини чизиш ва уни ўқиш ҳамда фазода, текисликда проекциялаш усулларини ўрганади;
- Ўлчаш асбоблари ва улар билан деталларини ўлчаш, ўлчам қўйиш ва конструктор ҳужжатларнинг ягона системаси асосида, чизмаларнинг асосий ѐзувини ва спецификациясини тўлдиришни ўрганади;
- амалий техник масалаларни ечишда механика қонунларини тадбиқ эта олади;
- конструкцион материалларнинг механик хоссаларини тажриба йўли билан аниқлаб ва машина деталлари учун материал танлай олади;
- машина ва механизмларининг конструкцион элементларини моделлаштириш ва уларда ҳосил бўладиган зўриқиш, деформацияларини ҳисоблаб, шу конструкция элементини мустахкамлигини ва бикрлигини таъминлаш услубларини ўрганади;
- машинасозликда ишлатиладиган механизмларининг структуравий тузилишини тахлил этиш ва уларни кинематик кўрсаткичларини ҳисоблаш принципларини билади;
- машина деталларини керакли ўлчамда таѐрлаш, уларни ўзаро алмаштириш ва машинасозликда стандартлаш асосларини ўрганади;
- технологик машина ва ускуналар учун умумий бўлган детал ва узелларни, ҳамда бирикмаларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш асосларини билади;
- соха технологик машина ва ускуналарни ҳаракатга келтирувчи механик узатмаларни танлаш, уларни таҳлил этиш, хисоблаш ва лойиҳалашни ўрганади;
- машина ва механизмларни малакали эксплуатация қилиш, таъмирлаш, ҳамда иш самарадорлигини ошириш мақсадида реконструкция қилиш принципларини ўзлаштиради.
Ўқув семестри якунида талабанинг мустақил иши бўйича тўплаган рейтинг баллари ҳар бир фан бўйича аудиториядаги ўқув ишларига берилган рейтинг баллари билан биргаликда ўқув рейтинг қайдномасида ва талабанинг рейтинг дафтарчасида қайд этилади.


Download 6,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish