Кўрик-танловни ўтказиш бўйича иштирокчиларга қўйиладиган талаблар ва баҳолаш мезонлари
8. Жамоа таркиби 8-10 нафардан иборат бўлиши белгиланади.
9. Гуруҳ жамоаларига бадиий адабиётлар рўйхати танлаб олиш учун икки ой олдин эълон қилинади.
10. Кўрик-танлов иштирокчилари тақдимотлари ҳайъат аъзолари томонидан қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида жами 40 балл билан баҳоланади:
- асар муаллифи ҳақида қисқача маълумот бериш – 4 баллгача;
- ўрганилган ҳар бир бадиий адабиётнинг қисқача аннотацияси – 4 баллгача;
- ўрганилган бадиий адабиёт бўйича лавҳалардан парча ёки монолог айтиб бериш – 4 баллгача;
- иқтибослар келтириш – 4 баллгача;
- бадиий адабиёт мавзусига оид расмлар, видеоролик ва мусиқалар тақдим этиш – 4 баллгача;
- қисқача китоб ҳақида эссе тақдим этиш: “Нима учун ушбу китобни ўқишни тавсия этаман...” – 4 баллгача;
- асар бўйича кичик саҳна кўринишини намойиш этиш – 4 баллгача;
- ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилганлик даражаси – 4 баллгача;
- жамоа аъзоларининг ўзини тутиши, нотиқлик санъати ва ташқи кўринишига – 4 баллгача;
- гуруҳларнинг ҳамкорликда ишлаш кўникмасининг шаклланганлиги – 4 баллгача.
11. 2018-2019 ўқув йилидан 1 курс (бакалавр ва магистр) талабалари “5” баҳолик тизимга ўтганлиги муносабати билан жами тўплаган 40 балл бўйича “5” баҳо учун 34-40 балл, “4” баҳо учун 28-34 балл, “3” баҳо учун 22-34 балл белгиланади.
12. Энг кўп балл тўплаган бешта гуруҳ жамоаси кўрик-танловнинг “Энг яхши бешталик” таркибига кириб, кўрик-танловнинг мутлақ ғолиблари ҳисобланади.
13. Кўрик-танловнинг 2- ва 3-босқичида “Энг яхши бешталик” таркибига кирган жамоалар қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланадилар.
Танловнинг университет босқичини ўтказувчи ташкилотчилар
14.Танловнинг университет боскичини ўтказиш ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) таркиби университет ректори томонидан тасдиқланади. Ташкилий қўмита таркиби ўқув, илмий, ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари, ўқув-услубий бошқарма бошлиғи, илмий бўлим, тажрибали факультет декани ёки кафедра мудирлари, Касаба уюшма қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти, Ёшлар иттифоқи ва бошқа таркибий бўлинмалар вакилларидан иборат бўлиши мумкин.
15. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
танловни ўтказиш муддатларини белгилаш;
танловни юқори ташкилий даражада ўтказиш;
танлов доирасида ўтказиладиган тадбирларни ёритиб бориш учун оммавий ахборот воситаларини жалб этиш.
16. Ташкилий қўмита, қоидага кўра, раис, раис ўринбосари, Ташкилий қўмита аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
17. Ташкилий қўмита раиси (одатда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор), раиснинг ўринбосари унинг аъзолари орасидан сайланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |