Якуний қоидалар
18. Ташкилий қўмита кўрик-танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайди, ҳакамлар ҳайъати, ишчи гуруҳи таркибини шакллантиради, тасдиқлайди ҳамда синов топшириқларини тайёрлайди.
1. Кўрик-танловнинг Низомига риоя қилмаган иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори билан танловдан четлаштирилади.
“ЭНГ ФАОЛ БИЛИМДОН КИТОБХОНЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МЕХАНИЗМИ
Олий таълим муассасасида ректор буйруғига асосан кўрик-танлов ташкил этилади ва ўтказилади. Танловни ўтказишда ўқув, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлар ҳамда факультет деканларига масъулият юклатилади. Танловнинг саралаш, факультет ва университет босқичларида талабалар Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда брча шартларни бажарадилар.
Танловнинг саралаш босқичида университетнинг барча гуруҳ талабалари иштирок этишади. Ҳар бир гуруҳ талабалари 8-10 нафардан иборат кичик гуруҳларга ажратилади. Кичик гуруҳларга китобни ўқиш ва мутолаа қилиш учун бадиий адабиётлар рўйхати тарқатилади. Улар гуруҳ аъзолари томонидан ихтиёрий равишда танланади ва таҳлил қилинади. Гуруҳларга бириктирилган барча профессор-ўқитувчилар саралаш босқичини ташкил этишади. 1-, 2- ва 3-курслар кесимида ҳар бир факультетдан бештадан ғолиб гуруҳ ни баҳолаш мезонлари орқали саралаб олинади.
Танловнинг факультет босқичи ҳар бир факультетда ўтказилиб, факуль-тетга бириктирилган барча профессор-ўқитувчилар ҳамда таълим-тарбия маслаҳатчилари иштирок этади. 1-, 2- ва 3-курслар кесимида ҳар бир факультетдан бештадан ғолиб гуруҳни баҳолаш мезонлари орқали танлаб олинади.
Танловнинг университет босқичи якуний босқич ҳисобланади. Ҳар бир факультетдан танланган, намунали ва ғолиб деб топилган бештадан гуруҳ иштирок этади. “Энг яхши бешталик” номинацияси бўйича ғолиблар тақдирла-нади.
Кўрик-танлов мезонлрига кўра иштирокчилар қуйидаги шартларни бажаришади. Ҳар бир гуруҳ аъзолари оммавий тарзда асар муаллифи ҳақида қисқача маълумот беришади. Бу шартни бажариш жараёнида асар муаллифининг ҳаёти, ижоди, энг машҳур асарлари, уларининг маънавий ва тарбиявий аҳамиятига атрофлича тўхталиб ўтадилар.
Танлов иштирокчилари ўрганилган ҳар бир бадиий адабиётга қисқача аннотация беришади. Аннотацияда асарнинг мазмуни, ижобий ва салбий қаҳрамонлари, асарнинг ютуғи, тарихий давр уйғунлиги гуруҳ аъзолари томонидан акс эттирилади.
Танлов иштирокчилари ўрганилган бадиий адабиёт бўйича лавҳалардан парча ёки монологни интонацияли, ролларга кирган ҳолда ижро этишади.
Асардан бир неча келтирилган иқтибослар кўрик-танловининг яна бир шартларидан бири ҳисобланади.
Бадиий адабиёт мавзусига оид расмлар, видеоролик ва мусиқалар танлов иштирокчиларини ижодий ёнашишга ундайди. Улар жамоа бўлиб, маълумотлар тўплашадилар.
Танловнинг энг қизиқарли босқичларидан бири бу, қисқача китоб ҳақида эссе ёзишдир. Ҳар бир жамоа “Нима учун ушбу китобни ўқишни тавсия этаман...” деган мавзуда эссе тақдим этишади. Бу шарт талабаларга асарни таҳлил қилиш кўникмасини ҳосил қилади.
Театр ибрат мактабидир. Ёшларнинг театр санъатига бўлган қизиқиш-ларини қўллаб-қувватлаш
мақсадида талабалар асар бўйича кичик саҳна кўринишларини намойиш этишади. Ўзларининг ижодий салоҳияти, саҳна маданиятини кўрсатиш имконига эга бўладилар.
Кўрик-танловда талабаларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилганлик даражаси, жамоа аъзоларининг ўзини тутиши, нотиқлик санъати ва ташқи кўриниши, гуруҳларнинг ҳамкорликда ишлаш кўникмасининг шаклланганлиги даражаси ҳам ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланади.
Кўрик-танлов иштирокчилари тақдимотлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ҳар бир мезон асосида баҳоланди. Энг кўп балл тўплаган тақдимот гуруҳлари кўрик-танлов ғолиблари бўлдилар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Талабалар ўртасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу тақдимот маросимларининг устувор вазифаларидан бири бу – талабалар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, китобга муҳаббатини ошириш, миллий меросларимиздан тўла фойдалана олиш, буюк аждодларимиз қолдирган илмий меросларини асраб-авайлаш ҳамда ўқиб-ўрганишдир. Айниқса, туҳфа қилинган китоблар тўпламида Алишер Навоийнинг 10 жилдли асари ҳамда 2 жилдли “Қомусий луғат”, “Буюк юрт алломалари”, “Ҳикматлар шодаси”, “Оила энциклопедияси”, ёзувчи Тоҳир Маликнинг “Умидимиз юлдузларига”, “Алвидо болалик” асарлар тўплами ва жаҳон адабиётининг етук намояндалари Ф. Достоевскийнинг “Телба”, Юлиан Семёновнинг “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” А. Пушкиннинг “Евгений Онегин” номли асарлари мавжудлиги талабаларнинг илмий саводхонлигини оширишда муҳим ўрин эгаллайди.
“Энг фаол билимдон китобхонлар” кўрик-танловининг энг эътиборли жиҳати шундаки, бугунги давр талабига жавоб берадиган маънавий баркамол ёшларни тарбиялаш, талаба-ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, таълим муассасасида маънавий-маърифий ишларни янада юксак даражага кўтаришга ёрдам берувчи омил ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу танлов орқали Президентимизнинг фармойиши ва қарорида китоб маҳсулотларини чоп этишдан тортиб, уни тарқа-тиш, мутолаа маданиятини ошириш каби инсон маънавиятини юксалтиришга қаратилган барча жабҳа қамраб олингани ниҳоятда муҳим эканлигини кўрсатиб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |