Ёнfин хавфсизлиги


ДЁХ органларининг маъмурий мажбурлов чораларини қўллаш бўйича ваколатларининг манбалари. Уларнинг мазмуни



Download 2,42 Mb.
bet181/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

53. ДЁХ органларининг маъмурий мажбурлов чораларини қўллаш бўйича ваколатларининг манбалари. Уларнинг мазмуни /3; 6;13 /
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17- майдаги 227 – сонли Қарори “Ўзбекистон Республикасида Давлат Ёнғин Назорати тўғрисидаги Низом»нинг 18 банди асосида корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг мансабдор шахсларига, ходимларига шунингдек ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларни бузишда айбдор бўлган ёки уларни бажармаган фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқи Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахсларига берилган.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодекси 249-моддасида Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларига Кодекснинг махсус қисмини 84 (ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 124 (транспортда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 211 (корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, шунингдек, тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш) моддалари бўйича назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Давлат ёнғин назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллашга Давлат ёнғин назорати органининг мансабдор шахслари ҳақлидирлар

54. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишнинг вазифалари. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик тўғрисида баённома тузиш ваколатига эга бўлган шахслар /3; 6; 13 /


Маъмурий жазо чораларини қўллаш учун асос маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқланиши, муайян шахс томонидан қоидаларни бузилиши бўлади. Бундай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида баённома тузиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахс томонидан баённома тузилади.
Маъмурий баённомани тузишга қуйидаги шахслар ваколатли:

  1. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг барча шахсий таркиби.

  2. Кўнгилли ўт ўчириш дружинасининг бошлиғи, унинг ўринбосари ва аъзолари.

  3. Ёнғин техник комиссиялари аъзолари.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда 16 ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар тўғрисидаги Низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади.


55. Маъмурий иш юзасидан қарор чиқариш. Қарорни эълон қилиш ва топшириш тартиби. Қарорни ижро этиш муддати /3; 6; 13/
Орган (мансабдор шахс) маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабабини албатта кўрсатиб туриб, Кодекснинг махсус қисмидаги назарда тутилган энг кам жазодан ҳам енгилроқ жазо чорасини қўллаши мумкин.
Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб 2 ойдан кечиктирмай қўлланиши мумкин.
Маъмурий иш аниқ бир жойда кўриб чиқилиши керак. Ишни кўриб чиқиш вақтида МЖТКнинг 308 моддаси асосида баённома тузилади. Баённомада белгиланган чора кўрсатилади.
Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тўхтатилган бўлсаю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай қўлланиши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплаши шарт.
Агарда ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарар белгилаб қўйилган энг кам ойлик иш ҳақидан кўп бўлмаса, орган (мансабдор шахс) жазо қўллаш пайтида айбдор зарарни қоплаши тўғрисидаги масалани ҳам ҳал этишга ҳақлидир.


56. Маъмурий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш ва протест билдириш тартиби. Билдирилган шикоят ёки протестни кўриб чиқиш муддатлари /13/
Маъмурий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш ва протест билдириш тартиби МЖТКнинг 315 моддасида кўрсатиб ўтилган. Шикоят қарор устидан юқори турувчи ташкилот, орган ёки судга арз этилиши мумкин. Шикоят келиб тушган кундан бошлаб 3 (уч) кун муҳлат ичида ушбу моддага асосан шикоятни кўриб чиқишга ваколатли шахсга юборилади.
Билдирилган шикоят ёки протестни кўриб чиқиш кўрсатиб ўтилган. Ушбу моддага асосан шикоятни кўриб чиқишга ваколатли шахс 10 кун ичида кўриб чиқадилар ва қуйидаги керакли қарорни (МЖТКнинг 316 моддаси) қабул қиладилар.

  1. Қарорни ўзгартиришсиз қолдириш.

  2. Қарорни бекор қилади ва қайта кўришга юборади.

  3. Қарорни бекор қилади ва ишни тугатади.

  4. Жазо чорасини кучайтирмасдан қонунда белгиланган доирада ўзгартиради.



57. Турар жойларда ёнғин–техник текширувларни ўтказишнинг тартиби ва ўзига хос хусусиятлари /12/
Турар жой фонди бизнинг давлатимизда хусусий мулк ҳисобланади. Ҳар бир фуқаронинг турар жойга эга бўлиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан кафолатлаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва турар жойлар тўғрисидаги қонунларда белгилаб қўйилганидек, фуқаролар яшаш хоналарини асраб-авайлашлари, техник жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишлари, маданий-маиший объектларга, уй олди ҳовлиларига эътибор беришлари, яшаш уйларидан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя этишлари керак.
Фуқаролар, агарда уларнинг айби билан уй-жойларга, ёрдамчи биноларга, шунингдек уй жиҳозларига, зинапоя, лифт, болохоналарига, кўкаламзорлаштирилган майдонларга, болалар ҳамда спорт майдончаларидаги нарсаларга зарар етказилса - моддий жавобгар бўладилар. Яшаш хоналари ва улардаги жиҳозларга зиён етказилиши оқибатларида келтирилган моддий зарар қиймати қонун билан белгиланган тартибда, уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти маъмурияти томонидан жамоатчиликни жалб этган ҳолда тузиладиган баённома орқали ундириб олинади. Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларининг раҳбарлари турар жой фондини техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлишини, яшаш уйлардаги техник жиҳозлар ва қурилмаларни доимий равишда ишлашини таъминлашлари белгиланган муддатларда капитал ва даврий таъмирлаш ишларини амалга оширишлари, санитар-техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишини таъминлашлари лозим.
Турар жойларни ўз вақтида ва қониқарсиз таъмирланишида, яшаш уйларидан, уй олди ҳовлилардан фойдаланиш қоидаларини бузилишда айбдор бўлган уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларининг мансабдор шахслари қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Турар жойларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга амалдаги меъёрий ҳужжат ва қоидаларга кўра яшаш уйларини асраб-авайлаш борасидаги тадбирларнинг ажралмас таркибий қисми сифатида қаралади. Шунинг учун турар жойларда хоналарни қайта лойиҳалаштириш, кенгайтириш, ажратиш ҳамда лойиҳада назарда тутилмаган қўшимча қурилишлар қилиш тақиқланади. Бундай ишларни амалга ошириш фақатгина тегишли ташкилотларнинг рухсати билангина бажарилиши мумкин. Давлат ёнғин назорати органлари бир томонлама тартибда уйларнинг ички қисмини ҳамда қутқарув йўлакларини ўзгартиришга рухсат бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу талаб қишлоқ жойлардаги уй жойларни кенгайтиришга ҳам тегишли бўлиб, бу ишни амалга ошириш учун ҳокимият ёки фуқаролар йиғинининг рухсати бўлиши шарт.


58. Назорат органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларни текширишни мувофиқлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар /10 /
1.Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишни тартибга солиш тўғрисида ЎзР Президентининг 2114 сонли фармони 1998 йил 19 ноябр.
2.Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида ЎзР ВМнинг 27.11.1998 йил 496 Қарори
3 Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги Қонун.
4. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 241 прим. Моддаси.
5.Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш (НҚОФМ) Республика кенгашининг иш Регламенти. НҚОФМ Республика кенгаши томонидан 1999 йил 8 январда тасдиқланган.
6.Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом. НҚОФМ Республика кенгаши томонидан 2006 йил 11 мартда 06-01-01 рақами билан тасдиқланган.
7.Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ЎзР ВМнинг 2005 йил ноябр ойидаги 3665 ва 3694 сонли қарорлари.
8. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида ЎзР ВМнинг 2001 йил 347 сонли Қарори.
9. ЎзР ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг 2005 йил 21 ноябрдаги 64-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган чорак ва йиллик текширувлари режа-жадвалларини тузиш тартиби тўғрисидаги Низоми».


59. Назорат органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларни текширишни мувофиқлаштириш тартиби /10/
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра 10 сентябргача НҚОФМ Республика кенгашининг туман ишчи органига текширувлар ўтказиш учун режа-жадвал лойиҳаси юборилади. Ушбу кўрсатмага асосан Маҳаллий ДЁН органлари ўзлари хизмат кўрсатаётган ҳудудда жойлашган масканларни ушбу рўйхат асосида хизмат кўрсатилишини белгилаб масканлар рўйхатини тузадилар. Тузилган буюртма 10 сентябр кунигача тасдиқлаш учун киритилади. Республика кенгаши томонидан тасдиқланган режа-жадвал туман ишчи органлари орқали ДЁН бўлимларига 25 декабргача келиб тушади.

Таянч сўзлар, атамалар ва тушунчалар



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish